Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИДАН ҚАБЗИЯТДА СУРГИ ВОСИТАСИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ З.А.Назирова
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Современная наука и исследования · 3 · 56-63 · 2024
Аннотация
The article provides information on the importance of dietary fiber and some trace elements in red beets in the treatment of constipation. Keywords: red beet, dietary fiber, fiber, hemicellulose, constipation, magnesium. Ҳалқ табобати бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилувчи соҳалардан биридир. Бунга сабаб ҳалқ табобати усуллари амалиётда ҳавфсизлиги, сифати, самарадорлиги ва тиббий ёрдамга муҳтож кишиларнинг барчаси учун иқтисодий томондан афзал эканлиги билан қадрланади. Баъзи ҳолларда замонавий тиббиёт усулларида тузалмаган касалликларга халқ табобати усуллари билан даволаш самара бериши исбот этилмоқда [1]. Ҳозирда пайтда дунё аҳолисининг тахминан 12 % қисми қабзият касаллигидан азият чекишади ва бу кўрсаткич ривожланган давлатларда 15 % гача боради. Ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши инсон организмининг бир қанча функциялари ўзгаришига ва саломатликка бевосита таъсир қилади. Қабзият асосан нотўғри овқатланишдан, овқатланиш рационида сабзавот, мева ва ҳазм бўлмайдиган тўқималар кам бўлишидан, нотўғри ҳаёт тарзидан, ўз вақтида ва яхши овқатланмасликдан, доимий руҳий ва асабий зўриқишлардан, спорт билан мунтазам шуғулланмасликдан келиб чиқади [2]. Касалликни даволашда диэтотерапия, даволаш гимнастикаси, доривор ўтлардан фойдаланиш (фитотерапия), нуқтали массаж каби бир қанча усуллардан фойдаланиш мумкин. Юқорида санаб ўтилган халқ табобати усуллари фойда бермагандагина кимёвий дори-дармонларни қабул қилиш буюрилади. Кимёвий дорилар кўпинча ёши ўтган беморларда ошқозон-ичак фаолиятининг тонуси паст бўлганда тавсия қилиниши мумкин. Замонавий тиббиётда синтетик препаратларнинг кўплаб қўлланилиши натижасида организмда нохуш белгиларнинг пайдо бўлиши ёки бошқа касалликни қўзғалиш ҳолатлари кузатилади. Шунингдек, препаратларнинг аксарият ҳолатларда қиммат нархда эканлиги унинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини камайтиради. 5 65 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Халқ табобатида табиий манбалардан фойдаланиш организмда заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқармаслиги, даволаш учун кўп маблағ талаб этмаслиги, шунингдек, даволашда қўлланилган табиий доривор манбаларнинг комплекс таъсири бошқа касалликларни даволаш мумкин эканлигини кўрсатади. Бундай ҳолларда ҳар икки соҳанинг интеграциялашуви соҳадаги камчиликларни бартараф этишда муҳим омил бўлади. Халқ табобатининг асосий даволаш усулларидан бири бу доривор ўсимликлар билан даволашдир (фитотерапия). Бу усулда доривор ўсимликларнинг гули, меваси, илдизи, пояси, уруғи ва барги каби таркибий қисмларини дамлама, настойка, кукун, суспензия ҳамда суртма ҳолида фойдаланилади. Халқ табобатида кенг қўлланиладиган шундай доривор ўсимликлардан бири бу қизил лавлаги (Beta vulgaris L.) дир. Ушбу ўсимлик бир йиллик ўсувчи ўтсимон ўсимлик бўлиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида етиштирилади. Қизил лавлагининг барги ва илдизмевасидан сийдик ҳайдовчи, қон тозаловчи, яллиғланишга қарши, яраларни даволовчи, гепатопротектив, антиоксидант, антипаркинсон, қандли диабетга қарши, антидепрессантлик ва бошқа шу каби терапевтик хусусиятларни намоён этганлиги сабабли аксарият мамлакатларнинг ҳалқ табобатида кенг фойдаланилади [3]. Қизил лавлаги кўплаб антиоксидантларнинг табиий манбаси бўлиб, уни истеъмол қилиш организмдаги эркин радикаллар ҳосил бўлишини олдини олишда муҳим ҳимоя вазифасини ўтайди. Ушбу ўсимлик таркибидаги антиоксидантлар пиёз, саримсоқ пиёз, брюссел карами, карам, картошка ва нўхат таркибидаги антиоксидантлардан кўпроқ миқдорни ташкил этади. Қизил лавлаги таркибидаги беталаинлар организмдаги липидларни пероксидазацияли оксидланишини ва қон таначаларини гемолизли оксидланишини ингибирлайди [4]. Қизил лавлаги илдизмевасида оқсил, углевод, органик кислоталар, витаминлар, минерал моддалар ва бошқа кўплаб биологик фаол бирикмалар учрайди. Ушбу ўсимлик илдизмеваси углеводларга бир мунча бой эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Қизил лавлаги таркибида моно- ва дисахаридлардан ташқари углеводларнинг юқори вакиллари яъни озуқавий толалар деб юритилувчи пектин, протопектин, целлюлоза, гемицеллюлоза ва крахмал каби полисахаридлар учрайди (1-жадвал). Жадвал-1 Қизил лавлаги таркибидаги углеводлар (100 г маҳсулотга нисбатан) Углеводлар Масса улуши, % Моно- ва дисахаридлар 9,95 Моносахаридлар 0,71 Дисахаридлар 9,24 Озуқавий толалар 5,39 Пектин 1,15 Протопектин 2,4 Целлюлоза 1,08 5 66 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Гемицеллюлоза 0,76 Крахмал 0,12 Озуқавий толалар комплекс полисахаридлар бўлиб, сувда эрийдиган ва сувда эримайдиган турларга бўлинади: целлюлоза, гемицеллюлоза, протопектин ва крахмал сувда эримайдиган озуқавий толалар таркибига кирса, пектин сувда эрийдиган озуқавий толалар синфига киради. Целлюлоза глюкозани полимерланиш маҳсулоти бўлиб, инсон озуқа рационининг муҳим вакилларидан биридир. У озуқанинг ошқозон ичак трактидаги вақтини камайтириш билан бирга органи
Доказательный фрагмент
«The article provides information on the importance of dietary fiber and some trace elements in red beets in the treatment of constipation.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article provides information on the importance of dietary fiber and some trace elements in red beets in the treatment of constipation. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- red beet, dietary fiber, fiber, hemicellulose, constipation, magnesium, озуқавий тола, гемицеллюлоза, целлюлоза, магний., қабзият, қизил лавлаги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Лучшие интеллектуальные исследованияOSHIRISH YO’LLARI, Sadikov Shoxrux Shuxratovich – +12025