К содержанию
РецензированоRU2023

ОСОБЕННОСТИ УПРАВЛЕНИЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫМ ПРОЦЕССОМ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

Kuchkarov Baхodir Tashmurodovich

Современная наука и исследования · 2 · 2023

Аннотация

This article provides information about the specific features of the management of the educational process in higher education institutions. Key words: Higher educational institutions, modern educational stages, high spiritual and moral qualities. ОСОБЕННОСТИ УПРАВЛЕНИЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫМ ПРОЦЕССОМ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ Аннотация. В данной статье представлена информация об особенностях управления образовательным процессом в высших учебных заведениях. Ключевые слова: Высшие учебные заведения, современные этапы образования, высокие духовно-нравственные качества. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар замирида мамлакатимиз ҳудудларида янги, шу жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий қилиниб, замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарор ва фармонлари6га мувофиқ олий таълимни янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, “илм – фан - ишлаб чиқариш” интеграциясини кенгайтириш, таълим мазмунини компетенциялар асосида тубдан ўзгартириш, ўқитишнинг янги моделини жорий этиш, олий таълим муассасалари фаолиятини “Университет - 3.0” концепцияси асосида ташкил этиш, АКТ ва таълим технологиялари интеграциясини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди. Шу ўринда қайд этиш лозимки, ривожланган АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония ва бошқа қатор давлатларда Олий таълим муассасалари талабаларга фундаментал ва амалий билим бериш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, илм-фан марказлари сифатида талабга кўра янги маҳсулот ҳамда интеллектуал мулк объектларини яратувчи субъект ҳисобланади. 1 23 0 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Мамлакатимизда ҳам олий таълим муассасалари айнан шундай субъектга айланишлари талаб этилмоқда. Бу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “...бизга миқдор эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун эса хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир.” Юқорида баён этилган фикр- мулоҳазаларга асосланиб, таълим тизими ва унинг ўзаги ҳисобланадиган ўқув жараёнларини бошқаришни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг зарурлигини, бугунги замон талаби эканлигини ҳис этмоғмиз лозим. Аждодларимиз меросини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, азал-азалдан “таълим – ўқув жараёни – бошқарув” тизимли тушунчаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинган. Хусусан, Абу Наср Форобийнинг бошқарув тизимида илм - санъатнинг махсус турлари бўйича фозил, ақлли ва маҳоратга эга бўлган турли кишиларнинг ўрни алоҳида эканлиги ифодаланганлиги, қомусий олим Абу Райҳон Беруний ўзигача маълум бўлган ва тарихий манбалардаги хабарларни йил ҳисобларини қўллаб аниқлашга, уларни саралаб, баъзи ўринларда астрономик кузатувлари натижасида олган хулосалари асосида таҳлил қилишга уринганлиги, шунингдек, идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан иборат эканлиги таъкидлаганлиги, Юсуф Хос Хожибнинг асарларида таълим ижтимоийсиёсий, моддий ва маданий тараққиётининг ўлчов бирлиги эканлиги келтириб ўтганлиги бунинг далилидир. Албатта, “таълим - ўқув - бошқарув” тизимли жараёни мулоқотсиз амалга ошмаслигини қайд этган ҳолда, инсон жамиятда доимий ижтимоий муҳитда бўлиб, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, иш бажариш) фаолияти давомида мулоқотга киришиб, ўзи учун манфаатли ва қулай бўлган мулоқотни танлайди. Айниқса, шахсий муваффақиятга эришиши ёхуд раҳбарлик фаолиятида юксак поғоналарга кўталишида шунга мос бўлган танловни амалга оширади. Ҳар қандай фаолият бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан иборат бўлиб, мазкур тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқа инсонлар ўзаро муносабатларининг асосини ташкил этади ва муайян ўзаро муносабатлар уларнинг фаолиятини ифодалайди. Мазкур муносабатлар, одатда улар ихтиёрий фаолият ҳисоблансада, албатта, бошқарувни талаб этади. Шахс индивидуал фаолиятида ўзини ўзи бошқаради ва кўзланган мақсадли натижага эришади. Бу жараёнлар ўзаро муносабатлар замирида қурилиб, ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш учун ўзаро таъсир ёки шахснинг бошқа шахсларга нисбатан таъсири босимида кечадики, бу моҳиятан зарурий талаб сифатида бошқарувни, бир муштарак мақсад(лар)га эришиш йўналишида инсонларнинг ўзаро фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни ифодалайди. Кишилик жамияти ривожланиши, ўз

Доказательный фрагмент

«This article provides information about the specific features of the management of the educational process in higher education institutions.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article provides information about the specific features of the management of the educational process in higher education institutions. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Higher educational institutions, modern educational stages, high spiritual and, Высшие учебные заведения, Олий таълим муассасалари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники