Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Бошланғич синф ўқитувчиси педагогик фаолиятида касбий рефлекцияга психологик ёндашув
-SHО‘BA. TA’LIMDA PEDAGOGIK FAOLIYATNI · PSIXOLOGIK MODELLALASHTIRISH · РЕФЛЕКЦИЯГА ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВ
Цифровизация современного образования: проблема и решение · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш функциялари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект муносабатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш тўғрисида айтиб ўтилган. Калит сўзлар: педагогик фаолият, бошланғич синф, психологик ёндашув, касбий рефлекция Жаҳонда таълим шахс камолотини таъминловчи асосий омил сифатида намоён бўлмоқда. ЮНЕСКО томонидан 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида «сифатли таълим ижодий тафаккурни ва билимни рағбатлантиради, саводхонлик ва ҳисоб малакалари асосларини, шунингдек, таҳлил килиш, муаммоларни ҳал килиш, фикрлаш ҳамда бошка шахслараро ва ижтимоий муносабат кўникмаларини юкори даражада эгаллашни кафолатлайди» [1], деб қайд этилган. Бу эса, умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларда ижодий фикрлаш, танқидий тафаккур, ўзини-ўзи баҳолаш, тарихий воқеликни англаш, ўз фаолиятини таҳлил килиш каби рефлексив куникмаларни ривожлантиришни долзарб вазифа сифатида белгилайди. Халқаро миқёсдаги педагогик тажрибалар таҳлили шуни кўрсатадики, ўкувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларини такомиллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш механизмларини лойиҳалаштириш таълим самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексивга психологик ёндашувни шакллантириш, ўқитувчи ўзи ҳақида кўпроқ таҳлилий фикрлаш ҳамда ўрганилаётган янги тушунчаларни ўзи томонидан мустақил равишда ўзлаштириш жараёнларида, яъни ўқитувчига ўқувчи томонидан анъанавий равишда ўргатилмаганда, мустақил фикрлаш жараёнларида амалга ошади. Бошланғич синф ўқитувчиларини ўзини-ўзи таҳлил қилиш, ўз тушунчалари, фаолияти ва фаоллигини объектив баҳолашга, яъни рефлексив фаолиятга ундаш уларни тарихни ўрганиш, мамлакатимиз мустақилликка эришгунгача бўлган даврлардаги шарт-шароитлар ҳамда ота-боболаримизнинг тарихий ҳаёт тарзини ўрганиш, таҳлил қилиш ва объектив баҳолашга ундовчи вазиятларни вужудга келтиради. Шундай экан, ўқитувчиларда рефлексияга психологик ёндашувни шакллантириш учун уларнинг рефлексив фаолияти йўналишлари сифатида қуйидаги жараёнларни кўриб чиқиш муҳим: 1. Ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш: ўз тушунчалари ва тасаввурларини таҳлил қилиш; ўз тушунчалари, тасаввури ва ҳатти- ҳаракатларини тенгдошлари ва ака-укаларининг тушунчалари, тасаввури ва хатти-ҳаракатлари билан таққослаш; ўз хатти-ҳаракатларини объектив баҳолаш; тенгдошлари, ўртоқлари ва бошқа инсонлар томонидан ўзини қандай қабул 93 қилинаётганлигини таҳлил қилиш; мулоқот жараёнида кимлар билан ўзаро таъсирда эканлигини тушуниш ва ўзини-ўзи бошқариш. 2. Ўтмиш (тарих)ни бугунги кун билан таққослаш, таҳли қилиш, объектив баҳолаш ва хулоса чиқариш: ўрганилаётган тушунчаларга нисбатан ўтмиш ва бугунги кундаги муносабатларни ўрганиш; уларни таққослаш, таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш; мустақиллик, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва зарурияти ҳақида объектив тасаввурлар шаклланиши; рефлексив фаолият кўникмаларини шаклланиши ва ривожланиши. Бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексияга психологик жиҳатдан кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида мажбурий итоаткорлик ўрнида онгли интизомни шакллантириш учун мазкур жараёнларга хос қуйидаги хусусиятларни инобатга олиш зарур: ўқувчилар билан ўқитувчи фаолияти ўзига хос интегратив тизим эканлиги; ўқувчилар мойиллиги, шахсий имкониятлари, бошланғич тушунчалари ва шахсий қизиқишларининг ўзаро боғлиқлиги; Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида поғонавийлик (фаол ўқувчи ёк ўқувчилар гуруҳига алоҳида эътибор қаратиш ёки эътиб қаратмаслик) билан самарадорликнинг номутоносиблиги; таълим муассасаларида рефлексив таълимий муҳитни яратиш зарурияти; тарбиявий муносабатлар жараёнларининг амалий аҳамиятга эга эканлиги. Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш жараёнлари тизимга хос хусусиятларни кенг даражада қамраб олган мураккаб педагогик тизим ҳисобланади. Ўз навбатида, мазкур тизимда ўқитувчилар томонидан функционал вазифаларини самарал бажарилиш жараёнида ижтимоий- психологик функциялар амалга оширилади. Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш жараёнлари самарадорлигини таъминлаш ҳар жиҳатдан режалаштириш, ташкил этиш, мотивлаштириш ва назорат қилиш жараёнларида раҳбарлар, мутахассислар ва ўқитувчилар томонидан ахборот таҳлил, мақсадли-мотивлаштириш, олдиндан кўриш-режалаштириш ташкилий-ижрочилик, назорат-ташхис, тартибга солиш- мувофиқлаштириш функцияларининг самарали амалга оширилиши назарда тутилади. Мазкур функцияларни амалга оширишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти қуйидаги жараёнларда ўз ифодасини топади: рефлексив кўникмалар шакллантириш ва ривожлантири жараёнларини режалаштириш; ўқитувчиларнинг фаоллигини таъминлаш ва таълим олишга қизиқишини шакллантириш; белгиланган мақсад ва мавжуд имкониятларни ўқувчилар манфаати ва эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш; ўқувчиларнинг бошлан
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш функциялари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект муносабатларига устуворли…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада бошланғич синф ўқитувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш функциялари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект муносабатларига устуворли… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- педагогик фаолият, бошланғич синф, психологик ёндашув, педагогическая деятельность, начальный класс, бошланғич синф, касбий рефлекция, психологический подход, психологик ёндашув, профессиональная рефлексия, psychological approach, professional reflection, pedagogical activity, педагогик фаолият, primary class
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026