Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
The role of regulatory technologies in the digital transformation of the compliance system
ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИДА РЕГУЛЯТИВ · ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ · Ахмедова Хилола Одилжоновна
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
Мақолада комплаенс тизимини регулятив технологиялар ёрдамида трансформациялаш масалалари ёритилган. Глобал-молиявий инқироздан кейин молиявий секторда комплаенс-назорат тизимида юзага келган ўзгаришлар ва уни такомиллаштиришга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинган. Регулятив технологиялардан комплаенс-назорат тизимини ривожлантиришда фойдаланиш бўйича илмий таклифлар берилган. Калит сўзлар: регулятив технологиялар (RegTech), рақамли молиявий технологиялар (FinTech), пулни легаллаштиришга қарши кураш (AML), комплаенс рисклари, комплаенс-назорат. Аbstract. The article deals with the transformation of the compliance system using RegTech. Changes in the system of compliance control in the financial sector after the global financial crisis and the factors that led to its improvement were analyzed. Scientific recommendations for the use of regulatory technologies in the development of compliance systems have been developed. Key words: RegTech, FinTech, compliance, anti-money laundering, compliance risks, compliance control. Кириш Молиявий хизматларни тартибга солиш глобал молиявий-иқтисодий инқироздан кейин сезиларли даражада жадаллашди ва мос равишда регулятив комплаенс харажатлари ҳам ошди. Сўнгги беш йил ичида юзлаб янги стартап-лойиҳалар тартибга солишга оид қоида ва меъёрларга риоя қилиш борасидаги мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун рақамли технологияларни, шу жумладан амалий дастурлаш интерфейси (APIs), сунъий интеллект (AI) ва роботли жараёнларни автоматлаштириш (RPAs) кабиларни қўллай бошладилар. Регулятив технологиялар (RegTech) молиявий хизматлар келажагини белгилайдиган салоҳиятга эга. Рақамлаштиришнинг янги технологиялари хавфларни бошқариш ва регулятив талабларга жавоб бериш ва етказиб бериш усулларини ўзгартирмоқда. Аммо бунинг учун бир қатор бозор иштирокчилари, хусусан, банклар, регуляторлар, RegTech компаниялари ва йирик консалтинг фирмалари ўртасида ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили "RegTech" - бу "тартибга солиш" ва "технология" атамаларининг қисқартмаси бўлиб, тартибга солиш мониторинги, ҳисобот бериш ва комплаенс шароитида технологиялардан, хусусан, ахборот технологияларидан фойдаланишни тавсифлайди. RegTech регуляторлар учун рискларга асосланган мутаносиб ёндашувга ўтиш воситаларини тақдим этиб, маълумотларга кириш ва уларни бошқариш бозор ҳамда 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 319 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil бозор иштирокчиларини янада аниқроқ ва самаралироқ назорат қилиш имконини беради [1]. Жараёнларнинг автоматлашуви рискларни аниқлаш ва регулятив комплаенсни самарали ташкил этиш ва амалга ошириш имконини беради [9]. Аммо RegTech чуқур ўрганиш (deep learning) ва сунъий интеллектли филтрлар ёрдамида реал вақтда режимида доимий кузатув қобилиятини таклиф қилади ва натижада муаммолар юзага келгандан кейин чоралар кўришдан кўра, уларни олдиндан аниқлаш имконияти юзага келади [3]. RegTech молиявий хизматлар соҳасида мониторинг, ҳисобот ва комплаенс жараёнлари учун технологик ечимлар тақдим этади [6]. Н.Субботина фикрича, кўпчилик амалиётчилар пулни легаллаштиришга қарши курашиш (AML) қоидаларини муҳим деб ҳисоблайдилар, бироқ халқаро AML меъёрлари ва стандартларини тўлиқ тушунмаслик ҳолатлари мавжуд бўлиб, бу ҳолат Россияда AML режимининг янада ривожланишига тўсқинлик қилади [10]. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида илмий абстракциялаш, индукция, дедукция, таққослаш, таҳлил ва синтез, танланма адабиётлар таҳлили усулларидан фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар RegTech - бу ахборот технологиялари бўлиб, биринчидан, бизнес моделлар, маҳсулотлар ва хизматлар, функционал фаолият, сиёсат, операцион процедуралар ва бошқарув элементларига тартибга солувчи қоидаларнинг таъсирини аниқлаш орқали тартибга солиш талаблари ва комплаенс мажбуриятларини бошқаришга ёрдам беради; иккинчидан, мос келадиган бизнес тизимлари ва маълумотларни ишга туширади; учинчидан, тартибга солувчи, молиявий ва номолиявий рискларни назорат қилиш ва бошқаришга ёрдам беради; тўртинчидан, регулятив комплаенс бўйича ҳисобот бериш имконини беради. RegTech янги авлод технологияларини молия институтлари учун ҳам, регуляторлар учун ҳам молиявий тартибга солиш ва комплаенсни трансформация қилиш учун қўллаш ва улардан фойдаланишни кўзда тутади. Айниқса, RegTech рискларни бошқариш, “Мижозингни бил” (KYC), трансакциялар мониторинги ва норматив ҳисобот соҳаларида кенг тарқалган. Шунга қарамай, ушбу технологик тизимлар кучли комплаенс воситаларини таклиф қилса-да, улар амалда ҳақиқий рискларни келтириб чиқариши мумкин. Улар компьютер дастурчиларига қонун талабларини талқин қилишга, сиёсатчилар билан боғлиқ бўлган рискларнинг ноаниқлигини яширишга; "автоматлаштириш тарафкашлиги" орқали қарор қабул қилишга ва натижада шахсий манфаатдорликни оқилона баҳолашдан устун қўйилишига ва ниҳоят шаффофликнинг етарли эмаслиги боис назорат ва жавобгарликнинг бузилишига имкон қолдиради [2]. Таъкидлаш лозимки, бундай ҳолатлар сўнгги глобал
Доказательный фрагмент
«Мақолада комплаенс тизимини регулятив технологиялар ёрдамида трансформациялаш масалалари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада комплаенс тизимини регулятив технологиялар ёрдамида трансформациялаш масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- RegTech, FinTech, compliance, anti-money laundering, compliance risks, комплаенс-назорат, комплаенс, комплаенс-контроль, compliance control, рақамли молиявий технологиялар (FinTech, полученных преступным путем, anti-money laundering, пулни легаллаштиришга қарши кураш (AML), комплаенс рисклари, compliance risks, комплаенс-риски, регулятив технологиялар (RegTech), противодействие легализации доходов
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019