Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Бошқарув ҳисоби ривожланишининг тарихий асослари ва даврлаштирилиши
Касимова Мадина Олимжоновна
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 6 · 273–278 · 1920
Аннотация
Мазкур мақолада бошқарув ҳисоби ривожланишининг тарихий асослари ва даврлаштирилиши келтирилган бўлиб, ҳар бир давр алоҳида тадқиқ этилган. Хусусан, даврларнинг ўзига хос бошқарув ҳисоби ривожланиши бўлганлиги ҳамда ҳар бир жараён уни ривожланишга туртки бўлганлиги кўриб чиқилган. Калит сўзлар: бошқарув ҳисоби, иқтисодий самарадорлик, даврлаштириш, бошқарув ҳисоби методологияси. Қадимги ва антик давр: ишлаб чиқариш ҳисобининг келиб чиқишидан тортиб, иқтисодий самарадорликка эътибор қаратилгунга қадар бўлган даврдир. Жаҳон фанида тан олинган еттита тарихий давр мавжуд бўлиб, бошқарув ҳисоби методологиясини яратиш ёки таҳлил қилишнинг шарт- шароитлари ушбу даврлар доирасида тизимли-хронологик тартибда ўрганилади: 1) ибтидоий жамоа дунёси (тахминан милоддан аввалги 9-6 минг йилликлар); 2) қадимги дунё (милоддан аввалги 5 минг йил-милоддан аввалги 500 йил); 3) антик дунё (милоддан аввалги 500 йил – 476 йил); 4) ўрта асрлар даври (476-1492 йиллар); 5) янги замон даври (1492-1750 йиллар); 6) саноат босқичи даври (1750-1920 йиллар); 7) замонавий босқич даври (1920 йилдан – ҳозирги кунгача). Ибтидоий даврдаги бошқарув ҳисоби генезисини ўрганиш хўжалик фаолиятини ишлаб чиқариш каби янги тури пайдо бўлганлиги ва инсон цивилизацияси ривожланишининг дастлабки босқичларида бошқарув ва ҳисобни қўшилиши юз берганлигини кўрсатди. Ишлаб чиқариш иқтисодиёти моддий ишлаб чиқариш билан тавсифланадиган иқтисодий фаолият тури сифатида кейинги барча иқтисодий даврларда ҳам давом этган. 348 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Қадимги дунёга тарихан Шимолий Aфрикa ва Жанубий Осиё мамлакатлари: Қадимги Миср, Бобил, Ассурия, Ҳиндистон, Хитой, яъни, қадимги Шарқ мамлакатлари кирган. У даврда ижтимоий муносабатларни характерли тури сифатида марказлашган давлат – деспотизм бошқарувни мураккаб бюрократик иерархияси билан ўртага чиққан, умумий давлат мулки мавжуд бўлган ва маълум бир миқдорда жамоат ишларига объектив эҳтиёж туғилган. Бу даврда амалий фаолиятнинг бир тури сифатида ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши тарихда биринчи марта инвентар ҳисобни кирим ва чиқимлар ҳисоби ҳамда контокоррент билан биргаликда ишлаб чиқариш ҳисобини энг оддий кўриниши сифатида юритишни шарт қилиб қўйди. Қадимги дунёга хос ишлаб чиқариш ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнининг мавжудлиги туфайли юзага келган, лекин терминологик жиҳатдан таърифи бўлмаган ҳисоб фаолиятининг йўналиши сифатида қараш мумкин. Асосий ташкилий бирлик жамоа қабилалари ва алоҳида ходимлар ҳисобланган. Жамоатчилик билан алоқалар ҳамда давлат ташкилий тузилмасининг хусусиятлари бошқарувнинг соҳаси, субъекти ва вазифаларини, шунингдек, бухгалтерия ҳисобининг мақсади, объекти ва вазифаларини белгилаб беради. Бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув функциялари бир-биридан фарқ қилмайди, аксинча бир-бирига мос келади. Мақсадлар иқтисодий самарани ўз ичига олмайди, бу эса иқтисодиётнинг иқтисодий самарадорликка эришишга йўналтирилмаганлигининг натижасидир. Қурилиш ва оммавий ишлаб чиқариш бўйича катта лойиҳаларни амалга оширилиши нафақат ишлаб чиқариш ҳисобини дастлабки элементларининг пайдо бўлиши, балки корхонанинг маълум шаклларидан фойдаланиш, ресурсларни меъёрлаштириш ва бошқарув функцияларининг ривожланишига ҳам туртки беради. Ушбу тарихий даврда ҳисоб ва назоратни бошқарув жараёнлари ўртасидаги боғлиқлик эмпирик жиҳатдан тасдиқланган. Ҳисоб ва бошқарув методологиясини ўрганиш ва бошқарув ҳисобининг моҳиятини билишда қадимги Шарқ тарихига мурожаат қилиш ишлаб чиқариш фаолиятининг, биринчи навбатда, жамоа хўжалиги ва ҳунармандчилик ривожланиши билан ишлаб чиқариш ҳисоби шаклланган даврни белгилаш имконини беради. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар қадимги дунё даврида фақат ижтимоий-иқтисодий, иқтисодий, табиий, маданий ва бошқа шароитлар ишлаб чиқариш фаолиятининг пайдо бўлиши ва ривожланишини белгилаб берадиган мамлакатларда аллақачон пайдо бўлган. Кўриниб турибдики, Шарқнинг қадимги цивилизациялари ривожланган иқтисодиётининг мавжудлиги ишлаб чиқаришни бошқариш ва ҳисобга олиш тамойилларининг келиб чиқиш шарти бўлиб хизмат қилади. 349 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Антик дунёга Ўрта ер денгизи соҳилларидаги давлатлар киради. Улар орасида энг муҳимлари қадимги юнон қабилалари томонидан тузилган шаҳар-давлатлар (Polis) ҳамда Рим бошчилигидаги қадимги Италия шаҳарлари иттифоқидир. Ушбу давлатларда ҳисобнинг объекти пулдан ташқари, ресурсларнинг кенг доираси: рудалар, қуллар меҳнати, асбоб- ускуналар ҳисобланган. Уларни ёппасига ҳисобга олиш белгилари шакллантирилди. Инвентар, кирим ва чиқимлар ҳисоби, контокоррент, давлат даромадлари ва харажатлари ҳисоби бир тизимга келтирила бошланди. Дастлабки харажатлар сметаси, уларни меъёрлаштириш элементларидан фойдаланадиган ишлаб чиқариш ҳисоби билан тўлдирилди. Антик даврда ҳисоб нафақат давлат, балки хусусий хўжалик доирасида ҳам бошқарув муаммоларини ҳал қила оладиган тизимга айланди. Унинг умумий бошқарув йўналиши; бошқарув ҳисобининг асосий
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада бошқарув ҳисоби ривожланишининг тарихий асослари ва даврлаштирилиши келтирилган бўлиб, ҳар бир давр алоҳида тадқиқ этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада бошқарув ҳисоби ривожланишининг тарихий асослари ва даврлаштирилиши келтирилган бўлиб, ҳар бир давр алоҳида тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бошқарув ҳисоби, иқтисодий самарадорлик, периодизация, economic efficiency, даврлаштириш, periodization, бошқарув ҳисоби методологияси, экономическая эффективность, методология управленческого учета, management accounting, управленческий учет, management accounting methodology
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019