К содержанию
РецензированоRU2021

Основные принципы экологической политики Узбекистана

Zarifa ANNAEVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси экология, ва экология борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳамда конституция, республиканинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган халқаро пакт, халқаро норматив ҳужжатларда иштироки масалалари миллий стратегия, низом, ёритиб берилган. қонун, сиёсат, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар, инфратузилма, истиқбол. 1 Lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan. E-mail: annaevazarifa@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 Основные принципы экологической политики Узбекистана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматривается политика Узбекистана экология, в области охраны окружающей среды и экологии, а также конституция, участие страны в международных нормах по данному международный пакт, вопросу. национальная стратегия, устав, закон, политика, мировое сообщество, международные организации, инфраструктура, перспективы. Инсоният учинчи минг йилликка илғор технологиялар, юксак ишлаб чиқариш салоҳияти, фан ва техника соҳасида мисли кўрилмаган ютуқлар билан бирга улкан экологик муаммолар Еуршовида қадам қўйди. Қолаверса, дунё жаҳон суръатлар билан ўзгариб бормоқда. Шунинг учун кечаги мезонлар билан ҳозирги вазиятни объектив баҳолаш имконияти йўқ. Ўзбекистон Республикасида атроф- муҳит ҳолати, унга таъсири, муҳофаза қилиш, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланишни баҳолаш механизми ёки кенг маънода умумлаштирилган таҳлиллар сўнгги йигирма йилда катта одимлар билан ривожланди. 1992 йилда Рио-де- Жанейрода БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш борасида анжумани ўтказилди. Ушбу анжуманда қабул қилинган резолюциялар Ўзбекистон учун экологик мувозанатга эришишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим омил бўлди. Ўзбекистон Республикасининг халқаро дастурлар ва лойиҳаларда иштирок этиши, атроф-муҳит соҳасидаги конвенцияларга қўшилиши, республикада эко- логик вазиятни юмшатиш, атроф-муҳит ҳолатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда барқарор ривожланишга умумжаҳон жараёнларига қўшилишга имконият яратди. Мустақиллик йилларда республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бошқариб турадиган қарийиб 50 та қонун ва 450 дан ортиқ меъёрий ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Ўзбекистон республика- сининг экологик хавфсизлик сиёсати Конституция қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик концепцияси, атроф-муҳит ва барқарор ривож- ланиш бўйича Рио-де-Жанейро ва Иоханнеесбург Декларацияларининг тамойил- лари асосида халқаро конвенциялар ва шартномалардан ҳамда етакчи давлатлар- нинг қонунчилик соҳасидаги келиб чиқадиган республиканинг мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Маъмурий-буйруқбозлик тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида макроиқтисодий режалаштиришнинг табиат- ни муҳофаза қилиш сиёсати билан оптимал уйғунлашуви ва унинг ижтимоий ва бошқа соҳаларда юритилаётган сиёсат билан ҳамоҳанг бўлиши биринчи даражали муҳим вазифа саналади. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилган бўлиб ушбу тузулма орқали давлат табиатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ресурслардан фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида 178 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи махсус ваколатли, идоравий ва мувофиқлаштирувчи орган саналади. Ўзбекистон Ресупбликаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг асосий вазифалари сифатида экологик хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш; – Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек алоҳида шахслар томонидан ерлар, қазилма бойликлар, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик олами, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; – табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро комплекс бошқа- рувини амалга ошириш; – атроф-муҳитнинг қулай ҳолатини таъминлаш ва экологик ҳолатни соғлом- лаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш. 1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари маълум тизимга солинди. 2007 йил якунларига кўра атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи модда- ларнинг умумий ҳажми 2 млн тоннагача қисқарди. 2000 йилда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан Давлат экологик экспертизасининг аниқ вази

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси экология, ва экология борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳамда конституция, республиканинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган халқаро пакт, халқаро нор…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси экология, ва экология борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳамда конституция, республиканинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган халқаро пакт, халқаро нор… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ecology, charter, мировое сообщество, эндопротезирование суставов нижних конечностей, конституция, международный пакт, низом, инфратузилма, халқаро ташкилотлар, world community, law, national strategy, international pact, infrastructure, халқаро пакт, перспективы, экология, сиёсат, қонун, жаҳон ҳамжамияти, constitution, миллий стратегия, закон, international organizations, политика, prospects, politics, инфраструктура, истиқбол, международные организации, национальная стратегия
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники