К содержанию
РецензированоRU2020

Жамоат транспортида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2020

Аннотация

Ушбу мақолада ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш жараёнида маркетинг тадқиқотларининг муҳим йўналишларидан бири транспорт хизматлари учун самарали бозорни шакллантиришдир, бозор инфратузилмасининг энг муҳим таркибий қисми бўлган транспорт алоҳида минтақалар ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси ва самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган. Калит сўзлар: маркетинг тадқиқотлари, бозор инфратузилмаси, транспорт инфратузилмаси, рақобат муҳити. Ҳозирги кунда дунёда жамоат транспортининг 40 га яқин тури бўлиб, 100 дан ортиқ турдаги тадбиркорлик шакллари бўйича фаолият юритмоқда . Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, дунё транспорт хизматларининг улуши тижорат хизматларининг 19 фоизини (1.15 триллион доллар) ташкил этмоқда. Дунё бўйлаб автомобиль ва темир йўлдаги йўловчилар транспорти бозори 2020 йилда 412,7 миллиард доллардан 2021 йилда 460,8 миллиард долларга ўсиши кутилмоқда, CAGR(Compound Annual Growth Rate – мураккаб фоизда ўртача йиллик ўсиш суръати) бўйича бу йиллик ўсиш суръати 11 фоизни ташкил этади. Ўсиш асосан COVID-19 таъсиридан сўнг ўз фаолиятини қайта ташкил этаётган ва ўз фаолиятини тиклаган компаниялар ҳисобига амалга оширилади. 2025 йилда бозор 8 фоиз даражасида 634,9 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Ғарбий Европа глобал йўловчилар транспорти бозоридаги энг йирик минтақа бўлиб, 2020 йилда бозорнинг 39 фоизини эгаллаган, Осиё мамлакатлари эса жаҳон бозорининг 29 фоизини ташкил этган. Халқаро жамоат транспорти иттифоқи(UITP), McKinsey & Company, Транспорт ва ривожланиш сиёсати институти (ITDP), Халқаро автомобил транспорти иттифоқи (IRU), Жаҳон банки (Worldbank) тадқиқотларига таянадиган бўлсак, жамоат транспорти ҳолати давлатларнинг иқтисодий ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатади. Жаҳонда жамоат транспорти ривожланган давлатларга Сингапур, Германия, Жанубий Корея, Япония, Хитой ва Франция киради. Жаҳон амалиётида жамоат транспортини ривожлантириш борасида жуда кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. Глобал 30 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари пандемияга қарамасдан 2019–2025 йиллар енгил темир йўл (LRT) ва метро қурилиш лойиҳаларига 1.4 триллион доллар миқдорида сармоя киритилган бўлиб, шундан 920 миллиард доллар Осиё давлатлари учун киритилган. Бунга Хитойдаги темир йўл, аэропорт, кўприклар ва метро қурилишларини мисол қилиб келтирсак бўлади. Сўнгги йилларда трендга айланаётган жамоат транспорт тармоқларидан бири тезкор автобус транспортида (BRT) Рио де Жанейро ва Сан Пауло шаҳарлари икки миллиардга яқин йўловчи ташиган. Ўзбекистонда жамоат транспортида жуда кўплаб ислоҳатлар олиб борилишига қарамасдан, бир қатор камчиликлардан холи эмас. Бунга мисол қилиб, моторсиз транспорт воситалари, автобус бекатлари, автоматлаштирилган чипта тизими, қулай ва маълумотга эга бекатлар, интеграциялашган тариф режалари, оптимал йўналишлар ва кўплаб муаммоларни келтириш мумкин. Транспорт корхоналари ва уларнинг хизматлари истеъмолчилар фаолиятининг иқтисодий шароитлари, транспорт хизматлари бозорининг шаклланиши ва транспорт бозори субъектлари ўртасида рақобатнинг кучайиши, унда маркетинг фаолиятига сезгирлик каби омиллар транспорт тизими фаолиятининг тобора ўзига хос хусусиятларига айланиб бормоқда. Бундай шароитда, бозор талабларини ҳисобга олмасдан, ҳеч бир транспорт компанияси меъёрида ривожлана олмайди. Транспорт корхоналари ўртасида тобора кучайиб бораётган рақобат шароитида ягона мумкин бўлган ва тўғри йўл транспорт хизматлари бозорини ўрганиш, яъни маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва уларнинг асосида тўғри бошқарув қарорларини қабул қилиш учун тўлиқ ва ишончли маълумотларни тўплаш зарурдир. Маркетинг тадқиқотлари корхоналарни муваффақиятга эришиши учун энг самарали воситалардан бири ҳисобланади, чунки у ахборотни шарҳлаш ва транспорт компанияси маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича тавсияларни шакллантиришдан иборат бўлган консальтинг функцияси билан бозорнинг ҳолати, рақобатчилар фаолияти, истеъмолчиларнинг афзалликлари тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этишни ўз ичига олган ахборот функциясини бирлаштиради. Бу ушбу соҳадаги транспорт хизматлари бозорини маркетинг тадқиқотларининг назарий ва услубий асосларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор концептуал масалаларни илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва асослашни тақозо этади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаол инвестиция сиёсатини қўллаш; аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш 31 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари хавфсизлигини ошириш ва атроф муҳитга зарарли моддалар чиқишини камайтириш, ҳар томонлама қулай янги автобусларни сотиб олиш, автовокзал ва автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш” бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш жараёнида маркетинг тадқиқотларининг муҳим йўналишларидан бири транспорт хизматлари учун самарали бозорни шакллантиришд…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш жараёнида маркетинг тадқиқотларининг муҳим йўналишларидан бири транспорт хизматлари учун самарали бозорни шакллантиришд… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
маркетинг тадқиқотлари, бозор инфратузилмаси, маркетинговые исследования, marketing research, транспортная инфраструктура, рақобат муҳити, транспорт инфратузилмаси, конкурентная среда, transport infrastructure, рыночная инфраструктура, market infrastructure, competitive environment
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники