Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
“Рақамли божхона” – иқтисодий тараққиётнинг муҳими омили
МУҲИМИ ОМИЛИ · Кучаров А.С. · Каримқулов Қ.М. (Тошкент давлат иқтисодиёт университети,)
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада рақамли божхона, бу – ахборот- коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қайта ишлаш (Big data), телематика (информатиканинг бир қисми бўлиб, маълумотлар йиғиндиси, масофадан бошқариш ва масофадан назорат қилиш), булутли технологиялар, транспорт телематикаси (транспортларни спутник орқали мониторинг қилиш) демакдир. Маълумки, соҳанинг самарали фаолияти бевосита божхона постлари таркибий тузилмаларининг рақамли шароитда замонавий техник воситалар, ускуна ва қурилмалар билан таъминланишига боғлиқ эканлиги илмий асосланган. Калит сўзлар: Божхона фаолияти, рақамли божхона, ахборот- коммуникация технологиялари, импорт-экспорт операциялари. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ва бошқа фаолиятни бажаришда вақт омилидан оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш имконини беради. Ўзбекистонда ТИФ субъектлари экспорт операцияларини 24 соат мобайнида амалга оширишлари мумкин. Бунда божхона органларининг фаолиятини соддалаштириш мақсадида хавфни бошқариш тизими белгилаб берган тартибда божхона юк декларациясини божхона ходими иштирокисиз автоматик тарзда расмийлаштирувини амалиётга жорий қилиш ҳамда “кўк” йўлакни ишга тушириш тавсия этилаётган тамойилнинг бир қисми сифатида қарашимиз мумкин. Шунингдек, божхона чегаралари бўйлаб автотранспорт воситалари тирбандликларини олдини олиш мақсадида 24/7 тамойили асосида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун электрон навбат тизимини жорий этиш муаммонинг ечими бўлади дейишимиз мумкин. Демак, “рақамли божхона” доирасида божхона хизмати ва унга ҳамкор назорат идоралари томонидан амалга оширилаётган ишлар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва фуқароларга қатор имкониятларни 24 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари яратади. Шунингдек, келгусида божхона хизмати идораларининг ягона ахборот тизимига яқин даврларда яратилиши кўзда тутилаётган “Ташқи савдо фаолияти миллий портали” ва “UzTrade” ташқи савдо майдончаси билан интеграциялашуви ҳам ўз самарасини беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сонли қарори қабул қилиниши рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлган эди. Бунда: блокчейн технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, малакали кадрларни тайёрлаш; инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш; “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш; ходимлар ўртасида “рақамли саводхонлик”ни тарғиб қилиш ва кенгайтириш, уларни ахборот технологияларини ўзлаштиришга жалб қилиш, ходимларни қайта тайёрлаш бошқарув тизимини ривожлантириш борасида кўзланган мақсадга эришиш учун рақамли технологиялар асосида янгилаш “рақамли божхона” миллий тизимини тўлиқ шакллантириш кутилмоқда. Мазкур шароитда ривожланиш, рақобатбардош бўлишнинг ягона йўли замон билан тенгма-тенг қадам ташлаш, рақамли технологияларни миллий иқтисодиётимизга кенг жорий этиш ҳисобланади. Бунинг мантиқий давоми сифатида куни кеча давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисолидиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори муҳим ахҳмият ксб этади. Қарор билан 2023 йилга келиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш, хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш, мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан тўлиқ фойдаланиш, 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ҳамда “Беш ташаббус” доирасида рақамли билимларга ўқитишнинг янги тизимини яратиш белгиланган. Бутунжаҳон божхона ташкилоти наздида “рақамли божхона” қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 24/7 тамойили асосида божхонани автоматлаштириш, божхона картасини жорий қилиш асосида божхона тўловларини электрон тўлаш, шунингдек, электрон калькулятор – интеграциялашган тариф интерактив хизматини йўлга қўйиш; 25 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари хорижий давлатлар божхона хизматлари билан экспорт, импорт ва транзит юклар бўйича электрон ахборот алмашишни йўлга қўйиш; ТИФ субъектлари учун мобил хизматлар – божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун қулайликлар яратиш мақсадида, олиб кириш нормасидан ортиқча товарларга улар томонидан олдиндан тақдим этилган маълумотлар асосида тўловларни ундириш бўйича хизматни жорий қилиш; товарларни ва уларга тўланган божхона тўловларини электрон қайтариш; савдо оператори ҳ
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада рақамли божхона, бу – ахборот- коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қ…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада рақамли божхона, бу – ахборот- коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Божхона фаолияти, рақамли божхона, ахборот-, information and communication technologies, информационные и коммуникационные технологии, Customs activities, digital customs, импорт-экспорт операциялари, import-export operations, цифровая таможня, ахбороткоммуникация технологиялари, импортно-экспортные операции, Таможенная деятельность
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021