К содержанию
РецензированоRU2026

Цифровизация - важный инструмент в достижении эффективности деятельности судов

Нурбобоева Фарангиз Бурхон қизи · Нурбобоева Фарангиз Бурхон кизи (тадқиқот институти, етакчи маслаҳатчи) · ЭФФЕКТИВНОСТИ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ СУДОВ (Исследовательский институт правовой политики при Министерстве) · Nurboboeva Farangiz (Исследовательский институт правовой политики при Министерстве)

Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности · 2026

Аннотация

Суд фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган ва амалга оширилаётган жараёндир. Давлатни модернизация қилиш даврида ҳокимият суд фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга ҳам муҳтожлик сезади. Суд тизимини рақамлаштириш унда замонавий ахборот- технологияси воситаларини қўллашни ифода этиб, суд ва фуқаролар ўртасида рақамли алоқани йўлга қўйишни мақсад қилади. Мамлакатимизда ҳам суд соҳасини рақамлаштириш долзарблигига эътибор кучайтирилган бўлиб, бу борада мақсадли вазифалар белгиланган. Бинобарин, суд ҳокимиятини электрон кўринишга ўтказиш нафақат судда иш самарадорлигини оширишда, балки судьялар мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштиришда ҳам ўз ўрнига эга. Калит сўзлар: рақамлаштириш, блокчейн, электрон одил судлов, электрон суд иши. Маълумки, рақамли технологиялар ва инновацияларнинг турли давлат бошқарув соҳаларида жорий этилиши ўз навбатида суд тизими фаолиятини ҳам замон талабларига монанд равишда ривожлантиришни тақозо этади. Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда суд ҳокимиятини рақамлаштириш, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга нисбатан электрон хизматларни тақдим этиш, суд ҳужжатларининг 262 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш электрон айланишини йўлга қўйиш масалаларида долзарблик тобора ортиб бормоқда. Суд тизимида замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш, соҳани такомиллаштириш ва нуфузини янада ошириш кабилар билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 3 сентябрида қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президент қарори асосида суд тизими фаолиятини рақамлаштиришга оид бир қатор вазифалар тақсимланиб, ижрога қаратиш белгиланган эди. Суд тизимида ахборот технологияларининг жорий этилиши борасидаги бугунги ишларга соҳадаги ислоҳотларнинг давоми дея қарашимиз мақсадга мувофиқдир, чунки суд тизимини рақамлаштиришга бўлган саъй-ҳаракатлар авваламбор, E-SUD платформасининг яратилишива ишга туширилиши билан аллақачон бошланган десак муболаға бўлмайди. E-SUD республикамиз тарихида биринчи миллий электрон судлов ахборот тизими ҳисобланиб, унинг ёрдамида фуқаролик суд ишлари бўйича интернет орқали суд биносига бормасдан мурожаат этиш ва суд қарорларини олиш имконияти яратилган. Аммо бу тизим мураккаб даражада тузилмаган ва баъзи ҳолатларда иш ҳужжатлари томонларнинг номи ва асосий фактлари кўрсатилмаган ҳолатда юклангани натижасида, бундай суд қарорлари расмий ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланмайди. Шунингдек, суд соҳасини рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида бугунги кундаги суд ҳокимиятини электронлаштириш вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланган: биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизмат турларини кенгайтириш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконини яратиш; иккинчидан, судларда одил судловни амалга оширишда зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш; учинчидан, махсус ахборот дастурлари орқали судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; тўртинчидан, суд қарорларини тўлиқ онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш; бешинчидан, суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш ва бошқалар[1]. 263 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш Суд тизими ва суд фаолиятини демократлаштиришнинг замонавий ёндашувлари ҳозирги вақтда турли ахборот технологиялари орқали одил судловда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш қоидаларига асосланади. Бу эса, ҳужжатларни электрон шаклда топшириш, суд мажлисларини аудиоёзувга қайд этиш, видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, суд қарорларини эълон қилиш кабилар билан боғлиқ[2]. Айни пайтда суд тизимида замонавий ахборот-коммуникациялар инфратузилмасини яратиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, электрон ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш ҳамда суд органлари веб-сайтлари орқали фуқароларга интерфаол хизматларни кўрсатиш республикамизда суд органларида амалга оширилаётган инновацияларнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этишнинг асосий вазифаларидан бири судлар фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини ва тезкорлигини таъминлаш, судларда иш юритиш сифатини ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат. Давлат томонидан иқтисодиётни, ижтимоий муносабатларнинг тўртинчи саноат инқилоби даврида рақамлаштирилиши суд ҳокимиятини ҳам четлаб ўта олмайди. Рақамлаштириш давлат фаолиятининг турли соҳалари сингари суд тизимида ҳам сунъий интеллектни кенг ж

Доказательный фрагмент

«Суд фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган ва амалга оширилаётган жараёндир.»

Образец извлечения

Демо-превью

Суд фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган ва амалга оширилаётган жараёндир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақамлаштириш, блокчейн, электрон одил судлов, электрон суд иши, электронный судебный процесс, competition, electronic litigation, blockchain technologies, конкуренция, e-justice, электронное правосудие
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ЮриспруденцияRUРецензированоОткрытый доступ