К содержанию
РецензированоRU2024

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИДА ҲАРАКАТ МАЛАКАЛАРИ ВА КЎНИКМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ.

Каримов Б.З. · ЎзДЖТСУ. Доцент. · Казоқов Р.Т. · ЎзДЖТСУ. Катта ўқитувчи.

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

In this article, in the process of physical education, under the guidance of the student's teacher, the movement skills and qualifications are discussed in accordance with the requirements of each age group of the program. Key words: Movement skills, a large number of nerve fibers in the cerebral cortex, movement skills, level of development of physical qualities. ЗНАЧЕНИЕ ДВИЖИТЕЛЬНЫХ НАВЫКОВ И НАВЫКОВ В ФИЗИЧЕСКОМ РАЗВИТИИ УЧАЩИХСЯ НАЧАЛЬНЫХ КЛАССОВ. Аннотация. В данной статье в процессе физического воспитания под руководством преподавателя рассматриваются двигательные навыки и квалификация учащихся в соответствии с требованиями каждой возрастной группы программы. Ключевые слова: Двигательные навыки, большое количество нервных волокон в коре головного мозга, двигательные навыки, уровень развития физических качеств. Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчи ўқитувчиси раҳбарлигида дастурнинг ҳар бир ёш гуруҳи талабларига мувофиқ ҳаракат кўникмаси ва малакасини эгаллайди. Турли ҳаракатларга ўргатиш жараёнида кўникма ва малакаларни шакллантириш жисмоний сифатларни тарбиялаш билан узвий муштаракликда амалга оширилади. Жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражасида болаларнинг ҳаракат фаоллиги муваффақияти ва ҳаракатларнинг янги шаклларини эгаллаш қобилияти улардан мақсадга мувофиқ фойдалана олиши билан белгиланади. Бу жараён қуйидаги тарзда кечади: ҳаракат фаолиятига ўргатиш- ҳаракат кўникмасининг шаклланиши- ҳаракат малакасининг шаклланиши-олий тартибдаги ҳаракат малакасинингшаклланиши- махсус билимларни эгаллаш. Ҳаракат кўникмаси ўқувчининг ҳар бир ҳаракатни, ўрганиладиган ҳаракат фаолиятини бажара олиш қобилияти ёки ҳаракат техникасини эгаллаш даражаси билан белгиланади.Ҳаракат кўникмасининг икки тури фарқланади. 1.Яхлит ҳаракат фаолиятини амалга ошириш. 3 2 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 2.Мураккаблигига кўра турлича бўлган айрим ҳаракатларда ифодаланади. Биринчи турдаги кўникмалар ўзгарувчан шароитда тўсатдан вужудга келадиган ҳаракат вазифаларини ҳал этиш зарурати, масалан, ўйинлар, курашлар ва бошқалар билан боғлиқ. Бундай ҳолда ҳаракат фаолияти доимо онгли ва аллақачон ўзлаштирилган ҳаракатлар ҳамда шаклланган жисмоний сифатларнинг ижодий қўлланилиши билан тавсифланади. Бошқа ҳаракат кўникмаларига келсак, улар аста-секин кўникмага айлана боради, бунда ривожланиш ҳаракат техникасининг дастлабки эгалланганидан янада юксакликка, уни такомиллаштиришгача боради. Ҳаракат малакаси — бу, ҳаракат техникасини эгаллаш даражаси бўлиб, унда ҳаракатларни бошқариш автоматик тарзда кечади ва ҳаракатлар ўзининг жуда ишончлилиги билан ажралиб туради. Бунда ҳар бир алоҳида ҳаракатни бажариш усулини автоматлаштириш у ёки бу ҳаракатни онгли тушунишни умуман истисно этмайди. Онг қўйилган вазифаларни бажариш, ҳаракатларни назорат қилиш ва ҳаракат вазифаларини бажаришнинг тўсатдан ўзгариб турадиган шароити билан боғлиқ равишда, баъзи ҳолларда ҳатто малакани ғайри автоматик тарзда қўллаш учун зарурдир. Кўникма мунтазам бўлганда, ҳаракат актининг турли вариантларидан фойдаланиш мумкин. Бироқ унинг техник асослари (масалан,турли вариантларда югуриш) сақлаб қолинади. Ўз навбатида, ҳаракат фаолиятининг ўзгариши бир мунча юксакроқ ижодий йўсиндаги янги кўникманинг вужудга келишига ёрдам беради. Бу ўзлаштирилган малакани бутун бир фаолиятга қўллаш ва ҳаракатларни бажариш учун энг муносиб, жуда маъқул вариантларни танлаб олишга имкон яратади. Ҳаракат малакасини шакллантириш биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро ҳаракатдаги динамик стериотипи юзага келиш жараёнидан иборатдир. Бунда иккинчи сигаал системаси устунроқ бўлади. Амалда болаларни ҳаракатларга ўргатишнинг бундай жараёнида ўқитувчининг бола онгига таъсири — машқнинг мақсад ва вазифасини тушунишга ёрдам берувчи сўзи катта аҳамиятга эга бўлади. У ҳаракат анализаторида вужудга келадиган барча сезгилар мажмуасига кўра кучлироқ қўзғатувчи ҳисобланади.Бу пайтда бош мия пўстлоғида кўп сонли асаб торлари ўртасида муваққат боғланишлар вужудга келади: ҳаракат ва вегатив анализатори, идрок этувчи турли система ва органларнинг фаолияти уйғун бўлади.Ҳаракат малакаларининг киши учун амалий аҳамияти жуда катта. Ҳосил қилинган малакалар жисмоний ва психик кучларни тежамкорлик билан сарф этиши, яхлит ҳаракат фаолиятига кирувчи ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш имконини беради. Улар онгли ҳаракатларни бажариш усулига тўхтовсиз диққат қилишдан халос этади ва уни юзага келтирувчи янги вазифаларга қаратишга шароит яратади. Ҳаракатлар уюшган, аниқ ва тез бажарилганда, кишида, шунингдек, болада ижобий ҳис-туйғулар вужудга келади.Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида ҳаракат кўникмаси ва малакаларининг шаклланиш жараёнлари уларни камол топтириш ҳамда мактабдаги ўқиш йилларида такомиллаштириш учун пойдевор ҳисобланади.Бу қонуний жараёнда уч босқич фарқ қилинади. Биринчи босқич— дасглабки кўникма ҳосил бўлиши. У вақт жиҳатдан қисқа бўлади.Бунда болалар янги ҳаракатлар билан танишадилар. Бу шаклланиш бош мия пў

Доказательный фрагмент

«In this article, in the process of physical education, under the guidance of the student's teacher, the movement skills and qualifications are discussed in accordance with the requirements of each age group of the pro…»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, in the process of physical education, under the guidance of the student's teacher, the movement skills and qualifications are discussed in accordance with the requirements of each age group of the pro… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Movement skills, a large number of nerve fibers in the cerebral cortex
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники