К содержанию
РецензированоRU2021

Молиявий активларни самарали бошқариш орқали корхоналар молиявий ҳолатини яхшилаш йўллари

Зайнутдинов Исмоил Самариддин ўғли

Экономика и инновационные технологии · 5 · 32-36 · 2021

Аннотация

Ушбу мақолада жорий молиявий аутивларни самарали бошқариш тизимини такомиллаштириш, корхона молиявий ҳолатини яхшилаш, халқаро тажрибаси ва унинг кўрсаткичлари ва аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек молиявий активларни бошқаришни муваффақиятли амалга оширишга доир илмий таклифлар берилган. Калит сўзлар: молиявий активлар, дебиторлик, кредиторлик, номолиявий активлар, реал активлар, пул маблағлари. Кириш Молиявий менежментнинг турли объектлари бўйича қарорлар қабул қилиш орқали корхоналар бозор қийматини максималлаштириш асосий мақсад ҳисобланса, унинг ҳар бир объекти ёки уни бошқариш элементлари ушбу объектларнинг иқтисодий табиати ҳамда умумий мақсадга таъсирининг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Акциядорлик жамиятларида рентабелик ва молиявий барқарорликни юксалтиришга қаратилган жорий активларни самарали бошқариш бўйича молиявий қарорлар қабул қилиш комплекс молиявий бошқарув тизимининг элементи ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодчи В.Д. Герасимова ҳам тўлов қобилияти - нақд пул маблағларини тўлов мажбуриятларини ўз вақтида қайтара олиш имконияти сифатида баҳолайди [1]. Демак, юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда таъкидлаш жоизки, пул маблағлари аввало жорий мажбуриятларни қайтариш орқали тўлов қибилиятини яхшилашга хизмат қилади. Унинг таркиби ва динамикасига асосланган ҳолда пул маблағларининг ушбу вазифасини қай даражада бажарилиш ҳолатига баҳо бериш мумкин. Пул маблағларининг динамик ўсиши билан бирга унинг таркибий тузилмасида ўзгариш тенденцияси кузатилмоқда. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодий адабиётда пул маблағларини бошқариш асосан тўлов қобилинятини таминлаш мақсадида амалга оширилишига эътибор қаратилади [2]. Буни қуйидаги иқтисод олимларнинг фикрларидан ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, Россиялик иқтисодчи В.В. Ковалевнинг фикрича тўлов қобилияти- бу корхонада кредиторлик қарзларини тезлик билан қайтариш ҳисоб китоблари учун пул маблағлари ва унинг эквивалентларининг мавжудлиги [3] эканлигини эътироф этади. Демак, тўлов қобилиятининг мазмунан 2 қисми яъни актив ва пассив жиҳатлари мавжуддир. Актив жиҳатлари, керакли хажмдаги пул маблағларининг мавжудлиги ва пассив жиҳати кечик тирилган кредиторлик қарзларининг мавжуд эмаслиги каби белгиларидадир. 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 80 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil Молиявий активларнинг элементи ҳисобланган дебиторлик қарзларига инвестицияларнинг иқтисодий табиати ва уни компаниялар бозор қийматини таъсирига оид қарашлар иқтисодчи С. О. Джон томонидан кенг ёритиб берилган [4]. Тижорат кредити воситасида шакллантириладиган жорий молиявий активлар ва пассивларни мувозанатли бошқариш масалалари С. Даниел ва Р.Ф. Сейфертларнинг илмий тадқиқотларида чуқур ўрганилган [5]. Иқтисодчи М.Д. Бавелд эса молиявий инқироз даврида Голландия компанияларида рентабеллик кўрсаткичларига ишчи (жорий) капитал самарадорлигининг таъсир кучи юқори бўлишини исботлаган [6]. Х. Ким Ёнг ва Жозеф Аткинслар жорий молиявий активлар таркибида дебиторлик қарзларининг компаниялар бозор қийматини максималлаштиришга таъсирини эмпирик тадқиқотлар йўли билан асосланган [7]. Бу борадаги ўзига хос тадқиқотлардан бири Зви Лиебер, Яир Е. Ордерлар томонидан олиб борилган бўлиб, улар дебиторлик қарзларининг компаниялар молиявий хўжалик фаолиятига таъсирини интеграллаштирилган моделини ишлаб чиқишган [8]. Маълумки, ишчан капитал ҳисобланувчи жорий активларниинг айланувчанлиги молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширилиши нуқтаи назардан позитив аҳамиятга эгалигини юқоридаги бобларимизда кўриб ўтган эдик. Тадқиқот методологияси Мазкур молиявий активларни бошқаришнинг йўллари таҳлил қилинган. Таҳлил жараёнида илмий абстракциялаш, эксперт баҳолаш, индукция ва дедукция, таққослаш, тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси Маълумки, ишчан капитал ҳисобланувчи жорий активларниинг айланувчанлиги молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширилиши нуқтаи назардан позитив аҳамиятга эга. Жорий активлар айланувчанлигига 2 та асосий омил таъсир қилади; Маҳсулот реализациясидан тушумнинг йиллик ўсиши. Агар жорий активларнинг қийматини шартли равишда ўзгармас деб оладиган бўлсак, маҳсулот реализациясидан тушумнинг ортиши жорй активлар айланувчанлигини ортишига таъсир қилади ва натижада уларнинг айланиш дари қисқаради. Бундай ҳолатда ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот эвазига сарфланадиган меҳнат предметларини қисқариши ва улардан интенсив фойдаланиш ҳисобига тушумнинг юқори ўсиши кузатилади. Жорий активлар йиллик қийматининг ўсиши. Бундай ҳолатда шартли равишда тушум динамикаси ўзгармаган ҳолатда жорий активлар қийматининг ўсиши улар айланувчанлигини пасайишига олиб келади. Ушбу ҳолатда ишлаб чиқаришга авансланган капиталнинг унумдорлигини пасайиши кузатилади. Бундай ҳолатга асосий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири дебиторлик қарзлари ёки пул маблағларининг юқори даражада тўпланиши натижасида иммобилизация қилинган активлар улушининг ортиши ҳисобланади. Дебиторлик

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада жорий молиявий аутивларни самарали бошқариш тизимини такомиллаштириш, корхона молиявий ҳолатини яхшилаш, халқаро тажрибаси ва унинг кўрсаткичлари ва аҳамияти таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада жорий молиявий аутивларни самарали бошқариш тизимини такомиллаштириш, корхона молиявий ҳолатини яхшилаш, халқаро тажрибаси ва унинг кўрсаткичлари ва аҳамияти таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
молиявий активлар, дебиторлик, кредиторлик, номолиявий, финансовые активы, financial assets, receivables, реал активлар, cash, дебиторская задолженность, молиявий активлар, кредиторская задолженность, payables, нефинансовые активы, номолиявий активлар, real assets, пул маблағлари, non-financial assets, реальные активы, денежные средства
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники