К содержанию
РецензированоRU2021

Научно-теоретические основы разработки маркетинговых стратегий развития предприятий сферы услуг в условиях цифровой экономики

Nilufar NABIEVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Fergana Polytechnic Institute)

Общество и инновации · 2 · 213-223 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада хизматлар маркетингини шакллантиришнинг маркетинг, моҳияти ва концепцияси, хизматлар соҳасини ривож- хизмат кўрсатиш соҳаси, ланишининг қонуниятлари ва хусусиятлари ўрганилган, стратегия, хизматлар маркетинги стратегиясига қўйилган талаблар маркетинг стратегияси, рақамли иқтисодиёт. ишлаб чиқилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобатда устунлигини таъминлашга қаратилган маркетинг стратегияларини танлаш имкониятини берувчи услубий ёндашувлар таклиф этилган. 1 PhD, Fergana Polytechnic Institute, Fergana, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Научно-теоретические основы разработки маркетинговых стратегий развития предприятий сферы услуг в условиях цифровой экономики АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуются сущность и концепция маркетинг, формирования маркетинга услуг, законодательство и сфера услуг, особенности развития индустрии услуг, разрабатываются стратегия, требования к стратегии маркетинга услуг. Предлагаются маркетинговая стратегия, цифровая экономика. методические подходы, дающие возможность выбора маркетинговых стратегий, направленных на обеспечение превосходства сервисных предприятий в конкурентной борьбе. Жаҳонда глобал-лашув жараёни чуқурлашиб ва иқтисодиётни рақамлаш- тириш тобора кенгайиб бориаётган шароитда хизмат кўрсатиш тармоқларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Жаҳон ялпи ички маҳсулот ҳажмида мазкур соҳанинг салмоғи ўртача 65 фоизни ташкил этгани ҳолда, мазкур кўрсаткич АҚШда 80 фоизни, Европа Иттифоқи давлатларида 70-75 фоизни ташкил этади” [1]. АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея каби жаҳоннинг ривожланган давлатлари амалиётига кўра инсон салоҳияти тараққиётига истиқбол мақсадлардан бири сифатида ёндашилган инвестициялаш шароитида маркетинг стратегиялари самарали қўлланилмоқда. Бу ўз навбатида, юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш амалиётида маркетинг фаолияти, айниқса маркетинг стратегияларидан кенг кўламда фойдаланишнинг долзарблигини кўрсатмоқда [2, 3, 4, 5, 6]. Жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, айниқса хизмат кўрсатиш фаолиятини манзилли ва дифференциал тамойилли амалга ошириш борасида маркетинг стратегияларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда [7, 8, 9, 10 ,11]. Амалга оширилаётган тадқиқотлар таркибида маҳсулот турларини диверсифика- циясини ошириш орқали истеъмолчиларнинг хизмат сифатидан қониқиш даражасини кучайтириш, маркетинг ёндашувларида инновацион технологияларни кенг жорий этиш, хизмат турларини диверсификациялаш ҳамда уларнинг рақобат- бардошлигини таъминлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш илмий тадқиқотнинг устувор йўналишлардан ҳисобланади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкин. Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, шу билан бирга, тармоқни тартибга солиш, ундаги методология ва статистика маълумотларини халқаро стандартларга мослаштириш”[12] каби вазифалар белгилаб берилган. Бу борада 20 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 хизмат кўрсатиш соҳаси ҳажмини маҳсулотлар турини кескин кенгайтириш ва сифатини ошириш, корхоналар истиқбол ривожини ички ва ташқи омиллар шароитида рақобатли устунликни таъминлаш, истеъмол шароитидаги қисқа муддатли ўзгаришларни ҳисобга олиш, шунингдек хизмат турларини ҳудудлар кесимида маркетинг мувофиқлаштириш, хизматлар бозори салоҳиятидан ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқтаси сифатида самарали фойдаланишга йўнал- тирилган илмий изланишларни устувор амалга ошириш мақсадга мувофиқ [13, 14, 15, 16, 17, 18]. Илмий адабиётларни ўрганиш ва таҳлили натижасида муаллиф томонидан хизмат, хизмат кўрсатиш, хизматлар бозори, сервис каби тушунчалар, уларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилган. Ривожланган давлатлар амалиётида “хизмат” билан “сервис” ўртасида ҳеч қачон қарама-қаршилик қўйилмаган, битта иқтисодий категория тариқасида қабул қилинади. Аммо, ривожланаётган давлатларда, жумладан Россия ва Ўзбекистон бу атамаларга чалкаш таъриф бериш орқали, хизматлар соҳасини иқтисодиётда ўз ўрнини аниқ белгиланмаганликка олиб келинган. Шунингдек, давлатимиз расмий ҳужжатларида “хизмат” ва “сервис”, турли категорияларга ўхшаб ишлатиб келинмокда.Муаллиф фикрича “хизмат” ва “сервис” битта мазмунни ифода этиб, уни бир-бирига солиштириш мантиқан нотўғри эканлиги асосланган [19, 20, 21]. Хизмат – бу иқтисодий фаолият тури бўлса, хизмат кўрсатиш эса уни амалга ошириш жараёнини

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада хизматлар маркетингини шакллантиришнинг маркетинг, моҳияти ва концепцияси, хизматлар соҳасини ривож- хизмат кўрсатиш соҳаси, ланишининг қонуниятлари ва хусусиятлари ўрганилган, стратегия, хизмат…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада хизматлар маркетингини шакллантиришнинг маркетинг, моҳияти ва концепцияси, хизматлар соҳасини ривож- хизмат кўрсатиш соҳаси, ланишининг қонуниятлари ва хусусиятлари ўрганилган, стратегия, хизмат… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2021 in Science LLC, service sector, marketing, strategy, digital economy, сфера услуг, стратегия, маркетинг, рақамли иқтисодиёт, цифровая экономика, маркетинговая стратегия, хизмат кўрсатиш соҳаси, маркетинг стратегияси, marketing strategy
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники