Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Озиқ-овқат маҳсулотлари брендини баҳолашнинг услубий асослари
УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ · Эшматов Санжар Азимқулович
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини баҳолашнинг услубий жиҳатлари тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан бренд қийматини баҳолашнинг хорижий тажрибалари ўрганилиб, муаллиф томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари брендини баҳолашнинг бўйича илмий таклиф ва тавсиялар тақдим этилган. Калит сўзлар: бренд қиймати, миллий бренд, озиқ-овқат маҳсулотлари, брендинг, маркетинг, атрибут, дисконтлаш усуллари, товар белгиси. Кириш Жаҳонда пандемия тарқалмагунга қадар 820 миллион киши, яъни сайёрамизнинг ҳар тўққизинчи кишиси тўйиб овқат эмас эди. Шулардан 113 миллионининг ҳаёти очлик туфайли қийин аҳволда бўлган. Коронавирус пандемияси оқибатида эса, қарийб 1,6 миллиард киши очликка мубтало бўлиши ва 500 миллион киши қашшоқлар сафидан жой олиши мумкин. Жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳалқаро товар айирбошлашдаги улуши охирги 30-40 йил ичида кескин пасайиб, ўтган 20 йил мобайнида озиқ-оқат маҳсулотлари эса 13,1 дан 5,1% ёки 2,6 марта, озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон савдоси таркибидаги улуши 16,6 фоиздан 7,5 фоизга, яъни 2,2 марта пасайиши кузатилган. Оқибатда дунё озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида товар тақчиллиги рўй бермоқда. Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг брендни яратиш ва унинг қийматини оширишга бўйича етарли тажрибага эга эмаслигини уларнинг маркетинг фаолиятида янги ёндашувлар, воситалар ва брендларнинг моделларидан фойдаланишни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан мавжуд бюджет чекловлари ва рақобат муҳитининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, максимал истеъмолчи ва қўшимча қийматига эга бўлган брендни ривожлантириш жараёнини самарали ташкил этишнинг назарий ва услубий ёндашувларини масаласи кун тартибига қўйилган. Ушбу холатлар маҳаллий ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари фаолиятида бренд стратегиясини яратиш ва унинг қийматини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда. 275 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Адабиётлар шарҳи Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва унинг маркетинг муаммоларини ҳал этиш, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари брендини шакллантиришни тадқиқ қилишнинг илмий-назарий жиҳатлари кўплаб хорижлик олимларнинг ишланмаларида ўз аксини топган. Бу борада Г. Ассэль, G.A. Churchill, T.J. Brown, Ph. Kotler, K.L. Keller, I. Setiawan, H.Karatajaya, N.K. Malhotra, D. Kennedy, V.D. Praet, J. Salenbacher, A. Traindl, J. Trout, P. Doyleларнинг илмий ишлари мумтоз асарларга айланган. Ушбу узоқ хориж олимлари маркетинг, маркетинг стратегияси ва брендни шакллантиришга қўшган салмоқли ҳиссасига қарамай, озиқ-овқат маҳсулотларининг брендини шакллантириш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари деярли кўрилмаган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида бу борада Г.Л.Багиев, В.М.Тарсевич, А.Буланов, А.О.Веселова, А.М.Годин, Е.П.Голубков, Е.Ю.Гречин, Макашёв М.О., П Правда, И.Я.Рожков, В.Г. Кисмеришкин сингари олимлар тадқиқотлар олиб борганлар. Мазкур тадқиқотларда бренд назариялари ва истеъмол товарлари брендини шакллантириш ва брендинг стратегияларини ишлаб чиқишнинг илмий-назарий жиҳатлари ёритилган бўлсада, озиқ-овқат маҳсулотларининг брендини шакллантириш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари ўрганилмаган. Таҳлил ва натижалар Рақамли иқтисодиёт ривожланаётган бир даврда ҳар бир корхона ёки тадбиркорларнинг фаолиятини бозор талаблари асосида баҳолаш масаласи кўндаланг туради. Масалан, ҳозирги давргача реклама тадбирлари, тижорат агентларининг саъй-ҳаракатлари, сотувнинг кутилмаган ҳолатлари ва сотув ҳажми ўртасидаги алоқа ёки бир-бирига таъсирини аниқ айтиш мураккаб жараёндир. Ундан ташқари жалб этилаётган инвестицияларни баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш ҳам аниқликни талаб этади. Масалан, россиялик олимлар И.Я.Рожков ва В.Г.Кисмерешкин натижадорликни баҳолаш борасида қуйидаги методлардан фойдаланишни таклиф этмоқдалар: – тижорат агентлари; истеъмолчилар ва ҳамкорлардан тизимли тўпланган ва фаолиятда фойдаланилаётган маълумотлардан корхонанинг ижобий ёки салбий томонларига бўлган муносабатларни аниқлаш; – якуний истеъмолчилар ва улгуржи харидорлардан бренд ҳақидаги қўшимча ахборотга бўлган эҳтиёж, товарни харид қилиш, хизматдан фойдаланишни ҳисобга олиш ва тахлил қилиш орқали қанчалик харид қилиш ва эҳтиёж миқдори аниқланади ҳамда уларни рағбатлантириш чоралари белгиланади (реклама эълонлари, кўргазмалар, оғзаки хабарлар, акциялар ва бошқалар). Бунда маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини ҳисоблашда битта талабга тўғри келадиган сарфлар 276 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари нисбий миқдори белгиланади. Брендни силжитишда турли хил сегментлардаги истеъмолчиларни қамраб олувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва фойдаланиш имконияти пайдо бўлади; – реклама компанияси даврида ҳосил бўлган истеъмолчиларнинг реклама берувчига, унинг товари ёки хизматига ҳамда бозорнинг амалга оширилаётган тадбирларга бўлган муносабати ҳақидаги ахборотларни таҳлил этилади; – бўлажак истеъмолчилар миқдорини, улар томони
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини баҳолашнинг услубий жиҳатлари тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан бренд қийматини баҳолашнинг хорижий тажрибалари ўрганилиб, муаллиф томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини баҳолашнинг услубий жиҳатлари тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан бренд қийматини баҳолашнинг хорижий тажрибалари ўрганилиб, муаллиф томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бренд қиймати, миллий бренд, озиқ-овқат, national brand, атрибут, marketing, merchandise sign, продукты питания продукты, брендинг, food products, озиқ-овқат маҳсулотлари, brand value, маркетинг, атрибуты, branding, методы дисконтирования, товар белгиси, attributes, товары подписать, национальный бренд, discounting methods, дисконтлаш усуллари, стоимость бренда
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019