К содержанию
РецензированоRU2026

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ АГРОТУРИЗМ СОҲАСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Сайфуллоев Ойбек Олимович -

Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоғи сифатида туризм соҳасига хусусан, агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг аҳамияти ёритиб берилган. Агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг бошқариш механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон шароитида агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб қилишда таъсир кўрсатиш тизимлари кўрсатиб ўтилган. Агротуризмнинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланиини таъминлашдаги аҳамияти ёритиб берилган. Инвестицияларнинг агротуризм соҳаси ривожидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Калит сўзлар. Туризм, агротуризм, инвестициялар, қишлоқ туризми, менежмент, маркетинг, аҳоли бандлиги, бошқарув механизми, сайёҳ, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий тараққиёт, инфраструктура. Кириш. Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларининг фаолият юритиши ҳамда ривожланишида жалб этилаётган инвестиция маблағлари муҳим роль ўйнайди. Инвестициялар ҳажмидаги ижобий миқдорий ўзгаришлар ижтимоий ишлаб чиқариш ва бандлик ҳажмига, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, тармоқлар ва иқтисодиёт соҳаларининг ривожланишига туртки беради. Бу ўз навбатида, корхоналар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади, ялпи миллий маҳсулотнинг ўсишига олиб келади ҳамда мамлакатнинг ташқи бозорда фаоллигини оширади. Шу сабабли, ҳар бир мамлакат учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши сифатида миллий иқтисодиётга инвестиция маблағларини жалб этишнинг жозибадор муҳитини шакллантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Яқин келажакда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан юқори ривожланиш даражасига етказиб олишни мақсад қилган Ўзбекистон учун республиканинг инвестицион жозибадорлигини тадқиқ этиш, инвестиция маблағларини ички капитал ресурслар ва хорижий инвестиция ҳамда кредитлар асносида кўпайишига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Асосий қисм. Ўзбекистон Республикасида нефт-кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби устувор тармоқларни белгилаш мумкин. Улар юқори қўшимча қийматга эга бўлган, ривожланган ва ривожланаётган тармоқлар қаторига киради. Шунингдек, мамлакатимизда туризм соҳаси ҳам иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли Фармонида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва изчил амалга ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, ушбу соҳани барча ҳудудларни ва ўзаро боғлиқ тармоқларни комплекс равишда жадал ривожлантиришнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган иқтисодиётни диверсификaциялаш, таркибий ўзгартириш ва барқарор ривожланишнинг қудратли воситасига айлантириш, яратиладиган ялпи ички маҳсулотда, маҳаллий бюджет 139 даромадларида туризмнинг улушини кўпайтириш, иш билан бандликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш - туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган [1].. Ўзбекистонда сайёҳлик саноати энг ёш тармоқлардан бири бўлсада, ўз потенциалига кўра кўплаб тармоқлардан олдинда ҳисобланади. Туризм соҳасига жалб қилинган инвестициялар соҳа ривожи билан биргаликда, ёшдош бўлган соҳалар ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, коронавирус пандемияси Ўзбекистонда ҳозирги даврга қадар мавжуд бўлган сайёҳлик бизнес моделларини инновaция ва рақамлаштириш ёрдамида тубдан қайта кўриб чиқиши заруриятини ҳам юзага келтирди. Бизнинг фикримизча, пандемия фонида салоҳияти энди очила бошлаган агро ва экотуризм каби бозор сегментларини ривожлантириш, туризм саноатининг ушбу соҳаларига инвестицияларни жалб этишнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш зарур. Бугунги кунда бутун дунёда техноген омилларнинг жамият ва маданият ҳаёт ривожига ҳамда табиий муҳитга салбий таъсири ошиб бормоқда. Инсоният тараққиёти эса глобал саноатлашиш, индустриал марказлар ҳамда шаҳарларнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ равишда кечмоқда. Иқтисодиётнинг ўсиб, ривожланиб бориши билан биргаликда шаҳарларнинг саноат марказлари сифатидаги роли ҳам ошиб, уларда табиий урбанизaция жараёнлари рўй бермоқда. 2019 йилда бошланган коронавирус пандемияси ҳам инсоният фаолияти, турмуш даражаси, эхтиёжлари ҳамда уларни қондириш воситалари таркибига ўз таъсирини ўтказди. Шу жумладан, инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган дам олишга бўлган эҳтиёжни қондириш борасида ўзгартиришлар киритиш, туризм ҳамда дам олиш жойларини ривожлантиришнинг янги усулларини излаш зарурияти юзага келди. Урбанизaция даражасининг ошиб бориши, экологик вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда замонавий ҳаётнинг бошқа салбий омиллари шаҳар аҳолисида шаҳарнинг шовқин-суронидан узоқда дам олишга бўлган истакни шакллантиради. Ҳозирги вақтда шаҳар аҳолиси орасида очиқ ҳавода, табиат қўйнида дам олишга бўлган юқори талаб шаклланган. Бу талабни туризмнинг

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоғи сифатида туризм соҳасига хусусан, агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг аҳамияти ёритиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоғи сифатида туризм соҳасига хусусан, агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг аҳамияти ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Туризм, агротуризм, инвестициялар, қишлоқ туризми, менежмент
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники