Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕТОДЫ ИНТЕНСИВНОГО ВЫРАЩИВАНИЯ ТЕЛОК И ТЕЛОК НА ПЛЕМЕННЫХ ФЕРМАХ И СОЗДАНИЯ ПЕРВОГО ПРОДУКТИВНОГО СТАДА КОРОВ
Ажимуратов Ахмет · Кошенова Уғилхан Қурбанбаевна (университети Нукус филиали магистранти)
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
Ушбу мақолада қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида келиб чиқиши бўйича маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани тўлдириш гуруҳи ташкил қилиш, уларни мақсадли жадал ўстириб боқиш ҳақида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Пода, рацион, конституция, экстерьер, зот, ғунажин. EFFECTIVE WAYS TO INTENSIVELY GROW BODIES AND HEIFERS ON BREEDING FARMS AND CREATE A HERD OF THE FIRST FERTILE COWS Abstact. This article provides information on the organization of a herd replenishment group from well-developed female calves, feeding them purposefully intensively, which is acceptable by Origin on farms specializing in cattle breeding. Key words: Herd, racion, Constitución, exterer, breed, heifer. ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕТОДЫ ИНТЕНСИВНОГО ВЫРАЩИВАНИЯ ТЕЛОК И ТЕЛОК НА ПЛЕМЕННЫХ ФЕРМАХ И СОЗДАНИЯ ПЕРВОГО ПРОДУКТИВНОГО СТАДА КОРОВ Аннотация. В данной статье представлена информация об организации группы пополнения стада из благоприятных по происхождению, хорошо развитых самок телят на фермах, специализирующихся на разведении крупного рогатого скота, их целенаправленном интенсивном выращивании и выращивании. Ключевые слова: Стадо, рацион, конституция, экстерьер, порода, телка. Сут қорамолчилигини жадал ривожлантириш, моллар наслини яхшилаш билан уларнинг подасини сифат жиҳатдан тез, қайта тиклашни тақоза этади. Шунинг учун фермер хўжаликлари талабларига мослашган наслдор тана ва ғунажинларни жадал ўстириш республикада катта аҳамиятга эга. Подадаги сигирлар таркибини йилига 15-20 % сермаҳсул биринчи туғим сигирлар билан мунтазам алмаштириб бориш подани ёшартириш билан бирга, уларнинг насл ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини жадал ўсишини таъминлайди. Бу тадбирлар таъминлаш учун фермер хўжалиги пода таркибида сигирлар бош сонига нисбатан 18-20 % ғунажинлар, 20-25 % қочириш ёшидаги таналар ва 25-30 % 1 ёшгача наслдор таналар бўлиши талаб этилади. Афсуски, республикамизнинг кўпчилик фермер хўжаликларида, ёш наслдор молларни ўстиришга етарли аҳамият бермаслиги натижасида уларнинг кунлик ўсиши 250- 300 г ни ташкил этиб, 18 ойлигида бор йўғи 200-250 кг тош босиши, улардан подани 5 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ тўлдиришда фойдаланиш имкониятларидан маҳрум қилмоқда. Натижада фермер хўжаликлари сигирлар подасига ўз вақтида сермаҳсул биринчи туққан сигирлар кўчирилмаслиги, қари ва каммаҳсул сигирларни подадан пучак қилинмаслиги сабабли маҳсулдорликнинг жадал ўсиш кўзга ташланмаётир. Кўпчилик фермер хўжаликлари ўз тана ва ғунажинларини жадал ўстириб сермаҳсул сигирлар подасини яратиш ўрнига хориждан кўплаб қиммат (5-6 млн. сўм) баҳода тана ва ғунажинлар сотиб олмоқдалар. Ҳар бир фермер ҳам хориж валютасида мол сотиб олиш имкониятига эга эмас, шу боис фермер хўжаликларида ички имкониятларни ишга солган холда ўзи ва қўшни фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари учун сермаҳсул I туғим сигирлар ёки ғунажинлар ўстиришни ташкил қилиш керак. Қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида келиб чиқиши бўйича маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани тўлдириш гуруҳи ташкил қилиниб, улар мақсадли жадал ўстирилиб 16-18 ойлигида йирик зотларда (қора-ола, голштин, швиц) 350-360 кг, кичик зотларда (қизил чўл, бушуев) 320-340 кг тирик вазнга эришганда қочириб, ғунажинларни меъёрда ўстириш эвазига 26-27 ойлигида туғишини таминлаш, кам харажатлар билан сермаҳсул сигир етиштириш имконини беради. Бу мақсадда иложи борича фермер хўжаликларида жаҳон илғор чорвачилиги (Исроил, Шимолий Америка, Европа мамлакатлари) тажрибаларидан фойдаланиб (таналарни 13-14 ойлигида қочириб 22-23 ойлигида туғдириш) уларни шароитга қараб мослаб жорий этишни талаб этади. Фермер хўжаликларида наслчилик ишини тўғри йўлга қўйиш, сигир ва қочириш ёшига етган таналарни суъний уруғлантириш ва жаҳон генофондининг асл намуналаридан фойдаланиб келажакда сермаҳсул авлод олишни таъминлайди. Ҳар бир фермер хўжалигининг табиий – иқлим шароити, иқтисодий аҳволига қараб у ёки бу зотни маъқул сақлаш усулларини, озиқлантириш хили (типи) ва меъёрини қўллаш имкониятлари мавжуд. Бу борада республикада қатор илмий тадқиқотлар ўтказилиб ижобий натижалар, яъни зот ва зотдорликдаги, турли жадалликда, рацион типида ўстирилган I туққан сигирлардан 3400-3900 кг сут соғиб олиш мумкинлиги қайд этилган. Қорақалпоғистон республикасининг барча туманларининг сут ишлаб чиқаришга иҳтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари шароитида подани тўлдирадиган урғочи таналарни ўстириш ва сермаҳсул биринчи туғим сигирларнинг ҳолатини ўрганишни талаб этади. Подани тўлдирадиган урғочи таналарни ўстириш технологияси хўжаликларда ҳар хилда олиб борилади. Бундай технологияларнинг асосий камчиликлари ёш қорамолларни озиқлантириш ва сақлаш шароитлари улар организмининг биологик талаби даражасига тўғри келмаслиги, натижада улар қочириш ёшида тирик вазни бўйича андоза талабларига жавоб бермасдан подани қайта тиклаш ҳусусияти пасаяди. Улардан етиштирилган биринчи туғим сигирларнинг маҳсулдорлиги албатта
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида келиб чиқиши бўйича маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани тўлдириш гуруҳи ташкил қилиш, уларни мақсадли жадал ўстириб боқиш ҳақида маълумотл…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида келиб чиқиши бўйича маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани тўлдириш гуруҳи ташкил қилиш, уларни мақсадли жадал ўстириб боқиш ҳақида маълумотл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Herd, racion, Constitución, exterer, breed, heifer, Стадо, рацион, конституция, экстерьер, порода, телка., Herd, racion, Constitución, exterer, breed, heifer., Пода, рацион, конституция, экстерьер, зот, ғунажин.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026