Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида товарларни таснифлаш – иқтисодий хавфсизликни таъминлайди
Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович · Каримқулов Шоҳижахон Жўрабек ўғли
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Мақолада товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш жараёнларида юзага келаётган муаммолари айрим товар турлари бўйича таҳлил этилган ҳамда уларни бартараф этиш учун илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, таснифлаш, божхона расмийлаштируви, божхона юк декларацияси, товар коди, божхона тўловлари. «Божхона тизими мамлакатни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин, бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик ва инвестицияларга тўсиқ бўлади. Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади. Беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгиланди. Бу катта марралар. Бунинг учу, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак». Шавкат Миромонович Мирзиёев. Кириш. Халқаро иқтисодий муносабатларда ва божхона амалиётида экспорт-импорт қилинадиган товарларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича (ТИФ ТН) код рақамларини тўғри аниқлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Товарларни ТИФ ТН код рақамларини божхона экспертизаси орқали таҳлил қилиш натижасида, уларнинг кимёвий таркиблари, тузилиши, органолептик, физик-кимёвий ва бошқа кўрсаткичлари ҳамда товарларни ишлаб чиқариш жараёнларига доир муҳим маълумотларга эга бўлинади. Бу ўз навбатида, товарларни тўғри номлаш ва ТИФ ТН код рақамларини аниқлаш натижасида божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш имкониятини беради. 8 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Жаҳон иқтисодиётида интеграцион жараёнларнинг кучайиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланиши ва мамлакат ташқи савдосининг ошишига мос равишда божхона назорати процедураларини соддалаштиришни тақозо этмоқда. Бугунги кунда 2022–2023 йиллар учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалардан: − божхона тартиб-тамойилларини кескин соддалаштириш, божхона масканларида юкларни расмийлаштиришни соддалаштириш борасида тубдан ислоҳ қилиш; − ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи савдони тартибга солишнинг маъмурий усулларини оптималлаштириш ва соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида божхона тизимида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш; − мамлакат ҳудудига товарларни Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТНга мувофиқ нотўғри код билан таснифланишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш ҳамда бошқа бир қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши кўплаб турдаги товарларни импорт ва экспорт қилишни, ҳамда ушбу товарлар бўйича таърифли ва нотарифли аниқ чоралар қўллаш имконини берувчи бошқарув тизими мавжуд бўлишини талаб этади. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси(кейинги ўринларда ТИФ ТН) шундай тизимни яратишда ва унинг самарали бўлишида муҳим восита ҳисобланади. ТИФ ТН маълум мезонлар бўйича товарларни рақамли кодлар билан белгилаш имконини беради. Мазкур кодлар эса товарлар билан бажарилаётган жараёнлар бўйича маълумотларни тўплаш ва уларнинг батафсил таҳлилини ўтказишни, таҳлил натижалари асосида маълум турдаги товарлар бўйича таърифли ва нотарифли аниқ чоралар қўллаш бўйича кенг имкониятни яратади. Ўзбекистон Республикаси ўз иқтисодиётининг ривожланишига эришиши учун товарларнинг экспорт- импорт жараёнини халқаро ҳамжамият билан уйғунликда олиб бориши зарур. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.Товарларини ТИФ ТНга мувофиқ идентификациялаш ва таснифлаш методологиясининг ривожига, хорижий олимлар, жумладан, Корф Д.В., Якубова Э.В., Андреева Э.И., Воротйнцева Т.М., Н.П.Сорокина, С.А.Вилкова, Л.А.Яковлева, К.А.Алымбеков, О.Ю.Свекольникова ва бошқалар, мамлакатимиз олимларидан И.Р.Асқаров, К.М.Каримқулов, Ғ.Ҳамрақулов, Л.Т.Пулатова, Б.Ё.Абдуғаниев, Ш.М.Қирғизов, А.М.Жўраев, Н.Х.Тухтабоев, М.Ю.Исақов, О.Ж.Абдурахмонова, М.М.Хожиматов, Д.Т.Хасанова 9 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ва бошқалар ўзларининг ҳиссаларини қўшишган. Улар томонидан товарларни кимёвий таркиби асосида идентификациясини ўтказиш, синфлаш ва сертификатлаш тамойиллари яратилган. Хусусан, экспорт- импорт қилинадиган айрим маҳсулотларни ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси асосида божхона экспертизаси ёрдамида идентификация қилишни амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар берилган. Лекин бу олиб борилган тадқиқотларда айрим турдаги маҳсулотларнинг кимёвий таркибига асосланган ҳолда тўлиқ таснифи келтирилмаган. Шунинг учун ҳам тадқиқотимизнинг мақсади айрим гуруҳдаги маҳсулотларнинг кимёвий таркибига асосланган ҳолда ТИФ ТН да таснифлашдан иборат. Шу боис, жаҳондаги деярли барча давлатлар каби, Ўзбекистон Республикасида ҳам ТИФ ТН Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими(кейинги ўринларда УТ) асосида ишлаб чиқилган. ТИФ ТНни юритиш ва товарларни таснифлаш божхона ишининг ва божхона органларига юклатилган муҳим вазифаларнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобл
Доказательный фрагмент
«Мақолада товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш жараёнларида юзага келаётган муаммолари айрим товар турлари бўйича таҳлил этилган ҳамда уларни бартараф этиш учун илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш жараёнларида юзага келаётган муаммолари айрим товар турлари бўйича таҳлил этилган ҳамда уларни бартараф этиш учун илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, commodity code, foreign economic activity commodity nomenclature, таможенное оформление, таможенные сборы, customs cargo declaration, товар коди, товар код, божхона расмийлаштируви, classification, таснифлаш, грузовая таможенная декларация, customs clearance, божхона тўловлари, customs fees, товарная номенклатура внешнеэкономической деятельности, божхона юк декларацияси, классификация
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021