Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОНЛАЙН БАНК ХИЗМАТЛАРИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
АХБОРОТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ · Расулов Шавкат Шароф ўғли · Анваров Мўминжон Хатам ўғли (ЖизПИ, Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси доценти в.б.)
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2026
Аннотация
This article highlights the role and importance of information protection technologies in the development of online banking services. It analyzes modern methods for protecting customer data in the digital banking system, strengthening cybersecurity measures, and preventing fraud and cyberattacks. Using examples from global practice, the effectiveness of technologies such as cryptography, two-factor authentication, and biometric identification is assessed. In addition, the prospects and proposals for improving the security of online services in Uzbekistan’s banking system are presented. Keywords: online banking services, information security, cybersecurity, cryptography, authentication, biometric identification, data protection, electronic banking system. Ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, замонавий жамиятда ҳаётнинг турли соҳаларини ахборотлаштириш даражаси билан пул ҳисоб- китоб ва офсетларни пулдан фойдаланмасдан ўтказиш учун кўплаб янги техник имкониятлар мавжуд. Замонавий шароитларда тижорат банклари шунчаки замон билан ҳамнафас бўлиб, мижозларга электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш билан боғлиқ такомиллаштирилган банк хизматларини кўрсатишлари шарт. Президентимиз Ш.М. Мирзиеёв Олий 121 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳам “Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозим” деб таъкидлайди. Ҳозир юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлар, Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, банк фаолиятини тартибга солувчи низомлар ва қўшимча норматив ҳужжатлар, давлат томонидан бериладиган лицензия ва сертификатлар, банк ва мижоз ўртасидаги турли келишув шартномалари масофавий электрон банк хизматлари фаолияти учун ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда. Жумладан, Бош қомусимизнинг 124-моддасида Ўзбекистон Республикаси банк тизимини Республика Марказий банки бошқариши қайд этилган. Зеро, Марказий банк бошқарувининг қарорлари, йўриқномалари ва низомлари тижорат банклари фаолиятини тартибга солишда ва мижозларга хизматлар кўрсатишда қўл келади. Масофавий хизматлар бозори ҳақида гап кетганда, мамлакатимизда уни ривожлантириш ва мавжуд шарт- шароитларни янада такомиллаштириш чоралари кўрилаётгани хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Сир эмас, бугун диёримизда ахборот- коммуникация технологияларини тараққий эттиришга, электрон тижоратни амалиётда дадил қўллашга имкон берувчи меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилган. “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон имзолар тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани бунинг ёрқин исботи бўла олади. Шунингдек, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг соҳага оид қатор қарорлари ҳам банклар ўз вазифаларини тўлиқ адо этишларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Марказий банк бошқаруви 2010 йил 23 октябрда Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаганди. Ўшандан буён тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари (“Банк-мижоз”, “Интернет-банкинг”, “Мобил-банкинг, “SMS- банкинг” ва бошқалар)ни республика миқёсида кенг жорий қилиш бўйича ҳар йили мақсадли режалар ишлаб чиқилмоқда. Шу асосда бу тизимлар босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Мижозларга масофавий банк хизматлари кўрсатиш, банк алоқа каналлари орқали ахборот алмашинуви ривожланмоқда. Айни кезларда ўлкамизда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш, айниқса, тўловларни мобил телефонлар орқали 122 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference амалга ошириш тизимларини жадал тараққий эттиришга эътибор ҳар қачонгидан кучайтирилмоқда. Улар орқали асосан мобил операторлар, Интернет провайдерлар хизматлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, табиий газ, электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар ҳақи тўланмоқда. Давлатимиз раҳбари 2018 йил 9 январда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан, реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб-китобларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини ташкиллаштириш Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилди. Масофавий банк ҳизматлари ва банклараро аҳборотларни ривожлантириш моҳиятини, унинг асосларини, банк фаолияти тизимидаги ўрни ва ролини, шу жумладан, миллий иқтисодиётни модeрнизация қилишда замонавий молиялаштириш лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий ва услубий масалаларни ишлаб чиқиш бўйича комплeкс тадқиқотлар бўлди. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар аниқланди: Ўзбекистон Республикаси Банклардаг
Доказательный фрагмент
«This article highlights the role and importance of information protection technologies in the development of online banking services.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article highlights the role and importance of information protection technologies in the development of online banking services. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- online banking services, information security, cybersecurity, киберхавфсизлик, электрон банк тизими., онлайн банк хизматлари, криптография, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни ҳимоялаш, биометрик идентификатсия, аутентификатсия
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026