К содержанию
РецензированоRU2021

Сущность и юридическая природа исправительных работ

Dilnoza KARAKETOVA

Общество и инновации · 3 · 345-352 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мамлакатимизда сўнгги йилларда жазони ижро этиш ахлоқ тузатиш ишлари, тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, жазо, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини маҳкум, таъминлаш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ меҳнат жамоаси, иш ҳақидан чегирмалар, бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан тарбиявий таъсир қайта кўриб чиқиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсатиш. амалга оширилмоқда. Мақолада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури сифатида ахлоқ тузатиш ишлари тушунчаси, моҳияти ва юридик табиати тадқиқ этилган. 1 PhD, lecturer at the Department of Crime prevention and ensuring public order. Specialized branch of Tashkent State University of Law. E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com. Tel.: (+998) 90-931-81-66. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Сущность и юридическая природа исправительных работ АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В последние годы в нашей стране принимаются меры по исправительные работы, совершенствованию системы исполнения наказаний, наказание, обеспечению защиты прав, свобод и законных интересов осужденный, заключенных, а также по коренному пересмотру трудовой коллектив, удержания из заработной исполнения наказаний, не связанных с лишением свободы. платы, В статье рассматриваются понятие, сущность и правовая воспитательное природа исправительных работ как вида наказания, не воздействие. связанного с лишением свободы. Ахлоқ тузатиш ишлари жиноят учун тайинланадиган жазо турларидан бири бўлиб, у жазо мақсадларига эришишга ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур жазо турининг моҳияти жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда мажбурий меҳнатга жалб қилиш орқали унга аввалги иш жойида ва доимий яшаш жойида меҳнат жамоаси ёрдамида тарбиявий таъсир кўрсатишда ифодаланади. “Ҳар қандай жазонинг моҳияти содир этилган жиноят учун муайян неъматлардан маҳрум қилиш билан белгиланади” [1], деб ёзади В.А. Уткин. Бир гуруҳ муаллифлар (И.С. Ной, Т.Ю. Погосян, Б.С. Никифоров) жиноят учун жазонинг моҳияти маҳкумни маҳрумликларга дучор этишни ва тарбиявий таъсир кўрсатишни ўз ичига олади, деб ҳисоблайдилар. Т.Ю.Погосян фикрига кўра, бу ёндашув тўғрироқдир, чунки, бир томондан, жазо инсонни муайян ҳуқуқлар ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш хоссаси билан тавсифланади, бошқа томондан эса, у маҳкумни тарбиялаш, уни ахлоқан тузатиш мақсадини ҳам кўзлайди [2]. Б.С. Никифоров ва А.С. Шляпочников жазо маҳкумни маҳрумликларга дуч этишнигина эмас, балки уни ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашни ҳам назарда тутишини, лўнда қилиб айтганда, у жазолаш ва тарбиялашдан ташкил топишини таъкидлайди [3]. Педагогик адабиётларда тарбия муайян турдаги фаолият сифатида, ё мазкур фаолият натижаси сифатида тавсифланади [4]. Бизнинг назаримизда, тарбия бу хоссаларнинг бирортаси билан ҳам жазо мазмунига киритилиши мумкин эмас. Шу сабабли жазонинг моҳияти жазолаш билангина чекланадиган нуқтаи назар, бизнингча, маъқулроқдир. Ўз-ўзидан равшанки, жазо жиноятчиларни маҳрум- ликларга дучор этишнигина эмас, балки уларни ахлоқан тузатишни ҳам назарда тутади, лекин бунда ахлоқ тузатиш жараёнининг ўзи жазо чегарасидан ташқарида ётади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб жазо турларидан бири саналган ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятига батафсилроқ тўхталамиз. Жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи фанида олимлар ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг моҳияти хусусидаги масала юзасидан бир тўхтамга келганлари йўқ. Бу ерда турли хил нуқтаи назарлар мавжуд. 346 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Аксарият муаллифлар (Б.М. Леонтьев, Н.И. Загородников, Б.С. Утевский) ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини ўрганар экан, асосий эътиборни маҳкум- нинг иш ва яшаш жойига қаратади. Масалан, Б.С. Утевский: “Ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти шу билан белгиланадики, маҳкум аввалги иш ёки хизмат жойида муайян шартларда ишлашни давом эттиради” [5], деб ёзади. Н.И. Загородников ахлоқ тузатиш ишларининг асосий хусусияти шундаки, шахс доимий яшаш жойида, ўз меҳнат жамоасида қолади, жамиятдан ажратил- майди, лекин унга нисбатан ахлоқ тузатиш-меҳнат таъсири кўрсатиш амалга оширилади” [6], деб ҳисоблайди. Профессор Б.М.Леонтьев фикрига кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти шу билан белгиланадики, мазкур жазога тортилган шахсга нисбатан, асосан ,унинг аввалги иш жойида ва доим аввалги яшаш жойида жамиятдан ажратмасдан ахлоқ тузатиш-меҳнат ва тарбиявий таъсир кўрсатилади [7]. Ю.А. Красиков ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти шу билан белгила- надики, мазкур жазони ўташ маҳкумнинг иш жойи билан чегараланади [8], деб ҳисоблайди. Ахлоқ тузатиш ишлари моҳиятининг келтирилган тавсифларида жазонинг моҳияти саналган жазолашга ишора мавжуд эмас. Бизнинг назаримизда, улар ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг энг муҳим томонларини тўлақонли акс эттирмайди. Ахлоқ тузатиш ишлари мазкур жазога тортилганларнинг шахсий эркинлигини чекламайди

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мамлакатимизда сўнгги йилларда жазони ижро этиш ахлоқ тузатиш ишлари, тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, жазо, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини маҳкум, таъминлаш, озодлик…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мамлакатимизда сўнгги йилларда жазони ижро этиш ахлоқ тузатиш ишлари, тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, жазо, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини маҳкум, таъминлаш, озодлик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
correctional labor, educational impact, punishment, маҳкум, convict, меҳнат жамоаси, labor collective, наказание, трудовой коллектив, иш ҳақидан чегирмалар, deductions from wages, жазо, ахлоқ тузатиш ишлари, удержания из заработной платы, тарбиявий таъсир кўрсатиш, осужденный, воспитательное воздействие, исправительные работы
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники