Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асослари ва аҳамияти
АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ · Шерипбаева Умида · Дехканова Нилуфар (катта ўқитувчи, Тошкент давлат аграр университети) · Галимова Фируза (доцент, PhD, Тошкент давлат аграр университети)
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилганлиги, қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, эришилган ижобий натижалар, истиқболли вазифалар, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қисқа ва узоқ даврдаги истиқболда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш буйича илмий асосланган тавсиялар берилган. Калит сўзлар: тараққиёт стратегияси, трансформация, интенсив ривожланиш, агробизнес, агрологистика, кооперация, модернизация, инфратузилма. Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари қабул қилинган булиб, натижада инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк даҳлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва 359 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмокда. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли Фармонида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш белгилаб берилган. Шу билан бирга бир қатор вазифалар: − Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”ни ўтказиш. − Ҳудудларда 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес- инкубаторлар тизимини ривожлантириш. Шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш. − Илғор хорижий тажриба асосида факторинг амалиётини ривожлантириш. − 2026 йилга бориб тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш. − Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш. − Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун зарур маълумотларни эркин фойдаланишга чиқариш. Қурилиш фаолиятида қурилиш нуқсонлари ёки муаммоларининг олдини олиш. − Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш. − Иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этишни кенгайтириш белгиланган. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш белгиланган. Бунда: 360 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари − Туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш. − Қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш. − Янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш. − 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш. − Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2 баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард АҚШ долларига ошириш. − Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш. − Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини
Доказательный фрагмент
«Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-м…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- тараққиёт стратегияси, трансформация, интенсив, development strategy, интенсив ривожланиш, кооперация, agrologistics, modernization, инфратузилма, агрологистика, интенсив развитие, infrastructure, intensive development, агробизнес, инфраструктура, cooperation, transformation, стратегия развития, модернизация, agribusiness
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019