К содержанию
РецензированоRU2021

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАЪМИНОТЛАРИ

Баҳодир МЎМИНОВ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Адилбек ДАУЛЕТОВ (Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент, Ўзбекистон.)

Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 7 · 101-105 · 2021

Аннотация

Мақолада электрон ҳужжат айланиш тизимларининг таъминотга қўйилган талаблари келтирилган. Ташкилотда қўлланиладиган электрон ҳужжат айланиши тизими унга қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши, ташкилий, ҳуқуқий, техник, математик ва дастурий, эргономик, кадр, лингвистик, хавфсизлик каби таъминотларининг имкониятлари ҳақида маълумот келтирилган. Калит сўзлар: Электрон ҳужжат, электрон ҳужжат айланиш тизимлари, ташкилий таъминот, ҳуқуқий таъминот, техник таъминот, математик ва дастурий таъминот, эргономик таъминот, лингвистик таъминот, кадр таъминоти, хавфсизлик таъминоти. Электрон ҳужжат айланиши тизимларининг(ЭҲАТ) истеъмолчилари ташкилот фаолиятининг кўлами ва ўзига хос жиҳатлари билан фарқ қилади. Анъанага кўра, давлат сектори электрон ҳужжат айланиши тизимининг асосий истеъмолчиси бўлиб қолмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, электрон ҳужжат айланиши технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг 30% га яқини давлат муассасалари томонидан амалга оширилади [1]. Шу билан бирга, инқироз шароитида ҳам ривожланиш учун муҳим туртки бўлган электрон ҳужжат айланиши тизими бозорининг барқарорлигига асос бўлган давлат томонидан қизиқиш уйғотиши муҳим аҳамиятга эга [2]. Электрон ҳужжат айланиши “электрон ҳукумат” тушунчасининг асосий элементи бўлиб, уни амалга ошириш давлат, аҳоли ва бизнеснинг ўзаро муносабатларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этишга ҳамда коррупцияни камайтиришга ёрдам бериши керак[3]. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик давлат муассасаларида лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти сифатида ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талабларнинг ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим[4]. Қуйидаги 1-расмда электрон ҳужжат айланиш тизимининг таъминотлари келтирилган. 101 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) 1-расм. Электрон ҳужжат айланиш тизимининг таъминотлари. Юқорида келтирилган таъминотлар ташкилот ва унинг турдош ташкилотлари учун ЭҲАТ яратиш учун ҳизмат қилади. Ҳар қандай таъминотнинг ўз вазифаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар [5]: 1. Ташкилий таъминот – ЭҲАТни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш давомида барча лойиҳа иштирокчиларининг теҳник воситалари билан ва ўзаро ҳамкорлигини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами, усул ва воситалар мажмуидир. Ташкилий таъминот қуйидаги вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши керак: – тизимдан фойдаланадиган ташкилотларнинг мавжуд ҳужжат айланиш жараёнини таҳлил қилиш ва автоматлаштиришга қаратилган вазифаларни аниқлаш; – компьютер орқали ҳал қилинадиган масалаларни тайёрлаш, шу жумладан, тизимни лойиҳалаш учун техник вазифа ва унинг самарадорлиги учун техник-иқтисодий асосномани тузиш; – ташкилот таркиби ва тузилиши бўйича бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш механизми. 2. Ҳуқуқий таъминот – ЭҲАТнинг яратилиши учун ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини белгилаб берувчи, тизимдан ахборотни олиш, қабул қилиш, узатиш ва ундан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуидир. Ҳар қандай тизимда ҳуқуқий таъминотнинг асосий мақсади ташкилотлар (давлат) миқёсида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва таъминлашдан иборат[6]. Ҳуқуқий таъминот таркибига барча қаралаётган ва жорий қилиниши кўзда тутилган ташкилот миқёсидаги ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш мункин. 102 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) ЭҲАТ фаолият кўрсатиш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти қуйидагилар билан изоҳланади: – тизимнинг умумий ҳолати ва ҳусусий ҳолати; – ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятлари; – бошқарув жараёни баъзи турларининг ҳуқуқий қоидалари; 3. Техник таъминот – ЭҲАТнинг ишлаши учун мўлжалланган барча техник воситалар мажмуи, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнлар учун тегишли ҳужжатларни ўз ичига олади. Техник воситаларнинг мажмуи қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: – барча турдаги компьютерлар ва уларнинг қурилмалари; – маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва узатишнинг техник воситалари; – коммуникация қурилмалари. ЭҲАТнинг таъминотида дастлабки техник воситаларни танлаш, уларнинг имкониятига асосланиб, ишлашини ташкил этиш, маълумотларга ишлов беришнинг технологик жараёнларини лойиҳалаштириш босқичларини ўз ичига олади. Техник таъминотни ташкил этиш, яъни техник воситалардан фойдаланиш шаклларининг иккита асосий шакли мавжуд: марказлашган(peer-to-peer) ва қисман / тўлиқ марказлашмаган (мижоз-сервер тармоқлари). 4. Ахборот таъминоти – маълумот ва ахборотни таснифлаш, ҳужжат айланишига доир ҳужжатлар тузилмаси ва ҳажми, ахборотни бошқариш алгоритмлари, маълумотлар базасининг лойиҳалаш усулларини ўз ичига олади. Республика, соҳа тармоқлари ва ҳудудий ташкилотларда ягона ҳужжатлаштириш тизимларини яратишга ахборот таъминоти масъул бўлади. Бундаги асосий мақсад ишлаб чиқаришнинг турли соҳа кўрсаткичларининг таққосланувчалиги ва тезкор ахборот билан

Доказательный фрагмент

«Мақолада электрон ҳужжат айланиш тизимларининг таъминотга қўйилган талаблари келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада электрон ҳужжат айланиш тизимларининг таъминотга қўйилган талаблари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Электрон ҳужжат, электрон ҳужжат айланиш, algorithms, audio file, video images, frames, splitting
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
THE ROLE OF FOLKLORE IN NARRATIVE ART

Международный журнал искусственного интеллектаMamayusupova S.M., Senior Lecturer +12025

3