К содержанию
РецензированоRU2021

Налоговая политика Хивинского хана Мухаммада Рахимхана I

Shokhida ZHUMAEVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлиги солиқ тизими тарихи ва Муҳаммад Рахимхон I, ривожланиши ҳақида бўлиб, мақолада асосий эътибор Хива хони солиқлар, Муҳаммад Рахимхон I (1806–1825) давридаги солиқ тизимининг солғут, ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида таҳлил дахяк, солғут кесми, қилинган. Шу билан биргаликда Хива хони Муҳаммад Рахимхон I закот, давридаги Хива хонлигининг молиявий ҳолати, давлат бой пули, хазинасининг аҳволи ҳамда солиқ тизимининг умумий ҳолати, торчўп. аҳолидан йиғиб олинган солиқлар турлари, миқдори хусусида сўз юритилади. Шунингдек, Муҳаммад Рахимхон I даврида Хива хонлигига бўйсундирилган қорақалпоқлардан олинган солиқлар, уларнинг миқдори ҳамда солиқ ва бошқа тўловларнинг ошиб кетиши оқибатида аҳоли турмуш шароитларининг оғирлашуви тўғрисидаги маълумотлар ҳам ёритилган. 1 Termez State University, Termez, Uzbekistan. E-mail: a jumayevas@tersu.uz. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Налоговая политика Хивинского хана Мухаммада Рахимхана I АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена истории и развитию налоговой Мухаммад Рахимхан I, системы Хивинского ханства, основное внимание в статье налоги, уделяется особенностям налоговой системы в период солгут, правления Хивинского хана Мухаммада Рахимхана I дахаяк, солгут кесми, (1806–1825) и проанализирована на основе исторических закят, источников. А также обсуждается финансовое положение деньги бая, Хивинского ханства в период правления хивинского хана торчуп. Мухаммада Рахимхана I, состояние государственной казны и общее состояние налоговой системы, виды и размер налогов, взимаемых с населения. Также имеется информация о налогах, взимаемых с каракалпаков, которые были подчинены Хивинскому ханству во время правления Мухаммада Рахимхана I, их размере и ухудшение условий жизни из-за увеличения налогов и других платежей. КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ Агар тарихга назар ташласак, тарихий манбалар, илмий адабиётлар таҳлилидан шуни англаш мумкинки, инсоният тарихидаги барча давлатларда солиқлар тизими йўлга қўйилган бўлиб, солиқларни амалга ошириш ҳамма учун мажбурий характер касб этган. Зеро, давлатнинг у ёки бу тарзда молиявий ҳолати ҳамда ривожланиши, авваламбор, давлат хазинасининг аҳволи, аҳолидан йиғиб олинган солиқлар турлари, миқдори ва салмоғига боғлиқ бўлган. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда солиқ соҳаси ўзининг узоқ тарихий тараққиёти ва ривожланиш босқичларига эга бўлиб, унда барча тарихий даврлар қатори Хива хонлигига оид солиқ тизими тарихи ҳам алоҳида эътиборга моликдир. Мамлакатимизда солиқларнинг шаклланиш тарихи ва ривожланиши узоқ даврларга бориб тақалсада, ушбу мақола доирасида асосий эътибор Хива хони Муҳаммад Рахимхон I (1806–1825) давридаги солиқ тизимининг ўзига хос хусусиятларини илмий таҳлил қилишни лозим топдик. Хива хонлигининг солиқ соҳасига оид маълумотлар бир қатор илмий тадқиқотлар ҳамда адабиётларда муайян тарзда ўз ифодасини топган бўлсада, айнан Хива хони Муҳаммад Рахимхон I (1806–1825) давридаги солиқ тизими мавзуси доирасида тарихий нуқтаи назардан қатор ишларни таҳлил қилиш муҳим саналади. МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ Мақолада умумий қабул қилинган методлар – холислик, тарихий-таҳлил, қиёсий-мантиқий таҳлил, хронологик кетма-кетлик тамойиллари асосида амалга оширилди. Унда қисқача Хива хони Муҳаммад Рахимхон I давридаги солиқ тизимининг умумий ҳолати, шунингдек, Хива хонлигининг молиявий ҳолати, давлат хазинасининг аҳволи ҳамда аҳолидан йиғиб олинган солиқлар турлари, миқдори хусусида сўз юритилади. Шунингдек ушбу мавзуга оид маълумотларни П. Иванов, М. Йўлдошев, О. Жалилов, Н. Обламуродов, Ф. Толипов, Н. Аллаева- ларнинг тадқиқотларида учратамиз. 438 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Солиқ Хива хонлиги даромадининг асосий манбаи эди. Бошқача қилиб айтганда ер солиғининг миқдори хонлик бюджетини белгилаб берар эди. Хива хонлигида аҳолидан асосан хирож, закот, жузъя каби солиқлар ундириб олинган. Уларнинг миқдори шариатда белгиланганидек бўлган. Хива хонлигидаги оғир солиқ сиёсати деҳқонлар оммасини зиммасига оғир юк бўлиб тушган. Солиқлардан ташқари аҳоли турли мажбуриятларни бажариши шарт эди. Хусусан каналларни тозалаш, янгиларини қазиш учун илк баҳорда ўз ерига эга бўлган ҳар бир хонадондан бир киши жалб этилиб, 15 кун ишлаб бериши шарт бўлган. Хива хонлигида хусусий ерларга солинадиган солиқ у ер қандай тоифага мансублигига боғлик бўлган. Ёрлиқли мулк, яъни давлат ерларидан хон ёрлиғи билан бирор шахснинг фойдаланиши учун ажратиб берилган ёрлиқли хусусий ерлардан олинадиган ер солиғи (дахяк) олинган [1. Б. 84]. Аҳолининг қадимдан хусусий мулки хисобланган одатдаги шахсий ерларга ҳам солиқ солинган. Адай мулк (халқ тилида атай мулк) ерларидан ер солиғи эмас, балки ҳовли пули солиғи шаклида ундириб олинган. Бу солиқнинг миқдори солиқ тўловчи мол-мулкнинг кўп-озлигига қараб белгиланган. Ҳовли пули (уй-жой солиғи) эса даромад солиғиг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлиги солиқ тизими тарихи ва Муҳаммад Рахимхон I, ривожланиши ҳақида бўлиб, мақолада асосий эътибор Хива хони солиқлар, Муҳаммад Рахимхон I (1806–1825) давридаги солиқ тизимининг солғу…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлиги солиқ тизими тарихи ва Муҳаммад Рахимхон I, ривожланиши ҳақида бўлиб, мақолада асосий эътибор Хива хони солиқлар, Муҳаммад Рахимхон I (1806–1825) давридаги солиқ тизимининг солғу… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Muhammad Rahimkhan I, taxes, information about the taxes levied on the Karakalpaks, which were, дахаяк, торчуп, torchup, солғут кесми, бой пули, rich money, налоги, солиқлар, солгут, солгут кесми, закот, Мухаммад Рахимхан I, zakat, Муҳаммад Рахимхон I, dahayak, солғут, дахяк, salgut, деньги бая, salgut kesmi, закят, торчўп
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники