Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Разработка методики определения уровня существенности в аудите
МЕТОДИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ · Тулаев Мирзакул Саламович
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
The article critically analyzes the models for determining the level of materiality in the audit process in enterprises. Opinions were expressed on the correlation of key baseline indicators with the level of importance. Keywords: concept of importance, level of importance, basic indicators, methods of calculating the level of importance. Кириш Ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувлардан ўтадиган корхоналарнинг рўйхати аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда [1] келтирилган. Аудиторлик ташкилотлари мажбурий аудиторлик текширувдан ўтадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг 2021 йилги молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартлари асосида текширишлари лозим. Аудиторлик ташкилотлари мижозлар билан тузилган шартнома асосида аудиторлик хизматини кўрсатади. Аудиторлик текширишнинг дастлабки босқичи бўлиб, мижознинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда аудитда муҳимлик даражасини ҳисоблаши шарт. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари кўпинча молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш контекстида муҳимлик концепциясини муҳокама қилинади. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари муҳимликни турли нуқтаи назарлардан муҳокама қилиши мумкинлигига қарамай, умуман олганда улар қуйидагиларни тушунтириб беради: • бузиб кўрсатишлар, шу жумладан тушириб қолдиришлар, агар улар ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга, оқилона мўлжалларга кўра, фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, муҳим деб баҳоланади; • муҳимлик тўғрисида мулоҳазалар юзага келган вазият нуқтаи назаридан чиқарилади ва бузиб кўрсатиш суммаси ёки хусусиятига ёинки бузиб кўрсатишнинг ҳам суммаси, ҳам хусусиятига боғлиқ бўлади; 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 64 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil • молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим ҳисобланадиган масалалар тўғрисида мулоҳазалар гуруҳ сифатидаги фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган умумий эҳтиёжларини кўриб чиқишга асосланади (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича қўмита томонидан 2001 йил апрелда қабул қилинган “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш асоси”да кўрсатиб ўтилишича, тижорат ташкилотларида, инвесторларнинг эҳтиёжларини қондирадиган молиявий ҳисоботни тақдим этиш бошқа фойдаланувчилар аксарият қисмининг талабларини ҳам қондириши мумкин, чунки инвесторлар мазкур субъект учун рискли капитал етказиб берувчилар ҳисобланади). Бузиб кўрсатишлар, махсус, бир-биридан фарқланадиган талабларга эга бўлиши мумкин бўлган, алоҳида фойдаланувчиларга ўтказиши мумкин бўлган таъсир эътиборга олинмайди. Бундай муҳокама, агар у молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўллланиладиган асосида мавжуд бўлса, аудит учун муҳимлик даражасини аниқлашда аудитор учун маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилади. Агар молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўллланиладиган асоси муҳимлик концепцияси муҳокамасини ўз ичига олмаса, аудитор учун бундай маълумотлар базаси вазифасини юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичлар бажаради [2]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Мамлакатда аудиторлик фаолиятни ривожлантириш ва уни халқаро даражага олиб чиқиш учун аудиторлик ташкилотида фаолият олиб бораётган аудиторлар мижозларининг молиявий ҳисоботларида муҳим хатоликларнинг аниқлаш, аудитни режалаштириш босқичида муҳимлик даражасини белгилаш муҳимдир. Муҳимлик концепциясидан аудитор ҳам аудитни режалаштиришда, ҳам уни бажаришда ва аниқланган бузиб кўрсатишларнинг аудитга ва тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашда ҳамда ўз фикрини аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таърифлашда фойдаланади. Аудитни режалаштириш жараёнида аудитор муҳим деб баҳолайдиган бузиб кўрсатишлар суммаси тўғрисида ўз мулоҳазаларини чиқаради. Бу мулоҳазалар қуйидагилар учун асос бўлади: (a) рискни баҳолаш тартиб-таомилларининг хусусияти, уларни бажариш муддатлари ва кўламини аниқлаш; (б) муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини идентификация қилиш ва баҳолаш; (в) кейинги аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти, уларни бажариш муддатлари ва кўламини аниқлаш. Иқтисодчи-олимлардан М.Тулаходжаева ва бошқалар [3], З.Маматов [4], В.Подольский [5] томонидан чоп этилган дарсликларида аудитда муҳимлик даражасини аниқлашнинг методикаси умумий қилиб кўрсатилган, ҳисоблаш, маълумотлар базаси қисман келтирилган. Р.Дустмуродов [6] томонидан чоп этилган дарсликда муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун базавий кўрсаткичлар келтирилган ва унинг ҳисоблаш методикаси ҳам берилган. Бироқ, бу илмий ишларда муҳимлик даражасини аудит ўтказилаётган субъектнинг фаолияти билан боғланмаган. Халқаро амалиётда фойдаланилаётган даража-бўлиш методикаси олимларимизнинг илмий ишларида ўрганилмаган ва унинг ҳисоблаш коэффиценти Ўзбекистон корхоналари учун табақалаштирилган ставкалари ишлаб чиқилмаган. 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 65 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil Тадқиқот методологияси И
Доказательный фрагмент
«The article critically analyzes the models for determining the level of materiality in the audit process in enterprises.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article critically analyzes the models for determining the level of materiality in the audit process in enterprises. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- concept of importance, level of importance, basic indicators, methods of, муҳимлик даражаси, муҳимлик даражаси ҳисоб-китоб қилиш усуллари, базовые показатели, базавий кўрсаткичлар, methods of calculating the level of importance, level of importance, concept of importance, уровень существенности, муҳимлик тушунчаси, basic indicators, методы расчета уровня существенности, даража-бўлиш усули, понятие существенности
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011