Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ДАВЛАТ УЛУШИ МАВЖУД АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ
. Sobirovna · Dilorom Kosimova · Adashev Azimjon O'rinboyevich. · Techniques for Community-Based Banking." (). · ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ · Кенжаева Умрия Фахритдиновна
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2019
Аннотация
Тезисда давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари, давлат иштирокини камайтириш орқали акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш, “Тошкент” РФБда акцияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган акциядорлик жамиятлари тўғрисида фикр юритилган, шунингдек, акциядорлик жамиятларидаги давлат иштирокини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: акциядорлик жамиятлари, корпоратив бошқарув, иқтисодиёт, давлат иштироки, олтин акция, акциядорлар. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви сезиларли камайиб бормоқда, аммо давлат аралашуви бутунлай йўқолган дея олмаймиз. Бугунги кунда хам давлат улуши маълум бир соҳа ва тармоқларда сақланиб қолганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунга мисол қилиб давлат иштироки мавжуд акциядорлик жамиятлари ва корпоратив тузилмаларни кўриб чиқамиз. Давлатнинг корпоратив бошқарувдаги иштироки стратегик аҳамиятга эга иқтисодий соҳа ва тармоқларида 266 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари самарали давлат назоратини ўрнатиш орқали муҳим тармоқларни ривожлантириш имконини беради ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга интилади. Бу самарадорликка эришиш учун мамлакатда йирик акциядорлик жамиятлари фаолият юритиши муҳим ҳисобланади. Чунки йирик акциядорлик жамиятлари аҳоли бандлиги ва даромадлигини оширишда, рақобат шароитида мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда, давлатнинг асосий даромадларини шакллантириш каби вазифаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун йирик ақциядорлик жамиятларининг фаолиятида молиявий инқироз ёки уларнинг банкротлик ҳолатлари сезилганда, буни бартараф этиш мақсадида давлат иштироки орқали буларнинг олди олинади ва давлат томонидан молиявий қўллаб- қувватланади. Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг маълум хусусиятлари мавжуд. Давлат иштирокидан асосий мақсад “Олтин акция” амалиётини қўллаш тартибидир. Ҳозирда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унга таъсир этувчи омилларни бартараф этиш муҳим масалалардан бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760 сонли “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонунга биноан давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди. Давлатнинг корпоратив сектордаги роли қуйидаги икки йўналиш билан белгиланади: Биринчиси, давлат корпоратив бошқарув тизимининг умумий жиҳатларини белгилашда иштирок этади, ушбу соҳадаги қонунчилик нормаларини қабул қилади ва уларга амал қилиниши ҳамда белгиланган талабларни бажарилишини назорат қилади. Иккинчиси, корхоналар фаолиятида турли шаклдаги иштирокида ҳам намоён бўлади. Корпоратив бошқарув иштирокчиси сифатида давлатнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади: – бозор шароитида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ёки хизматлар кўрсатиш, чунки бу товарларни ишлаб чиқариш ёки улар билан таъминлаш кўп миқдордаги инвестицияларни (масалан, умумий таълим, темир йўл транспорти) талаб қилади; – давлат инвестициялар орқали иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ёки алоҳида минтақалар ривожланишини рағбатлантириш; – ижтимоий сабабларга кўра (масалан, арзон жамоат транспорти) бозор нархидан паст нархда товар сотиш ёки хизматлар кўрсатиш; 267 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари – иш ўринлари билан таъминлаш ва ижтимоий таъминот; – сиёсий сабабларга кўра (масалан, мудофаа саноати ёки энергетика) иқтисодиётнинг стратегик муҳим тармоқларини назорат қилиш; – давлат иштирокидаги корхона фаолиятидан олинадиган даромад орқали бюджетни тўлдириш манбаини яратиш; – сиёсатчилар ва давлат хизматчилари учун имтиёзлар тизимини яратиш (шу жумладан, юқори ҳақ тўланадиган кенгаш аъзолиги орқали). Умуман давлат иштирокидаги корхоналарда акциялар(улуш)га эгалик қилиши қуйидаги шаклларда намоён бўлади. – Давлатнинг 100% улуши мавжуд бўлса, мутлақ мулкчилик ҳисобланади. – Давлатнинг 51%-99% улуши мавжуд бўлса, назорат акция пакетига эга бўлади. – Давлатнинг 25%-50% улуши мавжуд бўлса, блоклайдиган акция пакетига эга бўлади. Давлатнинг 1%-24% улуши мавжуд бўлса, миноритар акция пакети мулкчилик шакли кўринишида бўлади. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизими қуйидаги хусусиятларга эга: – давлат хусусий мулк эгасидан кўра мураккаб, комплекс ва бир- бирига зид мақсадларга эга; – асосий ролни давлатнинг алоҳида вакиллари бажаради, уларнинг ҳеч бири якуний бенефициар эмас. Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш, диверсификация қилиш, рақобатбардошликни ошириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини қўллаб- қувватлаш
Доказательный фрагмент
«Тезисда давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари, давлат иштирокини камайтириш орқали акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш, “Тошкент” РФБда акцияларининг бирламчи (IPO…»
Образец извлечения
Демо-превьюТезисда давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари, давлат иштирокини камайтириш орқали акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш, “Тошкент” РФБда акцияларининг бирламчи (IPO… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- акциядорлик жамиятлари, корпоратив бошқарув, иқтисодиёт, corporate governance, государственное участие, gold stock, акционеры, экономика, joint stock companies, корпоративное управление, давлат иштироки, олтин акция, shareholders, золотой запас, акционерные общества, state participation, акциядорлар, economy
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019