Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА МОЛИЯВИЙ МАРКЕТИНГНИНГ АҲАМИЯТИ
И.А. Ахмедов -
Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка · 1 · 2026
Аннотация
Ушбу тезисда замонавий шароитда молиявий маркетингни шакллантиришнинг назарий ва илмий-амалий йўналишлари очиб берилган, шунингдек, молиявий хизматлар соҳасидаги асосий йўналишлар, ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: молиявий маркетинг, молиявий менежмент, молиявий хизматлар, молиявий активлар, кумулятив даромад, рақобат, банк хизмат Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида молия-кредит ташкилотлари фаолиятига маркетингни жорий этиш зарурий ҳақиқат бўлиб, бизнес самарадорлигини ошириш ва банк операциялари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Банклар ҳам тактик, ҳам стратегик режалаштиришда маркетинг комплексидан жадал фойдаланади, ўз ташкилотларининг рақобатбардошлигини оширади ва бозорнинг маълум қисмини эгаллашга интилади. Мавжуд вазият молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жамиятдаги мавқеини ўзгартиради, уларнинг рақобатбардош фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларини тобора мураккаблаштирмоқда. Шу билан бирга, молиявий хизматлар кўрсатувчи корхоналар фаолиятининг мавжуд тизимлари асосан бошқарувнинг анъанавий усулларига асосланган мослашувчан хусусиятга эга. Маркетинг ёндашуви молиявий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва молия ташкилотларининг бозор самарадорлигини оширадиган янги ёндашувлар ва технологияларни шакллантиради. Кейинги йилларда молиявий маркетинг масалалари хорижлик ва маҳаллий иқтисодчилар томонидан кенг тадқиқ этилмоқда. Россиялик иқтисодчи Литовских А.М. фикрича молиявий маркетинг (financial marketing) инвестор-сотувчиларнинг молиявий активларни (пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар) сотишни бошқаришга ва инвестор-харидорларнинг молиявий активларни тўплашни бошқаришга тизимли ёндашуви сифатида ифодаланиши мумкин[1]. Тадқиқотчи Примова Н.нинг таъкидлашича, молиявий маркетинг концепцияси инвесторнинг молия бозоридаги фаолиятининг мақсадини тавсифлайди. Бу фаолият бозор ривожини таъминловчи истеъмолчиларнинг молиявий активларга (маҳсулот ва хизматларга) бўлган талабини билишга, молиявий фаолиятни амалга оширишга ёрдам берадиган қонунларни билишга асосланиши керак[2]. Молиявий маркетингнинг мақсади янги молиявий активлар ва бозорларни яратиш, шунингдек, бозордаги улушини кенгайтириш ёки сақлаб қолишдир. Инвестор- сотувчининг фаолияти ҳажми, молиявий активларни сотишдан тушган тушумлар ҳажми, рентабеллик даражаси, қўйилган капиталнинг даромадлилик даражаси бунга боғлиқ. Юқоридагидан келиб чиқиб инвестор-сотувчиларнинг молиявий ва тижорат фаолиятининг иккита йўналишга бўлиш мумкин: • молиявий активга нисбатан паст нархлар (ставкалар, фоиз ставкалари), чекланган хизмат кўрсатиш ва кичик инвестор-харидорларнинг кенг қамровини назарда тутувчи оммавий, барқарор талабга мўлжал олиш; 179 • беқарор талабга йўналтирилганлик, яъни. инвестор-харидорларнинг алоҳида гуруҳлари бўйича (масалан, уларнинг даромад даражаси бўйича фарқланиши), бу молиявий актив учун нисбатан юқори нархлар (ставкалар, фоиз ставкалари), хизмат кўрсатиш хизматларининг кенг доираси ва инвестор-харидорларни камроқ қамраб олишни назарда тутади. Нархларни белгилашда (ставкалар, фоиз ставкалари) улар оддий харидорга эмас, балки маълум ўзига хос гуруҳларга йўналтирилган бўлиши керак. Молиявий активларни истеъмол қилиш типологияси инвестор-сотувчининг самарали тижорат фаолиятини ошириш учун асос сифатида кўриб чиқилиши керак. 1-расмда молиявий маркетинг жараён сифатида кўриб чиқилган. Инвестор - Аниқ Молиявий Маркетингни Инвестор - молиявий активларни режалаштириш Реклама молиявий молиявий активлар сотиш активлар активларни харидори - имкониятлари- харидори сотувчи инвесторнинг ни тадқиқ этиш Молиявий Молиявий эҳтиёжларини (жорий ва активнинг активларни ўрганиш истиқболли ҳаётий олди-сотдиси имконият) бўйича даврини пунктлари режалаштириш ишини ташкил Секторлар этиш (фонд бўйича дўконлари, молиявий бозорни банк комплекс бўлимлари ва тадқиқ этиш бошқалар) 1-расм. Молиявий маркетинг жараён сифатида Молиявий маркетинг жараёнининг биринчи босқичида инвесторнинг эҳтиёжлари ўрганилади - ҳар бир аниқ маркетинг воситаси (активи) харидори (масалан, 100 млн., 500 млн. сўм миқдоридаги депозит ва бошқалар). Молиявий маркетинг жараёнининг иккинчи босқичи молия бозорини ҳар томонлама ўрганишдан иборат. У бозорнинг ҳар бир сектори (масалан, оддий акциялар, имтиёзли акциялар ва бошқалар) бўйича талабни, унинг сиғими ва бозор имкониятларини аниқлаш, шунингдек, молиявий активларни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш истиқболларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Учинчи босқичда, молия бозорининг ҳолатини ва харидорларнинг эҳтиёжларини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда, маълум бир молиявий воситани (активни) сотиш имкониятига айланади. Охирги, тўртинчи босқичда молиявий маркетинг режаси тузилади. Бу ёзма ҳужжат ҳисобланиб, молиявий бозор сектори, рақобатчилар, сотувчи инвесторнинг маркетинг соҳасидаги мақсад ва вазифалари ҳамда уларни ҳал қилиш воситалари (меҳнат ресурслари) тўғрисида зарур маълумотларни ўз ичига олади. Молиявий маркетинг режаси - бу маълум бир молиявий а
Доказательный фрагмент
«Ушбу тезисда замонавий шароитда молиявий маркетингни шакллантиришнинг назарий ва илмий-амалий йўналишлари очиб берилган, шунингдек, молиявий хизматлар соҳасидаги асосий йўналишлар, ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш ист…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тезисда замонавий шароитда молиявий маркетингни шакллантиришнинг назарий ва илмий-амалий йўналишлари очиб берилган, шунингдек, молиявий хизматлар соҳасидаги асосий йўналишлар, ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш ист… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- молиявий маркетинг, молиявий менежмент, молиявий хизматлар
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииХашимходжаев Шарафутдин Ишанходжаевич, Садиков Шохрух Шухратович2018
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019
Экономика и инновационные технологииSherov Anvar Umarovich, M.Ikbola street2019