К содержанию
РецензированоRU2026

Ўзбекистон республикасида божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ · ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ · Юлдашева У. · Мурзаалимова К. (Божхона институти)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

ХХI аср ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради. Ахборот технологияларининг такомиллаштирилиши ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзгаришларга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси божхона тизимида ахборот технологиялари қўлланилиши истиқболлари хусусида иқтисодий таҳлил ўтказиш, башорат қилиш, алоқанинг ривожланишини лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари режаларини асослаб бериш, янги техникаларни тайёрлаш ва жорий қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора- тадбирларни амалга ошириш ва ҳоказоларда самарадорликни аниқлаш, тармоқ ва унинг таркибидаги кичик тармоқларни ривожлантиришнинг тезлашган суръатларини асослаб бериш, ривожланишнинг энг самарали йўналишларини танлаб олиш, ишлаб чиқариш структураси ва бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилиши, тармоқда самарадорликнинг ўсиши ва умуман ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириши лозим. Калит сўзлар: божхона органлари, ахборот-технологиялари, алоқа самарадорлиги, ўсишни рағбатлантириш, ташқи иқтисодий фаолият. Бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш услубиятига жиддий талаблар қўяди. Алоқа самарадорлигини баҳолашнинг асосида инфратузилманинг яхлит тармоғи сифатида алоқанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланган ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш услубиятининг умумий тамойиллари ётади. − Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ЯААТ вазифалари қуйидагилардан иборат: − Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бўлинмалари ва ҳукумат органларини божхона статистикасини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаш; 4 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари − божхона органларини бошқаришнинг барча бўғинларидаги ташкилий-иктисодий тизимни такомиллаштириш; − товарларнинг ҳужжатларини божхона расмийлаштирилувини автоматлаштириш; − чегарадан ўтаётган йўловчиларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказишнинг самарадорлигини ошириш; − божхона тўловларини ҳисоблашни назорат қилиш ва марказлашган ҳолда, уларни ундириб олишни таъминлаш; − контрабанда ва божхона қоидаларини бузишга қарши кураш ишларини маълумотлар билан қўллаб-қувватлаш; − нотариф равишда тартибга солиш, рухсатномалар ва чеклашларни назорат қилиш усуллари ва воситаларини такомиллаштириш; − ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона банк назоратида валюта назоратини амалга ошириш мақсадида ва бошқаларда ахборот технологиясини яратиш. Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ЯААТ асосан республика мустақилликка эришганидан сўнг ривожланиб, божхона ахборот технологиясининг барча босқичларида божхона постидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппаратигача бўлган ривожланишнинг ажойиб воситасига айланди. Янги дастурий-техникавий ҳаракат дастурини қўллаш: − автоматлаштирилган вазифаларни кенгайтириш имкониятларини яратади; − тизимнинг фаоллик кўрсатиш юзасидан ишончини оширади; − ахборотларни рухсат этилмаган шахслар томонидан фойдаланишдан ҳимоя қилишда самарали қисмларини жорий қилиш имкониятларини яратади. Шу боисдан ЯААТ тизимининг иккинчи навбати яратилаётган асосий вазифалардан бири бўлиб, мавжуд тизимларнинг ворислиги, биргаликда ишлатилаётган ва янгидан яратиладиган, ёки такомиллаштириладиган (иккинчи навбат доирасида) амалий ва умумтизим дастурий воситаларини таъминлашдан иборат бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ нинг Ягона автоматлашган ахборот тизимини (ЯААТ) яратиш ва жорий қилиш ривожланаётган иккита тизим жараёнларининг ўзаро бир-бирига киришиши ва уни бойитиши ҳисобланади: ЎзР божхона органларининг бошқариш тизими таркиблари ва бошқарувнинг янги ахборот технологияларини амалга оширишни таъминловчи информацион- технологик туркумлардан иборат. Бинолар ичидаги иқлим, овоз даражаси ва шовқинлар ЯААТ жойлашган жойларда давлат санитария нормалари томонидан белгиланган кўрсаткичлардан ошиб кетмайди. Тизим шундагина ўзининг вазифаларини бажара оладики, агар улар тўғри 5 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ишлатилса, хизмат кўрсатилса ва таъмирланса. Хизматларнинг турлари ва уларнинг даврлари (хафталик, ойлик, чораклик) ЯААТ техник воситаларининг улардан фойдаланиш юзасидан ҳужжатларида берилгандир. Техник кафолат даврида тизимдаги техника воситаларининг хизмати юзасидан ЯААТ тизимининг ҳисоблаш техникаларининг таъмирлашини, тизим кафолатланган хизматини кўрсатиш Низомларига асосан олиб борилади. Кафолат муддатлари ўтгач ЯААТ тизими ҳисоблаш техникаларини умум тизим техника хизмат кўрсатиш шартномаларига биноан, яъни ЎзР ДБҚ худудий бошқармалари билан Давлат илмий-ахборот ҳисоблаш маркази ўртасидаги ва унинг жойлардаги бўлинмалари билан тузилган шартномаларига асосан амалга оширилади. Таъмирлашнинг муддати ва шартли шартномаларда келишилган бўлади. Хизмат кўрсатадиган ишчилар сони ЯААТ таркибидаги техник воситалардан фойдаланиш учун зарур бўлган хизматчиларнинг энг кам бўлган миқдоридан кам бўлмаслиги зарурдир. Тизим те

Доказательный фрагмент

«ХХI аср ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради.»

Образец извлечения

Демо-превью

ХХI аср ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
божхона органлари, ахборот-технологиялари, алоқа, information technologies, информационные технологии, внешнеэкономическая деятельность, связь эффективность, communication efficiency, customs authorities, ташқи иқтисодий фаолият, алоқа самарадорлиги, ўсишни рағбатлантириш, таможенные органы, foreign economic activity, стимулирование роста, growth promotion
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники