Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЕРЫ ПО ОБЕСПЕЧЕНИЮ БЕЗОПАСНОСТИ СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННЫХ ПРОДУКТОВ ПИТАНИЯ И НАРАЩИВАНИЮ ЭКСПОРТНОГО ПОТЕНЦИАЛА
Ражабов Донёрбек Бахтиёрович
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилган ва муаммолар ва унинг ечимлари буйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, сифат ва ҳавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги. MEASURES TO ENSURE THE SAFETY OF AGRICULTURAL FOOD PRODUCTS AND INCREASE EXPORT POTENTIAL Abstact. This article examines the state of work carried out in our country to ensure the safety of food products in agriculture and further increase the export potential, and gives suggestions for problems and its solutions. Key words: agriculture, quality and security, food security. МЕРЫ ПО ОБЕСПЕЧЕНИЮ БЕЗОПАСНОСТИ СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННЫХ ПРОДУКТОВ ПИТАНИЯ И НАРАЩИВАНИЮ ЭКСПОРТНОГО ПОТЕНЦИАЛА Аннотация. В данной статье изучено состояние проводимой в нашей стране работы по обеспечению продовольственной безопасности в сельском хозяйстве и дальнейшему наращиванию экспортного потенциала и даны предложения по проблемам и их решениям. Ключевые слова: сельское хозяйство, качество и безопасность, безопасность пищевых продуктов. Жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва ҳавфсизлик талабларининг табора кучайиб бориши республикамизда етиштирилаётган махсулотларни ҳалқаро бозордаги ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўришни талаб қилмоқда. Мазкур йўналишда Республикамизда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик жиҳатдан мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 12 апрел санасида ПҚ 2520-сонли қарори билан Мамлактимизда қайта ишлаш кархонларини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ишчи истеъмол бозорини йил давомида мева ва сабзавот билан барқарор тўлдириш, шунингдек ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва ҳарид қилиш бўйича ягона тизим яратилмоқда. 5 10 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Бугунги кунда қуйидагилар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгиланмоқда: -Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаришда белгиланган техник жихатдан тарибга солиш сохасидаги меъёрий хужжатлари талабларига риоя қилишни таъминлаш; - маҳаллий стандартларни халқаро ISO 9001, “HACCP”, ISO 22000, Global G.A.P, “Hallal” ва organic стандартларга уйғунлаштириш ва улар асосида сертификатлаштириш тизимини шакллантириш; - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир техник регламентлар ишлаб чиқиш. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш соҳасида: - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда Global G.A.P, “Hallal” ва organic стандартлар талаблари асосида сертификациялаш тизимини шакллантириш; -қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида “HACCP” тамойиллари асосида ISO 22000 стандартларини жорий қилиш лозим ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар ҳолати қуйидагича: Юртимизда 13 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарда Global G.A.P ва organic стандартлари жорий этилди. Уларнинг умумий сони 77 тага етди. 2039 гектар майдон қамраб олинди. 600 гектар майдонига эга ҳудудда етиштирилаётган 14 турдаги маҳсулотларни ҳалқаро стандартлар талаблари асосида ҳорижий давлатларга экспорт қилиш имконияти яратилди. Мисол учун Сирдарё вилоятидаги “Деҳқонобод анори” кооперациси асосида 36 та “BEK” кластери қўшимча тарзда 60 та фермер хўжаликни жамлаган ҳолда, халқаро “Global G.A.P” стандарти асосида сертификатлаштирилди. “Hallal” стандарти бўйича сертификат олиш учун ҳуқуқий асос яратилиб, барча механизмлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) аъзосига айланган. Эндиликда Ўзбекистонда олинган “Hallal” сертификати ҳалқаро аҳамиятга эга бўлади [2]. Техник регламентлар сони ҳозирги кунда 54 тага етди. Маҳаллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражаси 50% га яқинлашди. Ўзбекистонда Сифат тизими сертификатлаштирилган ва Давлат реестрига киритилган корхоналар сони 11195 та. Шундан 10259 таси ISO 9001 ва 307 таси ISO 22000 қолганлари эса бошқаларни ташкил этади. HACCP тамойилларига асосланган ҳолда ISO 22000 стандарти озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳавфсизлигига айнан тегишлидир. Лекин юқоридаги маълумотлар корхоналарда ушбу стандартнинг жорий қилинганлик даражаси мавжуд корхоналар сонига нисбатан паст эканлигини кўрсатмоқда. ISO 22000 стандартини жорий этган корхоналар маҳсулотларини нафақат Европа мамлакатлари балки Россия, Белоруссия, Арманистон ва Қозоғистонга экспорт қилишлари мумкин бўлади. Бу эса қишлоқ хўжалиги
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилган ва муаммолар ва унинг ечимлари буйича та…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилган ва муаммолар ва унинг ечимлари буйича та… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- agriculture, quality and security, food security, сельское хозяйство, качество и безопасность, безопасность пищевых продуктов., agriculture, quality and security, food security., қишлоқ хўжалиги, сифат ва ҳавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026