К содержанию
РецензированоRU2015

Психологиянинг тадқиқот предмети сифати экологик инқирозлар

А Шамшетова (Узбекский государственный университет мировых языков)

Цифровизация современного образования: проблема и решение · 2015

Аннотация

Ушбу мақолада экологик инқирозлар психологиянинг илмий тадқиқот предмети эканлиги асослаб берилган. Экологик инқироз вазиятлардаги шахслараро муносабатлар, уларни фаолиятининг комбинацияси психологиянинг 95 тадқиқоти сифатида бошқа соҳа вакилларини ўзига жалб қилиши зарурлиги келтирилган. Калит сўзлар: экологик инқироз, инсонларни яшаш тарзини ўзгариши, экологик шахс ва экологик хулқ шаклланиши Иқлим ўзгариши таҳдидининг кўлами рад этишнинг яна бир психологик сабаби бўлиши мумкин. Мафкуралар ва ижтимоий ўзига хосликлар одамларни иқлим ўзгариши бўйича қарашларга, шу жумладан, бу уларнинг сиёсий ва ижтимоий гуруҳларининг бошқа аъзолари томонидан қабул қилинган ёлғон эканлигига ишонишга мажбур қилиши мумкин. Психологияда экологик инқирозларни ўрганишнинг асосий вазифаси инсоннинг атроф-муҳитга таъсир қилиш механизмларини ва инсон фаолияти натижаси бўлган ундаги ўзгаришларни ўрганишдир. Психологияда экология муаммоларни ўрганиш предмети сифатида нафақат техникаси ривожланмаган жамиятдаги муҳитнинг инсонга таъсири, балки саноатлашган, урбанизасиялашган жамиятдаги ижтимоий муносабатлар яъни оила, маҳалла ва маҳаллий муносабатлар ҳамда атроф муҳит экологияси назарда тутилади. Экологик муҳитни тушуниш, мавжуд муаммоларнинг олдини олиш чора- тадбирлари ва антропоген экологик таҳдидларнинг ўсишини тартибга солиши ҳамда психологик таҳлилини ўтказиш ижтимоий психологиянинг асосий вазифаларининг бирига айланмоқда. Атроф-муҳитга тегишли хатти- ҳаракатларнинг психологик таҳлилини ижтимоий-психология ўрганиб боради. Ҳозирги шароитда ижтимоий психология атроф-муҳит ва ундаги шахснинг индивидуал хатти-ҳаракатлари, экологик ҳалокатли вазиятлар, экологик ҳаётнинг ўзаро таъсири муаммоларни ўрганиб боришга қаратилган. Атроф-муҳит психологияси мустақил илмий йўналиш сифатида ХХ аср 70- йилларининг биринчи ярмида шаклланган. Бу давргача у инсон экологияси ва ижтимоий экология сингари метафанлар доирасида ривожланган. Тарихан ва семантик жиҳатдан инсон экологияси ижтимоий экологиядан мазмунан кенгроқдир. Инсон географияси, инсон экологияси, сосиологияси 1837 йили Август Конт ишларида вужудга келган. Ҳозирги кунда инсон экологияси индивид ва шахс сифатидаги инсонни, уни қуршаб турган табиий ва ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро таъсирни тадқиқ этувчи фанлар комплексидир. Шахснинг асосий ҳаётий қадрияти ва инсоннинг ижтимоий ривожланиши сайёрамиздаги экотизимга боғлиқдир. Инсон ва табиатнинг уйғун ривожланиши энг олий қадриятдир. Инсон табиат эгаси эмас, балки табиий жамоа аъзоларидан биридир. Ижтимоий муҳитда инсоннинг мафкуравий позисияси ҳам экологик муаммоларни ечимини топишга қаратилиши лозим. Ижтимоий ҳодисаларда шахс хулқ-атвор намуналари билан шуғулланиши ва одамлар фаолияти ҳақида асословчи фактларни юзага чиқаради. Табиат билан ўзаро муносабатларнинг мақсади инсон эҳтиёжларини ва бутун табиий жамият эҳтиёжларини максимал даражада қондиришдир. Албатта, табиат ва инсониятнинг ривожланиши биргаликда эволюсия жараёни, ўзаро манфаатли бирлик сифатида тасаввур қилинади. Биз тадқиқотларда шу нарса амин бўлдик-ки, ўтмиш омили инсоннинг ўтмишда мавжуд бўлган табиат ҳақидаги қарашларида намоён бўлади. Улар инсоннинг табиат устидан ҳукмронлиги, унинг чексиз эксплуатасияси ва эҳтиёжларини қондиришга бўйсуниши билан ажралиб турарди. Ҳозирги омил инсон ва ижтимоий гуруҳларнинг атроф-муҳитнинг тобора кучайиб бораётган ифлосланишига 96 психологик мослашувида намоён бўлади, бу эса инсон онгининг инсон мавжудлиги асосларига таҳдидга жавоб бериш қобилиятини пасайтиради. Келажак омили индивидуал ва ижтимоий гуруҳларнинг нафақат замонавий дунёга қарама-қаршилик ва ноаниқлик билан тавсифланганлигини ҳис қилишда ифодаланади. Бу туйғуга кўра, инсон келажак бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилади, яъни инсоннинг экологик муқобилларни ишлаб чиқиш қобилияти пасаяди. Бу омилларнинг ҳар бири атроф-муҳит ҳақида тушунчанинг ривожланишини чеклайди. Шу билан бирга, шуни ёдда тутиш керакки, қайси жамиятда инсондаги экологик онг нафақат экологик билимларнинг пастлиги, балки бу билимлар ўртасидаги келишмовчилик ва жамиятнинг экологик билимларни энг юқори даражага кўтариш истаги туфайли ҳам етарли даражада ривожланмаган. экологик сиёсатнинг асоси, яъни атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш бўйича ҳаракатлар асоси. Ўтган асрнинг бошиданоқ ижтимоий психологиянинг иккита асосий тармоғи, биринчи навбатда, АҚШда - психологик ва сосиологик муаммолар билан боғлиқ шакллана бошлади. Ўртасидаги фарқ бу икки соҳанинг муаммолари ва уларнинг назарий асослари баъзан жуда муҳим кўринади. Жамиятдаги ҳар қандай долзарб масалалар ижтимоийдир, унинг келиб чиқиш сабабларини психологик таҳлил қилишда эса шахсга қаратилган изланишларни талаб қилади. Биз назарда тутган жамиятдаги экологик муаммолар ижтимоий ва унинг сабабчиси шахсдир. Шу сабабли, экологик муаммолар билан боғлиқ психологик ҳолатлар ва шахсий хусусиятларни таҳлил қилиш орқали ижтимоий хулқ-атворни башорат қилишга ҳам ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу йўналишнинг диққат марказида гуруҳ ёки жамият ва ундаги шахс ту

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада экологик инқирозлар психологиянинг илмий тадқиқот предмети эканлиги асослаб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада экологик инқирозлар психологиянинг илмий тадқиқот предмети эканлиги асослаб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
экологик инқироз, инсонларни яшаш тарзини ўзгариши, инсонларни яшаш тарзини ўзгариши, экологик инқироз, экологик шахс ва экологик хулқ шаклланиши, ecological crisis, формирование экологической личности и экологического поведения, formation of ecological personality and ecological behavior, изменение образа жизни людей, экологический кризис, change of people's way of life
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники