К содержанию
РецензированоRU2021

Процесс становления искусства бахши в Сурхандарье

Nozima NASRIDDINOVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Сурхондарёда бахшичилик санъатининг бахши, шаклланиши ҳамда Совет даврида ушбу санъатнинг аҳволи, Воҳа, бахши шоирларнинг соҳани ривожлантиришдаги фаолияти дўмбира, ҳамда Воҳа бахшиларининг репертуарлари хусусида аниқ санъат, терма, манбалар асосида маълумотлар берилган. достон, устоз, шогирд, мактаб, анъана. 1 Lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan. E-mail: nasriddinovanozima@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 Процесс становления искусства бахши в Сурхандарье АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье представлена информация о становлении бахши, искусства баксши в Сурхандарье и состоянии этого Оазис, искусства в Советское время, о деятельности поэтов бахши барабан, в развитии индустрии и репертуаре Оазиса бахши. искусство, народный, эпос, учитель, ученик, школа, традиция. Қадим Турон замини азалдан халқ оғзаки ижоди юксак даражада равнақ топгвн маконлардан бири саналади. Бахшичилик халқимизнинг лиро-эпик жанр- даги энг қадимий санъат турларидан бири саналади. Ўзбек фольклоршунослигида Булунғур, Нурота, Нарпай, Қамай, Қўрғон, Хоразм, Шаҳрисабз, Шеробод, Чироқчи каби достончилик марказлари бахшичилик мактаблари сифатида эътироф этилади. Ана шу достончилик мактаблари орасида Шеробод достончилик мактабининг ўзига хос ўрни бор. Шеробод достончилик мактабининг илк асослари қачон бунёд этилганлиги ҳанузга қадар баҳсли масалалардан бири саналади. Чунки, воҳанинг бахши шоирлари ҳақида бирорта тарихий манбада маълумот қайд этилмаган. Бироқ, бахшичиликнинг илк илдизлари қарийиб минг йиллардан кўпроқ даврни ўз ичига олади. Фикримизнинг исботи сифатида айтиш мумкинки, бахши атамаси мўғилча сўз бўлиб, маърифатчи, устоз деган маъноларни беради, бундан ташқари қадимги санскрит тилида бҳикшу-сўзи қаландар ёки дарвешларга нисбатан қўлланилган- лигини инобатга оладиган бўлсак ушбу санъат турининг шаклланиш тарихи янада қадимийлашиб боради. Ҳар ҳолда Шеробод достончилик мактаби тарихи ҳам бир неча юз йилларни қамраб олади. Ҳозирги кунга қадар етиб келган маълумотларга таянадиган бўлсак, Шеробод достончилик мактабининг шаклланишини Шерна бахши яъни Шерназар Бердиназар ўғлининг номи билан боғланишини билиб оламиз. Аммо Шерна бахшининг устози Қосим кўр бахши ҳақида ниҳоятда кам маълумотга эгамиз. Қолаверса Қосим кўр бахши Бобо бахшидан таълим олган. Шеробод достончилик мактаби ўз репертуари, бахшиларнинг ижро услуби, достонларининг турлари, достон сюжетларининг хилма-хиллиги билан юртимиз- даги бошқа достончилик мактабларидан туб фарқ қилади. Шеробод достончилик мактабининг ижро услуби бўғиқ овозга асосланган бўлиб, бу услуб бошқа достончилик мактабларида кўзга ташланмайди. Шеробод достончилик мактаби- нинг географик диапозони анча кенг бўлиб, мазкур мактаб Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг бир неча туманларини бундан ташқари Жанубий Тожикистон ва Жануби-ғарбий Туркманистон ҳудудлари, шунингдек Шимолий Афғонистоннинг ўзбеклар яшайдиган туманларини ўз ичига олади. Шеробод достончилик мактабида учрайдиган достонлардан “Олтин қовоқ”, “Малла савдогар”, “Зайидқул”, “Оллоназар Олчинбек”, “Ойчинор”, “Келиной”, “Хубрсана”, “Тошбосар” каби достонлар бошқа достончилик мактабларининг 173 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 репетуарида кўзга ташланмайди Шеробод достончилик мактабига бирлашга бахши шоирлар: “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш”, “Ҳасанхон”, “Авазхон”, “Нурали”, “Юнуспари”, “Мисқол пари” каби достонларни ўзига хос услубда куйлаган. Сурхон воҳасидаги достончилик анъаналари ҳақидаги илк маълумотлар рус ориенталисти Е.Ф. Калнинг кундаликларида қайд этилган. У 1890 йилда Термиз яқинидаги Солиҳобод қишлоғига келиб тўхтаганда қўнғирот уруғининг ойинли даҳасига мансуб бўлган Омонназар бахши унга тўхтовсиз уч соат давомида дўмбира жўрлигида достон куйлаб берган. Кейинчалик Е.Ф. Калнинг кундаликларини ўрганган фольклоршунос олим Ҳоди Зариф Омонназар бахши куйлаган достон “Алпомиш” достони бўлиши мумкин деб қайд этган. Шеробод достончилик мактабидан Шерна бахши, Мардоноқул Авлиёқул ўғли, Умир Сафар ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Нурали Боймат ўғли, Холиёр бахши, Мамарайим бахши, Юсуф Ўтаган ўғли, Эшқобил бахши, Бўрибой Аҳмад ўғли, Эрмамат бахши Бадал ўғли, Улаш бахши Ғози ўғли, Бойқул бахши, Боймурот бахши, Назар бахши, Эсон бахши, Жўра бахши ва бошқа яна ўнлаб забардаст бахши ўшоир- лар етишиб чиққан. Шерназар (Шерна) бахши Шеробод достончилик мактабининг асосчиларидан бири саналади. Шерна Қосим юз боши, Алим юзбоши, Холмурод Қосим ўғли каби бахшилар билан бир пайтда ижод қилган. Шерна 17 ёшида Шеробод бегининг номдор бахшиси Ниёзали жебачи билан айтишувда ғолиб чиққан. Шерна бахши Ғузор, Бойсун, Шеробод, Денов ва Ҳисор бекликларида анча ном қозонган. Шерна бахшининг номи билан боғлиқ элликдан ортиқ достонлар мавжуд бўлиб шундан 20 дан ортиқ достон ёзиб олинган. Шотўра юзбоши (1887–1947) ҳам Шеробод достончилик мактабининг типик вак

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Сурхондарёда бахшичилик санъатининг бахши, шаклланиши ҳамда Совет даврида ушбу санъатнинг аҳволи, Воҳа, бахши шоирларнинг соҳани ривожлантиришдаги фаолияти дўмбира, ҳамда Воҳа бахшиларининг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Сурхондарёда бахшичилик санъатининг бахши, шаклланиши ҳамда Совет даврида ушбу санъатнинг аҳволи, Воҳа, бахши шоирларнинг соҳани ривожлантиришдаги фаолияти дўмбира, ҳамда Воҳа бахшиларининг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
bakhshi, art, искусство, санъат, tradition, анъана, народный, достон, шогирд, teacher, традиция, мактаб, дўмбира, устоз, ученик, бахши, школа, учитель, эпос, oasis, epic, барабан, baxshi, school, drum, терма, Воҳа, оазис, national, student
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники