Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Обеспечение занятости населения: проблемы, анализ и решения
Маматкулов Тухта Даминович
Экономика и инновационные технологии · 21 · 2021
Аннотация
This article examines the experience of developed countries in providing employment to the population, highlights the factors that cause unemployment. The employment and unemployment rate in the country, their changes and employment are analyzed by industry. Proposals have also been developed to provide employment and reduce unemployment. Key words: population, employment, unemployment, jobs, labor migrants, self-employment, analysis. Кириш COVID-19 пандемияси аҳоли бандлигига катта таъсир кўрсатди ва ҳозиргача давом этмоқда. Аҳолининг соғлиғига таҳдиддан ташқари, иқтисодий ва ижтимоий нотинчлик миллионлаб одамларнинг узоқ муддатли ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид солмоқда. Бу эса ҳукуматлар олдида касалликка қарши курашиш билан бир қаторда, аҳоли бандлигининг барқарорлигини таъминлаш вазифаси ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. Бу айниқса, касалнинг тарқалиши кучли кечган давлатлар, жумладан АҚШ, Европа мамлакатлари, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Хиндистон, Африка давлатлари ва бошқа давлатларда аҳоли бандлиги долзарб йўналишга айланиб улгурди. Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида 700 га яқин фаол дастур ва лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, ХМТ бандликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун давлатларнинг техник, ташкилий ва институционал имкониятларини қўллаб-қувватлаб келмоқда [19]. Глобал пандемия чекинаётган давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам 2020 йилда пандемия сабабли юзага келган ишсизлик кўрсаткичи пасайиб, мавжуд иш 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 86 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil ўринлари тикланмоқда. Аммо, аҳоли бандлиги пандемиядан олдинги даврдаги ҳолатига қайтгани йўқ. Бунинг асосий сабаби ташқи миграция билан боғлиқ. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда бошқа давлатларга бориб меҳнат қилаётган меҳнат мигрантлари сони 2,6 млн. нафардан ортиқ бўлиб, мазкур кўрсаткич жами аҳоли сонининг 7,5 фоизини ва жами меҳнат ресурсларининг эса 13,6 фоизини ташкил этади. Пандемия шароитида кўплаб иш жойларининг ёпилиши ва яшаш шароитининг қийинлашганлиги боис аксарият меҳнат мигрантлари мамлакатимизга қайтиб келдилар. Бу эса ишсизлик даражасининг ўсиши ва аҳоли даромадларининг пасайишига олиб келди. Шу боис, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фаол тадбиркорликни рағбатлантириш, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали янги иш ўринларини яратишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарори [1] қабул қилинган. Шунингдек, республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора- тадбирлар кўрилмоқда. Аммо, ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали-ҳамон юқори даражада кескинлик сақланиб қолмоқда, доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари ҳал этилмаяпти. Бу эса мавзунинг нечоғлик долзарб эканлигини ҳамда бу борада илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳар доим ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Айниқса, глобал пандемия шароитида бандлик масаласи глобал муаммолардан бири эканлигини яна бир бор кўрсатди ва бу борада янада кўпроқ илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этмоқда. Жумладан: Хорижий олимлардан, аҳолини иш билан бандлиги таъминлашда мавжуд муаммолар ечимлари бўйича Б.Д. Бреев [2], норасмий бандлик ва унинг давлат молиясига таъсири бўйича В.Н. Салин ва В.В. Нарбутлар [3], бандлик ва ишсизликнинг статистик таҳлили бўйича Е.А. Долгих [4], ўз-ўзини иш билан таъминлаш ва узоқ меҳнат натижасида юрак-қон томир касалликлари хавфи бўйича C. Krittanawong, A. Kumar, Z. Wang, U. Baber ва D.L. Bhatt [5], демографик ўзгаришларининг аҳолини иш билан таъминлашга таъсири бўйича P.Ge, W.Sun ва Z.Zhao [6] ҳамда COVID-19 пандемияси даврида ўз-ўзини иш билан таъминлашнинг давомийлиги ва рақобатдошлик таҳлиллари бўйича J. Grashuis [7]лар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Маҳаллий олимлардан Д.А. Насимов [8] рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этиш методологик-услубий асосларини такомиллаштиришни, М.К. Абдуллаев ва Д.Б. Бегаловалар [9] мамлакатимизда бандлик кўрсаткичлари таҳлилларини, С.А. Бозорова [10] аҳолининг иш билан бандлигини оширишда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ҳолатини, А.Б. Ирматова [11] аёлларни интеллектуал меҳнат билан банд бўлиш муаммоларини, А. Ташпул
Доказательный фрагмент
«This article examines the experience of developed countries in providing employment to the population, highlights the factors that cause unemployment.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article examines the experience of developed countries in providing employment to the population, highlights the factors that cause unemployment. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- population, employment, unemployment, jobs, labor migrants, self-employment, analysis, меҳнат мигрантлари, трудовые мигранты, самозанятость, иш ўринлари, ишсизлик, системный анализ, рабочие места, аҳоли, банк, безработица, население, таҳлил, ўз- ўзини банд қилиш, бандлик, занятость
Смежные источники
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021