К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛАВИЙ БИЗНЕС МУАММОЛАРИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

SANOAT IQTISODIYOTI · РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ · Расулов Нодирбек Мадрахимович

Цифровая экономика · 2026

Аннотация

The article presents several opinions about family business and its role in the economy, its activities, necessity and social significance. At the same time, some of the author’s approaches to their solution are put forward on the impact of economic reforms taking place in Uzbekistan on the development of family business, problems arising with the further expansion of family business. Key words: entrepreneurship, forms of entrepreneurship, family business, family entrepreneurship, family enterprises. КИРИШ Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги муҳим устувор вазифалар қаторида оилавий бизнесни ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида ўринга эга. Чунки, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда оилавий бизнеснинг ўрни, аҳамияти ва ҳиссаси сезиларли даражада юқори. Шу билан бир вақтда оила фаровонлиги, турмуш-даражаси ва ҳаёт кечиришнинг сифати кўп жиҳатдан оилавий бизнеснинг ривожланганлиги, унинг фаолиятидан олинадиган даромад миқдори ҳамда давлат томонидан унга яратилган шароитга ҳам бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистонда оилавий бизнесни ташкил этиш, ривожлантириш ҳамда уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги фаол ҳаракатлар долзарб масалалар қаторидан ўрин олди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг оилавий бизнесни ривожлантириш борасида 10 дан ортиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, 2012 йил 27 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни шулар жумласидан1. Шу билан бирга 2020 йил 31 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сон2, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги3, 2018 йил 14 июлда “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари4, 2018 йил 9 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ҳар бир оила – 1 https://lex.uz/acts/2004956 2 https://lex.uz/docs/5785317?ONDATE2=31.01.2023&action=compare 3 https://lex.uz/acts/3772869 4 https://lex.uz/docs/3824637 WWW.INFOCOM.UZ “RAQAMLI IQT ISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON SANOAT IQTISODIYOTI 741 тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори5, 2023 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39- сон қарори6 ҳамда 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сон7 қарорларини мисол келтиришимиз мумкин. Хорижий тажрибалар ҳамда илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги ўтган йигирма йилликда ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини таъминлашда оилавий бизнеснинг ҳиссаси ортиб борган. Шу боис ҳозирги вақтда ривожланган хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг аксарият қисмини оилавий корхоналар ташкил қилади. Оилавий бизнесни ташкил этишнинг ижтимоий ва иқтисодий устунликларининг асосий жиҳати унинг иштирокчиларини фаолият кўрсатишининг юқори самарадорлиги бўлса, яна бир муҳим жиҳати уни узоқ вақт давом этишидир. Умуман олганда оилавий бизнес дунёдаги энг қадимги тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади. Кўпгина мамлакатларда оилавий бизнес тадбиркорлик фаолиятининг 70 фоизидан ортиғини ташкил этади. Масалан, Испанияда фаолият кўрсатаётган барча корхоналарнинг 75 фоизига яқинини оилавий бизнес ташкил этади8. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 65 фоизига яқини оилавий корхоналар томонидан яратилган товар ва ҳизматлар улушига тўғри келади. Буюк Британияда эса аҳолининг 50 фоизи оилавий бизнес билан шуғулланади. АҚШда ЯИМнинг 64 фоизи, бандликни 60 фоизи, янги иш ўринларини 80 фоизига яқини оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келади. «Fortune» нашри маълумотларига кўра дунёдаги илғор компанияларнинг 35 фоизи оилавий корхоналар ҳисобланади. Россияда ҳам кичик ва ўрта бизнеснинг 74 фоизига яқини оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келади9. Иқтисодиёти ривожланган кўплаб мамлакатларда айнан оилавий бизнесни ташкил этиш билан боғлиқ тадқиқотларни олиб борувчи, унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ва оилавий корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши борасида кўплаб ақл марказлари фаолият юритади. Бу марказлар аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдаги муаммоларни таҳлил қилиш, 5 https://lex.uz/docs/3775209?ONDATE2=28.07.2021&action=compare 6 https://lex.uz/docs/6374137 7 https://lex.uz/docs/6752402 8 Клименко Л.В., Посухова О.Ю. Профессиональные династии в бизнесе: специфика и потенциал развития // Мир России. 2020. № 1., 80-102. 9 htt

Доказательный фрагмент

«The article presents several opinions about family business and its role in the economy, its activities, necessity and social significance.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article presents several opinions about family business and its role in the economy, its activities, necessity and social significance. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
entrepreneurship, forms of entrepreneurship, family business, family entrepreneurship, тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, family enterprises., оилавий корхоналар., тадбиркорлик шакллари, оилавий бизнес
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники