К содержанию
РецензированоRU2021

Совершенствование обеспечения кадрами отраслей промышленного производства Навоийской области

Shakhnoza KHOLIKULOVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Муаллиф ушбу мақолада Навоий вилояти мисолида кадрлар муаммоси, саноат тармоқларининг мустақилликнинг дастлабки ихтисослаштирилган олий йилларида кадрлар билан таъминлашдаги тўсиқларини ўқув юртлари, манбалар асосида ёритган. Ушбу муаммоларни ечимини ва таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, соҳада эришилган бугунги ютуқларни таҳлил қилган. лойиҳалар. Саноат ишлаб чиқаришда банд маҳаллий кадрлар хусусида маълумот берган. 1 PhD, Navoi State Pedagogical Institute, Navoi, Uzbekistan. E-mail: kholikulova_sh@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415 Совершенствование обеспечения кадрами отраслей промышленного производства Навоийской области АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье автор на основе источников освещает кадровые вопросы, барьеры промышленного сектора в кадровом обеспечении специализированные в первые годы независимости на примере Навоийской вузы, области, анализирует решение данных проблем и качество образования, международное достижения в этой области, дает сведения о местных сотрудничество, кадрах, занятых в промышленном производстве. проекты. Бугун Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилинди давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топди. Ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш зарурати ҳам Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш шартларидан биридир. Шу сабаб биз бу педагогик феноменнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнини ўрганишга тарихий ёндашмоқдамиз. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим ва умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш каби вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ПҚ-3271-сонли Қарори, 2019 йил 20-февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4199-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 187-сонли Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, собиқ иттифоқ даврида ҳам саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилган. Бироқ бу корхоналарга ишчиларни, айниқса мутахассис кадрларни жойлаштириш сиёсати марказлаштирилган бўлиб, уларнинг турли тўсиқлардан ўтишига тўғри келган. Мазкур корхоналарга ишга жойлашиш истагида келган кўплаб маҳаллий кадрларга арзимаган важлар рўкач қилиниб, ортига қайтариб юборишган. Қишлоқдан келганларни шаҳарга ишга олишмаган, аммо республикамизнинг ташқарисидан келганлар эса ишга қабул қилинган [1, В. 33–34]. Шу каби тўсиқлар туфайли маҳаллий аҳоли деярли иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлган НКМК, НМЗ ва Навоий кимё заводи каби йирик корхоналарга лавозимли жойларга ишга қабул қилинмади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов бу борада шундай деган эди: 197 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415 “нима учун маҳаллий миллатга мансуб кишилар ўртасида муҳандис-техник ходимлар йўқ? Мен бу савол ҳаққоний савол, деб ҳисоблайман. Бу муаммо устида ҳаммамиз бош қотиришимиз керак. Мен бошқа мисоллар келтириб ўтирмайман, лекин шунинг ўзи ҳам барчамизни хушёр торттириши зарур” [2, В. 40]. Собиқ иттифоқ даврида халқ хўжалигининг барча тармоқларида Марказ кўрсатмалари асосида фаолият олиб бориш принципи қатъий жорий қилинган эди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейинги дастлабки йилларда кадрлар танқислиги янада кучайди. Бу даврда Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган саноат корхоналарида ишлаган русийзабон аҳолининг кўпчилиги кўчиб кета бошлади. “Кейинги уч йил ичида республика ташқарисига кўчиб кетувчилар сони кескин ошиб бориши бирлашма фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатди. Ўтган йилнинг олти ойи мобайнида бирлашмадан 476 нафар киши ишдан кетган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 228 нафар ишчи-хизматчи кетди. Сирасини олганда кетувчилар сони кескин камайиб, қайта келувчилар сони кўпаймоқда. Шу йилнинг олти ойида бошқа жойлардан омад излаб кетганлардан 25 киши яна жонажон цехларига қайтдилар. Агарда бирлашмада кадрлар масаласини сон жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак муаммо йўқ. Чунки ўрнини тўлдирувчилар бор. Сифат жиҳатдан қарайдиган бўлсак, бу ердаги мураккаб технологик жараён ниҳоятда малакали мутахасисларни талаб қила

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Муаллиф ушбу мақолада Навоий вилояти мисолида кадрлар муаммоси, саноат тармоқларининг мустақилликнинг дастлабки ихтисослаштирилган олий йилларида кадрлар билан таъминлашдаги тўсиқларини ўқув юртлари, ман…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Муаллиф ушбу мақолада Навоий вилояти мисолида кадрлар муаммоси, саноат тармоқларининг мустақилликнинг дастлабки ихтисослаштирилган олий йилларида кадрлар билан таъминлашдаги тўсиқларини ўқув юртлари, ман… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, кадровые вопросы, специализированные вузы, проекты, международное сотрудничество, таълим сифати, specialized higher education institutions, кадрлар муаммоси, international cooperation, качество образования, projects, personnel issues, лойихалар, халқаро ҳамкорлик, quality of education, ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники