ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Жиноят процессуал мажбурлов чораларини қўллашни рақамлаштириш имкониятлари
РАҚАМЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ · Кадирова Мохигул Хамитовна · ТДЮУ Жиноят-процессуал ҳуқуқи
Современные проблемы развития уголовно-процессуального права · 2001
Аннотация
Мақолада жиноят процессуал мажбурлов чораларини қўллашни рақамлаштириш имкониятлари қиёсий- ҳуқуқий таҳлил этилган. Жиноят процессини соддалаштириш ва тезкорликни таъминлаш мақсадида судгача ва суд босқичини рақамлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар илмий асослантирилган. Калит сўзлар: процессуал мажбурлов чоралари, эҳтиёт чоралари. Жиноят процессининг ҳар қандай босқичида процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин бўлиб, уларнинг муддатларини тадқиқ этиш долзарб вазифа саналади. Жумладан, муқаддам айбланувчиларни узоқ муддат қамоқда сақлаш ҳоллари кўп учраган бўлиб, бундай ҳолларга эндиликда барҳам бериш мақсадида ЖПКга 2001 йил 29 августда киритилган ўзгартишга мувофиқ қамоқда сақлаб туришнинг энг кўп муддати олти ойга, 2017 йил 29 мартдаги ўзгартишга биноан яна беш ойга камайтирилди. Процессуал муддатларни такомиллаштириш, жиноят процессида “Хабеас Корпус” институтини қўллаш борасидаги ислоҳотлар изчиллик билан ривожланиб бораётган вазиятда, амалдаги процессуал қонун нормаларини янада кенгроқ, чуқурроқ таҳлил этиш, шахсни қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи ва бошқа мажбурлов чораларига оид муддатларни имкон қадар қисқартириш ва шу орқали жиноий- ҳуқуқий соҳани янада либераллаштириш зарур. Негаки, ҳозирда судларга биргина суриштирувдан келган қамоққа олиш ҳақидаги илтимосномалар 2021 йилда 19642 тани; 2020 йилда 10078 тани; қамоқда сақлаш муддатини узайтириш юзасидан киритилган илтимосномалар эса 2021 йилда 138 тани; 2020 йилда 344 тани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткичлар нафақат судда, балки тергов босқичида ҳам ортиқча процессуал муддат ва чиқимларни тақозо этади. Даставвал, айбланувчини суд розилиги билан қамоққа олиш 81 тартиби узоқ тарихга эга. 1679 йил 26 майда Англияда қабул қилинган “Habeas Corpus Act” [1, 287], деб ном олган қонун инсоният тарихида ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни чеклаган биринчи ҳужжат деб тан олинади. Унда “Ҳеч бир зот, эркин фуқаро суд қарорисиз ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, мулкидан маҳрум қилиниши, қонундан ташқари деб эълон қилиниши, қувғин қилиниши мумкин эмас” – дейилган. “Habeas Corpus Act”да қамоққа олиш чорасини қўллаш очиқ суд мажлисида қамоққа олинувчи ва унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқилиши кафолатланган ва МДҲ давлатлари ичида Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Россия, Молдавия, Украина ва Эстония ЖПКларида ўз аксини топган [2, 58]. Назарий адабиётларга кўра, мажбурлов чораларидан энг жиддийси бўлган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари – бу ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш ва ҳақиқатни аниқлашга халал берадиган уринишларга йўл қўймаслик мақсадида айбланувчи, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан бўйин товлаши ёхуд жиноий фаолиятининг олдини олиш чораси бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёт чоралари қандай муддатга қўлланилишига қараб: 1) чекланган муддатга; 2) чекланмаган муддатга амал қилиши назарда тутилади. Қамоқ ёки уй қамоғи чекланган, қолган барча эҳтиёт чоралари чекланмаган муддатга қўлланилади. Шубҳасизки, бу муддат дастлабки тергов муддатидан ошиши мумкин эмас [3, 13]. Жумладан, 2008 йил 1 январдан бошлаб судга қадар иш юритув босқичида қўлланадиган мажбурлов чоралари ичида қамоққа олиш эҳтиёт чорасининг қўлланилиши устидан суд назорати ўрнатилган бўлиб, инсон хуқуқ ва эркинликларини эъзозлаш жиҳатидан навбатдаги муҳим ижтимоий воқеа сифатида ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслигини таъминланди. Пировардда “шахсни қамоққа олишга рухсат бериш масаласини суд мажлисида кўриш”, “қамоқда сақлаш муддати суд томонидан узайтирилиши”, “бу ҳақда чиқарилган суд ажримини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш” каби жиноят процессининг янги институтлари пайдо бўлди. Мазкур институтларни тартибга 82 соладиган процессуал муддатларни ўрганиш, кенг қамровли тадқиқ этиш айни муддао. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКга 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли қонун билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчага биноан, уй қамоғи институти ҳам жорий этилди. Жиноят ишлари бўйича судларга эҳтиёт чораси сифатида шахсни қамоққа олиш ёки уй қамоғига рухсат бериш ҳамда қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, шунингдек ушлаб туриш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиш ваколати ўтган. Биринчи масалани ҳал этиш чоғида суд шахснинг айбдор ёхуд айбсизлигини эмас, фақат уни жамиятдан ажратиб ёки ажратмай терговни олиб бориш масаласини муҳокама қилади. Ушбу эҳтиёт чоралари айбланувчиларга нисбатан, фавқулодда ҳолларда эса – жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қўлланилади. Кейингисида гумон қилинувчига у ушланган кундан эътиборан ўн кун ичида айблов эълон қилиниши керак. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилинади ва шахс қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этилади. ЖПКнинг 226-моддасига биноан, ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан (эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ с
Доказательный фрагмент
«Мақолада жиноят процессуал мажбурлов чораларини қўллашни рақамлаштириш имкониятлари қиёсий- ҳуқуқий таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада жиноят процессуал мажбурлов чораларини қўллашни рақамлаштириш имкониятлари қиёсий- ҳуқуқий таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- процессуал мажбурлов чоралари, эҳтиёт, precautions measures, эҳтиёт чоралари, процессуальные принудительные меры, procedural coercive measures, меры предосторожности
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
Цифровые технологии и правоА. Ю. Мамычев, ОСНОВНЫЕ ПОЛИТИКО-ПРАВОВЫT ТЕНДЕНЦИИ2024
Междисциплинарный диалог науки и общества в эпоху экологических переменРЕФОРМИРОВАНИЕ АНТИКОРРУПЦИОННОГО, ФРАНЦУЗСКОЙ РЕСПУБЛИКИ +12026