К содержанию
РецензированоRU2022

Ўзбекистонда банк инновацияларининг жорий этилиш ҳолати таҳлили

ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ · Ходжимамедов Акмал Ашурович

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2022

Аннотация

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. Мақолада мамлакатимизда банк инновацияларининг жорий этилиши ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шароитида банк инновацияларини жорий этишнинг ташкилий асослари муҳокама этилиб, уларни татбиқ этиш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: банк, инновация, электрон пул, трансформация, технология, рақамлаштириш. Банк тизимининг самарадорлигини ошириш банкларни иқтисодий ривожланишга ижобий таъсирини кучайтириш, тижорат банклари молиявий барқарорлигини ҳамда банк хизматлари оммабоплигини ошириш, банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, банк тизимида давлат улушини қисқартириш борасидаги амалга оширилаётган чора-тадбирлар шулар жумласидандир. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг устувор мақсад ва вазифаларини ўзида мужассам этган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да “Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларни рақамлаштириш даражасини 2026 йил якунига қадар 70 фоизгача ошириш” устувор вазифалардан этиб белгиланган. Юқоридаги вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида банк соҳасида миллий тўлов тизимининг ишончли, хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, тўлов хизматларини тақдим этишда рақамли технологиялар ва инновацияларни қўллаш ҳамда рақобат муҳитини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда банк тизимида трансформациялаш, тижорат банкларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида янада яхшилаш, шунингдек, тижорат банклари фаолиятида илғор 214 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари рақамли технологияларни ҳамда инновацион банк хизматларини кенг татбиқ этган ҳолда аҳоли ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, банкоматлар ва инфокиоскларда амалга ошириладиган молиявий операциялар турларини кенгайтириш орқали нақд пулсиз ҳисоб- китоблар ҳажмини ошириш банк тизимининг рақобатлашув даражасини оширишда муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз тижорат банклари фаолиятида инновацион хизматларни ривожлантиришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш муҳим ҳисобланади. Шу боис тижорат банкларининг фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантириш орқали аҳолига кўрсатиладиган инновацион хизматлар кўламини кенгайтириш бугунги кундаги долзарб масаласига айланган. Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини 100 миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган. Молиявий ташкилотлар фаолиятида рақамли молиявий технологияларнинг қўлланилиши, хусусан, блокчейнга асосланган P2P (peer to peer) кредитлаш платформалари молиявий воситачиларсиз кредит хизматларини тезкор ва рискни назорат қилиш орқали амалга ошириш имконини яратмоқда. Бундан ташқари, блокчейн орқали тўлов хизматлари, кредит ахборотлари ва рискларни бошқариш, улкан маълумотлар ва ақлли аналитик тизимлар ёрдамида банк бизнес муҳитини таҳлил қилиш, криптоактивлар билан операцияларнинг ривожланиши тижорат банкларидан рақамли стратегия борасида янгича ёндашувни талаб этмоқда. Республикамиз тижорат банклари учун инновацион банк маҳсулотлари ва хизматлари рақобатбардошликни таъминлашда муҳим восита ҳисобланади. Айни пайтда банк мижозларида масофадан банк хизматларидан фойдаланиш имконияти ортиб бормоқда. Банк маҳсулотларининг ҳар хил турлари ва уларни яратиш хусусиятларини таҳлил қилиш, шунингдек, янги маҳсулот ва хизматларни бозорга олиб чиқиш стратегиясини ўрганиш давр талабидир. Шуни қайд этиш керакки, тадқиқот иши доирасида мавзу юзасидан ўрганилган илмий-назарий қарашларнинг қиёсий таҳлилини ўтказиш натижасида турли тадқиқотларда банк маҳсулотларининг инновациялар билан узвий боғлиқлигини тасдиқлайди. “Ўзбекистон Республикасида рақамли банкингни ривожлантириш Концепцияси”га мувофиқ, Марказий банк томонидан QR-код (“Quick Response Code” – тезкор аниқланадиган код) орқали тезкор тўловни амалга оширишнинг “QR-online” стандартлаштирилган ва универсал тизими 215 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари жорий этилган. Мазкур тизим доирасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари (хўжалик юритувчи субъектлари) ўзларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали QR-кодни шакллантириб, рўйхатдан ўтказадилар. Харидорлар томонидан банкларнинг мобиль илова дастурлари воситасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг QR-кодларини сканер қилиш (“ўқиш”) орқали

Доказательный фрагмент

«Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар фаоллик билан амалга оширилмоқда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
банк, инновация, электрон пул, трансформация, electronic money, digitization, банковское дело, рақамлаштириш, innovation, transformation, инновации, технология, цифровизация, электронные деньги, технологии, technology, banking
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники