К содержанию
РецензированоRU2020

Мия фалажи билан касалланган болаларда тиш кариеси профилактикаси

Эронов Ё. Қ.

Научные статьи · 2020

Аннотация

Болаликдаги ногиронлик тиббиётнинг жиддий муаммоларидан биридир. Неврологик касалликлар болаларнинг ногиронлиги орасида биринчи ўринда туради. Ёш болаларда аниқланадиган энг кенг тарқалган неврологик касаллик бу мия фалажи касаллиги бўлиб ҳисобланади. Сўнгги ўн йил ичида марказий асаб тизими ка-салликларига чалинган 2-14 ёшдаги ногирон болалар сони 11974,6 дан 15691,2 гача ўсган бўлса, мия фалажи касаллигининг 16 фоизгача ошиши кузатилди. Дунё бўйича ногирон болалар - оғир функционал бузилишлар туфайли ва тегишли стоматологик ёрдамлар болалар боғчалари ва мактабларда олиб борилмоқда. Тадқиқот мақсади мия фалажи билан касалланган болаларда тиш кариесини комплекс профилактика дастурини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқот Тошкент давлат стоматология институти “Стомато-логик касалликлар профилактикаси” кафедраси ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт ин-ститути “Болалар стоматологияси” кафедраси илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳар 27 сонли мактаб интернатида тарбияланувчи 11 ёшдан 14 ёшгачатиш кариеси ва унинг асоратлари мавжуд бўлган 120 нафар бемор болаларда олиб борилди. Натижа ва таҳлиллар. Олинган маълумотларнинг таҳлили натижасида кариес касаллигига чалинган болаларнинг аксариятида гигиена кўникмаларининг жуда паст даражасини аниқланди. Ота-оналарнинг фақат 63,8 фоизи ўз фарзандларига ғамхўрлик қилишган. Шу билан бирга, болаларнинг атиги 40,0 фоизи тишларни мунтазам тозалаш билан шуғулланишган, уларнинг 26,7 фоизи кунига 1 марта, 8,3 фоизи кунига 2 марта тиш ювиш қоидаларига амал қилган. Хулоса. Оғиз бўшлиғининг асосий касалликларини олдини олишда, ногирон болалар учун стоматологик муассасаларда ва реабилитация марказларида мия фалажи билан касаланган болалар учун самарали бўлган стоматологик профилактика дастуридан фойдаланиш зарур.

Доказательный фрагмент

«Болаликдаги ногиронлик тиббиётнинг жиддий муаммоларидан биридир.»

Образец извлечения

Демо-превью

Болаликдаги ногиронлик тиббиётнинг жиддий муаммоларидан биридир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти