Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Использование маркетинговых исследований в изучении потребительского поведения
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШДА · МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ · Азадова Бонупошша Алишер қизи
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
The article explores the scientific and theoretical aspects of the use of marketing research in the study of consumer behavior. Factors influencing consumer behavior have been identified. Models of consumer behavior are commented on. The study of consumer behavior in Uzbekistan is based on the proposal to use the model "Family Life Cycle". Keywords: consumer, marketing, behavior, marketing research, lifestyle, motivation, decision making, black box. Кириш Истеъмолчи бозорнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланиб, корхона маҳсулоти ёки хизматини сотиб олади, уни даромад билан таъминлайди. Шунинг учун истеъмолчиларни тадқиқ қилиш маркетинг илмида доимо энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Бозорда истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари, харидларнинг моҳияти уларнинг шахсий, маданий, ижтимоий ва психологик омиллари билан белгиланади, уларни ўрганиш маркетинг тадқиқотларининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Истеъмолчилар танлови анъанавий равишда иқтисодиётнинг диққат марказида бўлиб келган. Истеъмолчиларни ўрганишнинг оммавий ўрганишга асосланган маркетинг тадқиқотларининг анъанавий ёндашуви истеъмолчиларнинг кўплаб хатти- ҳаракатларини очиб беришга имкон бермайди. Мамлакатларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш даражасини тадқиқ қилишда ва ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқишда истеъмолнинг ривожланиш қонуниятларни 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 242 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil ўрганишга етарлича еътибор берилмаяпти, натижада истеъмолчилар хулқ-атворининг алоҳида босқичлари, уни амалга ошириш алгоритми ва истеъмолчилар қарорларининг ўзгарувчанлигини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар етарлича олиб борилмаяпти. Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришга қаратилган фаол сиёсат олиб борилмоқда. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.[1] Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг унинг асосий вазифлари сифатида макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлат улуши бор корхоналарни ислоҳ қилиш ва бошқа вазифалар белгилаб берилди. 2021 йилдан истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорлар жорий этиш масалалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни самарали ижросини таъминлашда, оилаларни асосий истеъмолчилар сифатида қараш ва уларнинг таркибий жихатдан ўзгариши ва истеъмол паритетини доимий аниқлаб бориш бўйича самарали маркетинг изланишларини олиб бориш долзарб хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, иқтисодий ўсиш суръати ўртача 6,4, капитал қўйилмалар 9,9, экспорт 9,6 фоизни ташкил этиши, ишсизлик даражаси 9,3 дан 5,2 фоизга ва инфляция 14,4 дан 4,3 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 2030 йилда киши бошига ялпи ички маҳсулот 4500 АҚШ долларини ташкил этиши прогноз қилинмоқда [2]. Мавзуга оид адабиётлар тахлили Истеъмолчиларни ўрганиш бўйича илк тадқиқотларни А. Смитнинг 1776 йилда энг қимматли иқтисодий асари "Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот"да ўрганилган [3]. Маржиналистлар мактаби асосчилари ҳисобланган Давид Рикардо эса инсоннинг иқтисодий қарорларини қабул қилиш сабабларини тушунишга ҳаракат қилади. Уларнинг ишлари психологияни иқтисодий соҳага олиб киришга қаратилган биринчи жиддий тадқиқотлардир. Маржиналистлар инсон ва товар ўртасидаги муносабатларни ишлаб чиқариш жараёнида эмас, балки истеъмол қилиш жараёнида танлаши ҳақидаги назарияни игари сурган. Улар истеъмолчиларнинг хатти- ҳаракатлари ва танловини тавсифлаш ва тушунтиришга биринчи уринишларни амалга оширдилар. Шунингдек, истеъмолчилар хулқ-атвор мотивларига алоҳида эътибор беришган [4]. Истеъмолчиларни ўрганиш назарияларининг иқтисодий соҳадан ташқарида тадқиқ қилишга биринчи уринишлар ХИХ-ХХ асрлардаги ижтимоий фаннинг бир қатор муҳим шахслари билан боғлиқдир, жумладан: К.Маркснинг товар фетишизми ғояси, Т. Веблен ва нуфузли истеъмолси назарияси, Г. Зиммелнинг мода назарияси, В. Сомбарт ва истеъмолчилар хатти-ҳаракатларидаги ҳашамат тушунчаси, М. Вебер узига ҳос бўлган истеъмолчилар гуруҳлари ва ахлоқи концепцияси ва бошқалар. Уларнинг барчаси, у ёки бу тарзда, истеъмолчилар амалиётини турли позициялардан, шу жумладан ижтимоий-маданий позициялардан тушунишга асос яратди [5]. Назарияларида истеъмол доимо ўсиб борувчи ва таркибан ўзгариб борувчи қонуният амал қилади. Ушбу қонуниятларнинг амал қилиши эса истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари жараёнини, шу жумладан истеъмол товарлари бозорини доимий тадқиқ қилиб бориш зарурияти туғилади. Олимлар ва социологлар П. Зерило, Д. 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 243 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil Френзен ва П. Хирш истеъмолни ўрганишда олтита асосий йўналишни таклиф қилдилар [6]. Шу билан бирга, олимлар ҳар доим ҳа
Доказательный фрагмент
«The article explores the scientific and theoretical aspects of the use of marketing research in the study of consumer behavior.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article explores the scientific and theoretical aspects of the use of marketing research in the study of consumer behavior. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- consumer, marketing, behavior, marketing research, lifestyle, motivation, хулқ-атвор, образ жизни, поведение, мативация, потребитель, маркетинг, маркетинговые исследования, black box, черный ящик, қора қути, decision making, қарор қабул қилиш, маркетинг тадқиқотлари, истеъмолчи, принятие решений, хаёт-тарзи, мотивация
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025