К содержанию
РецензированоRU2021

Административное деление и система управления бекств Сурханского оазиса во второй половине XIX - начале XX века

Fayzulla OCHILDIEV · Beks, -/© in Science LLC. (National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek)

Общество и инновации · 583–586 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Уш бу мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср Бухоро амирлиги, бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий бошқарув, бошқарув тизими, воҳа бекликларининг маъмурий ҳудудий маъмурият, 1 Candidate of Historical Sciences, Docent, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: fayzulla72@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 беклик, бўлиниши, беклик ва амлокликлардаги маъмурий амлокдорлик, бўлинишида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилган. унвон ва мансаблар, Маҳаллий ва марказий бошқарув тизимида жорий қилинган ижтимоий, мансаблар таҳлил қилинган. Шунингдек, Сарижўй сиёсий, Сурхон, амлоклигига беклик мақоми берилиши ҳам ўрганилган. Шеробод, Бундан ташқари Бухоро амирлигига Россия фуқоролари ва Бойсун, қўшинларининг жойлаштирилиши, натижада Шеробод Денов, беклиги таркибида янги бошқарув тизимининг жорий Россия. қилиниши каби масалалар ёритиган. Административное деление и система управления бекств Сурханского оазиса во второй половине XIX – начале XX века АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны изменения, произошедшие во второй Бухарский эмират, половине XIX – начале XX века в системе местного управления, и центрального управления Бухарского эмирата, администрация, административно-территориальном делении оазисных бекство, амлок, бекств, административном делении бекства и амлок. титулы и должности, Анализированы должности, введенные в систему местного общественный, и центрального управления. Также, изучена присвоение политический, бекства Сарижуйскому амлоку. Кроме того, рассмотрены Сурхан, вопросы размещении граждан и войск Царской России в Шерабад, Байсун, Бухарском эмирате, введение новой системы управления в Денау, пределах Шерабадского бекства. Россия. 1. Долзарблиги: XVIII аср охирида Бухоро амирлиги ҳудудига Зарафшон ҳамда Қашқадарё воҳаларидаги мулклар кирган бўлса, XIX аср бошларига келиб, амирлик таркибига бу ҳудудлардан ташқари Сурхон воҳаси, Ҳисор, Хўжанд, Ўратепа, Панжикент ҳамда Зарафшон дарёсининг юқори оқими ва жанубий Туркманистон- нинг катта қисми ҳам кирган. XIX асрнинг 20-йилларида Ўратепа ва Хўжанд Қўқон хонлиги таркибига ўтган. Амирликда юз берган бундай ҳолатлар XIX-XX бошларида Бухоро амирлиги бошқарув тизимида ўзгаришлар бўлиб туришига сабаб бўлган. Манбаларда Бухоро амирлигида 25 та баъзан 27 та беклик ва бир қанча туманлар бўлганлиги такидланган. Сўнгги маълумотларга кўра, XIX аср ўрталарида Бухоро амирлиги тасарруфида 44 та беклик бўлганлиги эътироф этилади. Юқоридаги маълумотларга асосланиб фикр юритадиган бўлсак, Бухоро амирлигида бекликлар ва амлокликлар таркибида ўзгаришлар бўлганлиги кузатилади. 2. Методлар ва ўрганилганлик даражаси: Мақолада манбалар таҳлили, илмий қарашлар ва ёндашувларнинг қиёсий таҳлили, тарихий маълумотларни умумлаш- тириш ва холислик тамойили усулларидан фойдаланилган. XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий бошқарув тизими, амирликнининг маъмурий ҳудудий бўлиниши, беклик ва амлокдорлар, маъмурий бўлинишида юз берган ўзгаришлар. Маҳаллий ва марказий бошқарув тизимида жорий қилинган мансаблар тўғрисида кўплаб тадқиқотлар 388 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 олиб борилган. Очилдиев Ф. (Ochildiyev 2008), Хакимова К.З. (Xakimov 1991), Маджлисов А. (Majlisov 1967), Стеценко И.А. (Stetsenko 1963), Хамроев М. (Xamroyev 1980) Кисляков Н.А. (Kislyakov N.A. 1962) Логофет Д.Н. (Lagofet D.N. 1909) Холиқова Р. (Xoliqova R. 2001) Искандаров Б.И. (Iskandarov B.I. 1958) Холиқулов А. (Xoliqulov А. 2011) ва бошқлар XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида Бухоро амирлигида бошқарув тизим, маҳаллий ва марказий бошқарув тизимида жорий қилинган мансаблар тўғрисида илмий тадқиқот ишларини олиб боришган. 3. Тадқиқот натижалари: XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий бошқарув тизими ҳақида турли хил маълумотлар берилганлиги кузатилади. А.Г. Радобильскийнинг маълумотига асосланган Н. Кисляков Бухоро амирлигининг маъмурий бўлиниши ҳақида тўхталиб, ХХ аср бошларига келиб, Бухоро амирлигида 24 та беклик, 7 та алоҳида амлоклик ва 10 та туман бўлганлигини таъкидлайди [1]. Д.Н. Логофет эса Бухоро амирлиги ҳудудий жиҳатдан 25 та бекликка бўлинишини ёзади [2]. 1912 йилга келиб, Бухоро амирлигида 26 та беклик ва бекликлардан мустақил 11 та амлоклик мавжуд бўлган [3], улар тўғридан-тўғри амирга бўйсунган. Бу даврда Шуғнон, Рушон ва Воҳан бекликлари амирлик таркибига кирмай, Россия империяси назорати остида бўлган. 1915 йилда Бухоро амирлиги 27 та беклик ва 11 та тумандан иборат бўлганлиги қайд этилган [4]. XIXасрнинг охири – XX бошларида Ҳисор беклиги Варзоб, Душанбе, Нурек, Яван, Лақай, Дашнавот, Раумат, Ҳисор, Чортон, Ғозималик, Иккинчи Хонақо, Сариосиё, Сарижуй, Кофирнихон, Шурион, Файзобод, Хонақо, Султонравот, Алибеги, Қоратоғ, Регар амлокликларини ўз ичига олган. Қабодиён бе

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Уш бу мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср Бухоро амирлиги, бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий бошқарув, бошқарув тизими, воҳа бекликларининг маъмурий ҳудудий маъмурият, 1 Candidate…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Уш бу мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср Бухоро амирлиги, бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий бошқарув, бошқарув тизими, воҳа бекликларининг маъмурий ҳудудий маъмурият, 1 Candidate… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Bukhara Emirate, Bukhara Emirate, the introduction of a new control system, бошқарув, унвон ва мансаблар, Surkhan, Денау, Шерабад, титулы и должности, сиёсий, Сурхон, Шеробод, amlok, Денов, амлокдорлик, Байсун, Denau, ижтимоий, Бойсун, амлок, Sherabad, Россия, администрация, Russsia, Сурхан, titles and positions, Beks, беклик, public, Baysun, управления, бекство, политический, маъмурият, administration, Бухоро амирлиги, Бухарский эмират, political, общественный, management
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники