К содержанию
РецензированоRU2021

Цифровые банковские технологии, их уникальные особенности и способы их эффективного использования

ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ · Меликов Отабек Махмадаминович

Экономика и инновационные технологии · 58 · 2021

Аннотация

This article covers digital banking technologies and their composition and elements. The scientific views of foreign and domestic scientists on banking technologies have been thoroughly studied, analyzed and author's opinions have been expressed. It also presents the banking technologies used today in the world's banks and reveals their unique features and advantages. In addition, scientifically based proposals have been developed for the effective use of banking technologies and further increase their efficiency. Key words: banking, banking technology, information technology, mobile banking, credit, risk, computer, card, NSDT, USSD, NFC. Кириш XX аср охирлари ва XXI асрнинг бошларида яъни, ҳозирги даврда инсоният эришаётган соҳалар бўйича барча ютуқларни технологиялар ва уларнинг дастурий таъминотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, ҳар қандай соҳани олманг, технологиялардан фойдаланилади. Бу нано технологиялардан тортиб, мега технологияларни ўз ичига олади. Бугунги технологияларнинг тараққиёти масофадан бошқариладиган ва сунъий интеллект асосида ишлайдиган технологияларгача етиб келди. Технологик тараққиётнинг бундай ютуқлари кириб келмаган соҳа деярли қолмади. Жумладан, ахборот, компьютер, алоқа, тиббиёт, транспорт каби технологиялар ижтимоий соҳалар (таълим, тиббиёт, маъданият, санъат ва бошқа) 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 290 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil ҳамда иқтисодиёт (қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва алоқа каби) тармоқларида, шунингдек ҳудди шулар қатори банк соҳасида ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда. Банк фаолиятини илмий-техник тараққиётнинг сўнгги ютуқларини жадал татбиқ этмасдан модернизация қилиш мумкин эмас. Жаҳон амалиётидан кўриниб турибдики, илмий-техник тараққиёт ва янги ахборот технология (IT)ларининг жадал ўсиши банкнинг жозибадорлигини умумий баҳолашга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Технологик жараённинг ривожланиши нафақат хужжатларни расмийлаштириш ва касса операцияларини ўтказиш тезлигини оширишга, балки мижозлар доирасини кенгайтиришга ҳам имкон беради [1]. Ўз навбатида, замонавий технологияларнинг ривожланиши банклар ва банк хизматидан фойдаланувчилар ўртасидаги масофани сезиларли даражада камайтириши, банклараро рақобатни кучайтириши ва шу сабабли банк хизматларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили IТлар банк ва уларнинг алоқаларини ривожлантириб, фаолиятни тезкор равишда қайта лойиҳалаштиришга имкон беради [2]. Ўз ўрнида, банк секторининг ички ва ташқи иш фаолиятлари ITларнинг ривожланиши билан янада ривожланиб бормоқда [3] ва бу энг катта таъсир қилган соҳа сифатида банк тизимини кўрсатиш мумкин [4]. Бошқача айтганда, IT соҳаси ривожланиб, тобора ўсиб бораётган глобал рақобат даврида банкларнинг барқарорлигини таъминлаш учун катта ҳисса қўшмоқда [5]. Умуман олганда, IT-технологиялари, улардан банк соҳасида фойдаланиш, дастурий таъминотлар ва алоқа воситалари кабилар каби элиментлар “банк технологиялари”ни ташкил этади. Иқтисодий адабиёт ва илмий тадқиқотларда “банк технологиялари”га турли қараш ҳамда тушунтиришлар берилган. Масалан: М.В. Дубининнинг фикрича [6], банк технологиялари – бу банкларда ишлатиладиган турли хил телекоммуникациялар, ахборот технологиялари, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ички процедуралар, рискларни бошқариш моделлари ва бошқалар. “Банк технологияси” атамаси банкларга ўз мижозларига хавфсиз, ишончли ва арзон нархларда яхшироқ хизматларни таклиф қилиши ҳамда банк хизматлари бозорида рақобатбардош устунликка эришиши учун замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланишни англатади. Банк технологияси, шунингдек, демографик, психографик ва транзакцион маълумотлар каби мижозлар тафсилотларини саралаш орқали мижозлар хатти-ҳаракатлари моделларини очишда замонавий компьютер алгоритмларидан фойдаланиш фаолиятини ўз ичига олади. Маълумотларни йиғиш деб ҳам аталадиган ушбу фаолият мижозларга сегментация, мижозлар скоринги, мақсадли маркетинг, бозор саватчаларини таҳлил қилиш, ўзаро сотиш, сотиш, мижозларни ушлаб қолиш каби моделлаштириш каби турли хил маркетинг муаммоларини ҳал қилиш орқали банкларга ўз бизнес мақсадларига эришишда ёрдам беради [7]. Шунингдек, маълумотларни тўплашдан муваффақиятли фойдаланиш банкларга фойдани сезиларли даражада оширишга ёрдам беради, шу 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 291 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil билан рақобатчиларига нисбатан барқарор устунликни сақлаб қолади. Назарий жиҳатдан, банк технологияси, якка тартибдаги интизом эмас, балки молия рискларни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер ва маркетинг билимлари каби бир-биридан фарқ қиладиган бир нечта йўналишларнинг бирлашиши натижасида ташкил этилади ҳамда унинг таркибий элементларини қуйидагича ифодалаш мумкин: 1. Ахборот технологиялари; 2. Алоқа-коммуникация технологиялари; 3. Компьют

Доказательный фрагмент

«This article covers digital banking technologies and their composition and elements.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article covers digital banking technologies and their composition and elements. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
banking, banking technology, information technology, mobile banking, credit, ахборот технологиялари, карта, NFC, риск, мобил банк, компьютер, мобильный банкинг, NSDT, кредит, card, банк технологиялари, информационные технологии, USSD, банк, computer, risk, банковские технологии
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники