К содержанию
РецензированоRU2021

Повышение занятости молодежи: проблемы и возможности

МУАММО ВА ИМКОНИЯТЛАР · Шакаров Зафар Гафффорович

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

This article presents the results of a study of the employment of unemployed youth in the context of globalization. It reflects the results of research and analysis on youth labor migration, unemployment and employment, as well as recommendations developed to increase youth employment. Keywords: youth employment, labor market, unemployment, youth activity, COVID-19. Кириш Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасида қандай стратегия белгиланганлигига боғлиқ. Ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатмоқдалар. Шу билан бирга, ёшлар меҳнат бозорида иш топишда катта қийинчиликларга дуч келадиган энг заиф тоифалардан бири ҳисобланади. Дунё бўйлаб 1,2 миллиард ёшнинг 88 фоизга яқини ривожланаётган мамлакат- ларда яшайди. Глобал миқёсда ёшлар иш билан таъминланган қашшоқларнинг қарийб 24 фоизини ташкил қилади ва бу динамика Африкада айниқса сезиларли бўлиб, у ерда ёшларнинг 70 фоиздан кўпроғи кунига 2 доллардан ёки ундан кам АҚШ доллари миқдорида пул ишлашади. Жаҳон миқёсидаги ёшлар сонининг ўсиши кутилаётган бўлса-да, ёшлар учун, айниқса, ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан турғун қишлоқ жой- ларида яшовчилар учун иш ва тадбиркорлик имкониятлари чекланганиб қолмоқда [1]. Қишлоқ ёшларининг аксарияти норасмий иқтисодиётда оилавий ёрдамчи, ёрдамчи фермер, касаначилик ёки паст малакали ишчи сифатида ишлайди. Улар кам иш ҳақи олишга, одатий ёки мавсумий ишларда ишлашга мойил бўлиб, кўпчилик шаҳарларга кўчиб ўтишга мажбур қиладиган хавфли, кўпинча эксплуатация қилинадиган меҳнат шароитларига дуч келишади. Ёшларни қишлоқ хўжалигига қайта 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 102 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil жалб қилиш, тирикчилик қилиш учун дуч келадиган кўплаб тўсиқларни бартараф этишни талаб қилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Такъидлаш жоизки, бугунги кунга қадар хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан мазкур йўналишда жуда кўп тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, профессорлар Ш.Р.Холмўминов ва К.З.Хомитов ўзларининг тадқиқотларида ёшларни иш билан таъминлашнинг муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган самарали ташкилий механизмларининг таъсири аниқ социологик баҳоланган. Унинг асосида ёшларни иш билан таъминлашнинг замонавий турлари ва воситаларини ривожлан- тириш, янги иш ўринларини яратиш, ишсиз ёшларни касбга йўналтириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамияти очиб берилган [3]. М.Б.Турсунов томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ёшларнинг иш билан бандлигини оширишнинг устувор йўналишлари, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, уни амалга ошириш усуллари ва воситалари назарий жиҳатдан ёритилган [4]. Яна бир тадқиқотчи М.Мирзакаримова томонидан ишга жойлаштириш, ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик масала эканлиги, чунки айнан ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилиши, ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланган. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқ эканлиги, меҳнат бозоридаги ёшлар аҳволини баҳолаш зарурати ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланиши, бугунги ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсата олиши, шу билан бир қаторда, ёшлар ишга жойлашишда катта қийинчиликларга учраётган ижтимоий ночор тоифалардан бири ҳисобланишига ало- ҳида эътибор қаратилган [5]. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари даҳлсизлигини, жамиятда қонун устувор- лигини, инсон ҳукук, ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағри- кенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халкимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини руёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг тўртинчи устувор йўналишида “Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш” масалаларига алоҳида урғу берилган [2]. Ушбу Ҳаракатлар Стратегиядан келиб чиқиб янги иш ўринларини яратиш хамда аҳолининг, энг аввало, республика ёшлари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тай

Доказательный фрагмент

«This article presents the results of a study of the employment of unemployed youth in the context of globalization.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article presents the results of a study of the employment of unemployed youth in the context of globalization. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
youth employment, labor market, unemployment, youth activity, COVID-19, ёшлар фаоллиги, активность молодежи, безработица, занятость молодежи, ёшлар бандлиги, меҳнат бозори, COVID- 19, ишсизлик, рынок труда
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники