К содержанию
РецензированоRU2026

Судебные реформы служат интересам человека

СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА · ХИЗМАТ ҚИЛАДИ · Сухроб ТЎЙЧИЕВ · СУДЕБНЫЕ РЕФОРМЫ СЛУЖАТ ИНТЕРЕСАМ ЧЕЛОВЕКА · Сухроб ТУЙЧИЕВ · Sukhrob TUICHIEV (учебного центра Национальной гвардии Республики Узбекистан)

Реформы в сфере подготовки юридических кадров в Узбекистане: анализ результатов и перспективные задачи · 2026

Аннотация

The article argues that the reforms of the judicial system serve the interests of the people, that human dignity is most important, that any reform should serve the interests of the people. Калит сўзлар. Суд, инсон манфаатлари, ҳуқуқ, ислоҳот, адолат Ключевые слова. Суд, интересы человека, закон, реформа, справедливость. Keywords. Court, human interests, law, reform, justice 358 Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат Мирзиёев Бугунги кунда барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотларнинг замирида эса энг аввало, инсон ва унинг манфаатлари ётади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам фақат ва фақат инсонлар манфаатлари йўлида хизмат қилиши керак. “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” [1:16]. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг пойдевори қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси принципларидир. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижросини таъминлаш мақсадида, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, одил судловни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қабул қилинган ҳужжатларнинг барчасида, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ётади. Зеро “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолати сифатида суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлаш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда уларнинг ролини кучайтириш давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсадидир” [2:29] Президентимиз, 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси, кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли 359 демократик институтларни шакллантиришга боғлиқлигини айтиб ўтди. Бу эса инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, шу жумладан, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини кафолатлаш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, одил судловнинг самарадорлигини, халқимизнинг суд органларига нисбатан қатъий ишончи ва ҳурматини оширишда янада тўлароқ намоён бўлади. Биргина мисол, 2020 йилда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 000 мингдан зиёди ёки 44 фоизида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани билдирилган. Президентимиз 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида суд тизими ҳақида фикр билдирар экан, “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби” деб таъкидлаган эди. Шу сабабли ҳам Президентимиз суд-ҳуқуқ тизимида туб ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар. Фуқаролар суд органларини жазоловчи орган эмас, балки ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи орган деб билишлари лозим. Бу энг аввало судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни талаб қилади. Ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди. Шунингдек, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш институти бекор қилинди. 360 “Хабеас корпус” институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумaция қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди, шунингдек, судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди. 207 та маъмурий суд ташкил этилди, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қарати

Доказательный фрагмент

«The article argues that the reforms of the judicial system serve the interests of the people, that human dignity is most important, that any reform should serve the interests of the people.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article argues that the reforms of the judicial system serve the interests of the people, that human dignity is most important, that any reform should serve the interests of the people. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Court, human interests, law, reform, justice, инсон манфаатлари, Суд, справедливость, реформа, закон, интересы человека, ҳуқуқ, ислоҳот, адолат
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ЮриспруденцияRUРецензированоОткрытый доступ