К содержанию
РецензированоRU2021

Здоровый образ жизни как ценность

Asila SADIKOVA · December -/© in Science LLC. (Andijan state university)

Общество и инновации · 2 · 205-209 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада соғлом турмуш тарзи ва унинг қадрият экан- сиҳат-саломатлик, лиги, валеология, унинг назарий ва амалий ютуқлари, соғлом турмуш тарзи, хусусан, индивид соғлиғини бошқариш, унинг ўз-ўзини қадрият, ташкиллаштириш механизмларини мустаҳкамлаш масала- валеология, табиат, лари илмий адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган. физиология. Здоровый образ жизни как ценность АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируются вопросы здорового образа здоровье, жизни. Его значение, валеология, а также теоретические и здоровый образ жизни, практические достижения. А именно, управление ценности, индивидуальным здоровьем, усиление механизмов его валеология, природа, самоорганизации при помощи научных источников физиология. информации (виртуальных и реальных). 1 Teacher, department of “National idea, bases of spirituality and legal education” of Andijan state university. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415 Инсоннинг ўз сиҳат-саломатлигига бўлган муносабати қадим замонлардан бошлаб, одатда, унинг яшовчанлиги, ўз биологик ва ижтимоий вазифаларини бажариш қобилияти билан белгиланган. Ўз-ўзидан равшанки, бундай муносабат инсон анатомияси ва физиологиясининг хусусиятлари, организмнинг нормал фаолиятини издан чиқарувчи омиллар ҳақидаги билимлар даражаси билан мувофиқ келган. Инсон табиат кучлари қаршисида ожиз бўлган илк ибтидоий даврда ўз жисмоний ҳолатини у мистик тасаввурлар билан боғлаган. Ибтидоий жамоа даврига келиб, бу тасаввурлар илоҳий хусусиятга эга, деб қаралган туморларда ўзининг моддий ифодасини топган, соғлиқни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари эса диний расм-русумлар тарзида мавжуд бўлган. Бироқ инсон ўз ҳаётини кузатган ва хулосалар чиқарган, сиҳат-саломатлик, турмуш тарзи, хавфли омиллар, турли воситаларнинг шифобахш, соғломлаштирувчи хоссалари ўртасидаги сабабий боғланишларни қайд этган. Инсоннинг ҳолати у ўзининг, оиласининг, ўзи мансуб бўлган жамоанинг ҳаётини асраш учун бажариши лозим бўлган жисмоний ишга боғлиқ эканлиги ўша замонлардаёқ қайд этилган. Бу даврда табобат улкан аҳамият касб этмаган бўлса керак, зеро соғлиқ ҳолатининг бузилиши ва касалликларнинг сабаблари ҳамда механизмлари ҳақида билимлар етарли бўлмаган шароитда инсон хасталик жараёнига ўзининг аралашувидан кўра организмнинг ўз имкониятларига кўпроқ таянган [1]. Қулдорлик жамияти даврида инсон саломатлигига оид билимларни тизим- лаштиришга киришилади. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар, асосан, соғломлаштириш тизимларини яратишга қаратилади. Бунинг самараси ўлароқ, бизгача етиб келган сиҳат-саломатлик бўйича ўзига хос дастуруламаллар: хитойлар “Конг-фу”си (тахминан милоддан аввалги 2600-йил), ҳиндлар “Аюрведа”си (тахминан милоддан аввалги 1800-йил), Гиппократнинг “Соғлом турмуш тарзи ҳақида” асари (тахминан милоддан аввалги 400-йил), Спартада мавжуд бўлган соғломлаштириш тизимлари яратилади [2]. Бу тизимларнинг бош ғояси сифатида касалликларни даволаш эмас, балки инсон саломатлигини шакллантириш, сақлаш ва мустаҳ-камлаш, у бузилган тақдирда эса соғлиқни тиклаш учун организмнинг резерв имкониятларидан фойдаланиш илгари сурилади. Одамлар ўртасида мулкий ва ижтимоий табақаланиш кучайишига қараб қулдорлик жамоаларида инсон соғлиғига бўлган муносабат ўзгара бошлайди. Тараллабедод ҳаёт кечиришга одатланган қулдорлар ўз саломатлигига кам эътибор берадилар ва соғлиғининг ҳолати бузилган ҳолларда кўпроқ табиблар ёрдамига таянадилар. Шу тариқа тиббиёт ўзининг соғломлаштирувчи ва касалликларнинг олдини олувчи аҳамиятини йўқотади ва кўпроқ касалликларни даволашга ихтисос- лашади. Бунга соғломлаштириш тизимларининг бой тажрибасини минг йилликлар оша сақлаб қолган Узоқ Шарқ давлатлари (шу жумладан, Хитой ва Ҳиндистон)нинг қолган дунёдан ажралиши ва “ёпиқ давлатлар”га айланиши ҳам имконият яратади. Айни пайтда, сиҳат-саломатлик муаммоларига эътиборни қаратган айрим олимлар кейинги асрлар мобайнида ҳам пайдо бўлади. Масалан, Ғарбда “Авиценна” исми билан машҳур бўлган буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино (980–1037) ўзининг “Тиб қонунлари” асарида узоқ умр кўришнинг энг самарали йўли сифатида касал- ликларни даволашни эмас, балки соғлиқни асрашни кўрсатади [3]. 206 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415 Цивилизация тараққиётининг кейинги босқичларида тиббиёт даражасида асосий эътибор касалликларни даволашга қаратилади, инсоннинг соғлиғи масала- ларига эътибор эса сусайиб боради. Тўғри, Ибн Сино, Ф. Бекон, М.В. Ломоносов, М.Я. Мудров каби мутафаккирлар ва бошқа бир қатор олимлар ўз асарларида сиҳат- саломатлик масалаларида асосий эътибор айнан инсон соғлиғи ва касалликлар профилактикасига қаратилиши лозимлигини қайта-қайта таъкидлайдилар, бироқ фан ўз ривожланиш жараёнида бу йўлдан бормайди. ХIХ аср охирида И.И. Мечников табиатшунослар ва шифокорлар анжуманида (1883-йил) сўзлаган “Организмнинг шифобахш кучлари ҳақида” деб номланган маърузасида касалликларнинг вужудга келиш сабаблари хусу

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада соғлом турмуш тарзи ва унинг қадрият экан- сиҳат-саломатлик, лиги, валеология, унинг назарий ва амалий ютуқлари, соғлом турмуш тарзи, хусусан, индивид соғлиғини бошқариш, унинг ўз-ўзини қадрият,…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада соғлом турмуш тарзи ва унинг қадрият экан- сиҳат-саломатлик, лиги, валеология, унинг назарий ва амалий ютуқлари, соғлом турмуш тарзи, хусусан, индивид соғлиғини бошқариш, унинг ўз-ўзини қадрият,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, соғлом турмуш тарзи, physiology, здоровый образ жизни, valeology, физиология, healthy lifestyle, қадрият, сиҳат-саломатлик, ценности, value, природа, nature, валеология, табиат, health, здоровье
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники