Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Критерии оценки эффективности управленческого персонала
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ · Фозилов Умид Закирович
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
This article discusses the evaluation criteria aimed at improving the efficiency of management personnel, assessing the results of management activities, increasing their effectiveness, as well as the expected results when assessing the effectiveness of management personnel. Key words: head of the organization, criteria for assessing the effectiveness of management activities, management efficiency. Кириш Республикамизда амалга ошаётган барча ислоҳотларнинг самараси бошқарувни такомиллаштиришни асосий вазифа қилиб қўяди. Бошқарувнинг беками кўстлиги ва мукаммаллиги мақсадни аниқлаштириш, фаолиятни ташкиллаштириш ҳамда ижрони назорат этишни назарда тутади. Шу сабабли, бошқарув кадрларига бўлган талаблар, уларнинг малакаси ва компетентлигини аниқлаш масаласи муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. Бошқарув кадрларининг фаолиятини таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш масаласи бугунги куннинг давлат сиёсати даражасидаги асосий вазифасига айланган. Маълумки, бугунги кунда юртимизда маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини замон талабига мос равишда йўлга қўйиш, уларни билимли ва энг муносиб кадрлар билан таъминлаш, иш самарадорлигини ошириш борасида янги механизм, иш услублари эксперимент тариқасида амалиётга жорий этилмоқда. Жумладан, 2020 йил давомида республикамизнинг 11 та туман ва шаҳарлари ҳокимликларида ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш (ЭМСК – “KPI”) тизими амалиётда синовдан ўтказилди. Бу борада агентликнинг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти ходимлари томонидан барча туман, 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 257 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil шаҳар ҳокимликларидаги вазиятлар ўрганилиб чиқилиб, мавжуд шарт-шароитлар инобатга олинган ҳолда ҳар бир ҳоким ўринбосарларига йўналишидан келиб чиқиб, улар фаолиятини холисона баҳолашга хизмат қилувчи кўртсаткич индикаторлари ишлаб чиқилди ва такомиллаштириб борилмоқда. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Ходимларни бошқаришда бошқарув самарадорлигини таъминлаш, ташкилотда мавжуд ходимларни баҳолаш тизимининг шакли ва усуллари, баҳолаш жараёнларини амалда қўллаш каби масалаларда М.Н.Берулава, И.Ансофф, В.Ф.Егоров, Т.Ю.Базаров, А.Я.Кибанов, А.М.Колот, Е.В.Маслов, М.Х.Мескон, Ф.Хедоури, Ю.А.Ципкин, Г.В.Щокинаи ва бошқа шу каби олимларнинг ишланмаларида танишиб чиқиш мумкин. М.Н.Берулава кадрларни баҳолашда ходимнинг касбий, ишбилармонлик ва индивидуал-типологик фазилатларини аниқлаш муҳим чоралар мажмуи эканлигини таъкидлайди [2]. Е.В.Масловнинг фикрича, кадрларни баҳолаш – бу “ходимнинг шахсий фазилатларини, ...унинг фаолияти натижаларини маълум талабларга мувофиқлигини аниқлаш” мақсадида амалга ошириладиган жараён ва талабларнинг ўзи ходим меҳнатининг мазмуни ва ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш билан белгиланади деган фкирларни келтиради [3]. Кўплаб тадқиқотларда кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича аниқ технологиянинг тавсифи деярли келтирилмаган. Т.Ю.Базаровнинг ишларида бу ҳақида фикрларга тўхталиб ўтилган [4]. Яъни, баҳолаш жараёнларининг технологиясини ишлаб чиқиш, амалга ошириши ва хулосаларни шакллантириш борасида ўрганишлар тўғрисида сўз юритилади. Раҳбарлик ва раҳбар танлаш масаласининг ўта мураккаб иш эканлиги, “етти ўлчаб, бир кесиш” лозимлиги ҳақида XI асрдан буён катталар учун таълим-тарбия соҳасида намуна бўлиб келган ва Шарқ тарихи, маданиятида ўзининг “Сиёсатнома” асари билан ўчмас из қолдирган Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий – Низомулмулк ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Низомулмулк кишиларни ишга тайинлаётганда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида фикр юритиб, амалдорларни тўғри танлаб олиш, уларга қўлларидан келадиган ишлар ва вазифаларни топшириб ҳамда берилган вазифалар ва ишларнинг ижросини ўз вақтида талаб қилиш лозимлигини қайд этади [5]. Кўриниб турибдики, Низомулмулк ўз даврида давлатни бошқариш жараёнида вазирлар, бошқа кичикроқ лавозим эгаларини ўз ишларига жиддий муносабатда бўлиш, ўзига бириктирилган, яъни зиммасидаги вазифларни ҳамда ишларни ҳалоллик ва поклик билан бажаришга даъват этган. Бу ўз навбатида қўл остидагиларининг иш самарадорлигини оширади деб қаралган. Унинг бу фикрлари ҳозирга қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Тадқиқот методологияси Илмий тадқиқот олиб боришда жадвалларни аналитик таққослаш, тадқиқотнинг мантиқий ва таққослама таҳлил маълумотларни гуруҳлаш, уларни бир-бири билан солиштириш йўли билан статистик қайта ишлаш усули, миқдор ва сифат кўрсаткичлар ҳисоблаш каби услублардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Турли соҳаларда раҳбар кадрларни тайинлашда номзодларни танлаш ва уларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш имконини берувчи услублар илмий асосланган бўлиши ва энг асосийси – уларнинг прогнозтик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 258 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil Раҳбарда ўзига хос бошқарув услубларини а
Доказательный фрагмент
«This article discusses the evaluation criteria aimed at improving the efficiency of management personnel, assessing the results of management activities, increasing their effectiveness, as well as the expected results…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the evaluation criteria aimed at improving the efficiency of management personnel, assessing the results of management activities, increasing their effectiveness, as well as the expected results… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- head of the organization, criteria for assessing the effectiveness of management, management efficiency, раҳбар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари, эффективность управления, критерии оценки эффективности управленческой деятельности, ташкилот раҳбари, criteria for assessing the effectiveness of management activities, руководитель организации, раҳбар самарадорлиги
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021