Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Ways to manage financial assets
Зайнутдинов Исмоил Самариддин ўғли
Экономика и инновационные технологии · 71-75 · 2021
Аннотация
The article analyzes the role of working asset management in the economy over the years, international experience, and service providers. Scientific recommendations gave for the successful implementation of operational asset management. Key words: financial assets, accounts receivable, accounts payable, non-financial assets, real assets, cash. Кириш Молиявий активларни самарали бошқариш тизимини шакллантирмасдан туриб тадбиркорлик субъектларини яқин ва истиқболдаги тараққиётининг таъминлаб бўлмайди. Чунки ҳар қандай тадбиркорлик субъектлари фаолияти 3 турдаги ишлаб чиқариш омиллари мужассамлигини ўзида ифодалаб, улар: моддий, номоддий ва молиявий активларда мужассамлаштирилади. Маълумки, бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатларда иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар учун зарурий инвестицион ресурсларга макро ва микро даражада молиявий активларни самарали бошқаришга эҳтиёж мавжуд бўлади. Чунки молиявий активлар инвестицион ресурсларнинг асосий компонентини ташкил қилиб, уларни самарали бошқариш аввало мавжуд ресурсларни тежаб ишлатишни, қолаверса, юқори даромадли активларга инвестициялаш орқали фойда нормасини оширишни талаб қилади. Корхона томонидан молиявий актив сифатида шакллантирилган инвестиция ресурсларини жалб қилиш ҳажми ва нархини аниқлаш улар нархининг ташқи ва ички омилларини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Замонавий молиявий менежмент концепцияси тарафдорларининг таъкидлашича, молиявий активларнинг қиймати аввало мамлакатдаги пул маблағлари бозоридаги фоиз ставкалари ва тадбиркорлик субъектларининг умумий рентабеллигини киритиш мумкин[1]. Бунда асосий урғу активлар таркибидаги молиявий активларнинг пул маблағлари, қимматли қоғозлар ёки дебиторлик қарзлари каби ликвидлилик хусусиятлари ва уларни вақтинчалик молиявий эҳтиёжларни қондириш учун ўзига хос равишдаги “суғурта захираси” эканлиги кўзда тутилган. Айниқса бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатлардаги тез ўзгарувчан бозор муҳити шароитида молиявий активларни самарали бошқариш молиявий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 62 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Америкалик иқтисодчи профессор Р. Мертон ҳар қандай молиявий активни бошқаришнининг асосий молиявий мезони сифатида улар учун талаб қилинадиган даромадлиликка таъсир этувчи қуйидаги омилларни таъкидлаб ўтади: 1. Рисксиз рентабеллик даражаси (Risk free rate). Хусусан, бунда капиталнинг бозордаги ўртача қийматини ўзида мужассамлаштирувчи фоиз даражаси назарда тутилиб, ушбу қиймат рисксиз даромадлилик даражаси сифатида қабул қилинади. Одатда бундай даромадлиликка эга бўлган молиявий актив сифатида давлат облигацион заёмлари инобатга олинади. 2. Молиявий бозордаги молиявий активларнинг ўртача тортилган даромадлилик даражаси. Бунда ўртача даромадлилик даражаси деганда замонавий портфел назариясида шакллантирилган портфеллардаги кенг молиявий активлар арсенали шароитида портфелнининг ўртача даромадлилик даражаси қабул қилинади [2]. 3. Шакллантирилиши мумкин бўлган даромадлиликнинг математик кутилиши. Фикримизча, иқтисодчи ушбу фикрида молиявий активларни бошқариш объекти сифатида тури қимматли қоғозлардан ташкил топган активларни бошқаришда инобатга олинадиган омилларга урғу бериб ўтган. Бунда юқорида тилга олинган омиллар асосан даромадлиликнинг нисбий ва мутлақ кўрсаткичлари ҳамда ушбу даромаднинг эҳтимолли кутилишига эътибор қаратгандир. Маълумки, хар қандай бошқариш тизими каби молиявий активларни бошқариш жараёни ҳам маълум принципиал қоидаларга амал қилади. Бундай қоидалар молиявий активларни бошарувнининг умумий принципларига умвофиқ самарали ташкил қилишнинг муҳим методологик асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Россиялик иқтисодчи А.А. Адаменко, Т.Е. Хорольская ва В.С. Горшковлар молиявий активларни бошқаришнининг умумий принципларига тўхталиб, аввало молиявий активларни бошқариш корхоналарнининг ягона бошқарув тизими билан интеграцилашуви таъминланишини кераклигини таъкидлайди [3]. Иқтисодчилар С. Осербайулы, А. Талгатлар ҳозирги вақтда корхоналар маблағларини бошқаришдаги асосий муаммолар қуйидагилардан иборатлигини таъкидлайдилар [4]: − ўзаро тўловларни амалга оширмаслик муаммоси; − товарларни сотишдан тушадиган маблағлар молиявий ҳисоботда тўловни амалга оширишда эмас, балки товарларни жўнатиш пайтида акс эттирилади. Шунинг учун маблағларнинг келиб тушишини прогноз қилиш тўлов фактуралар учун реал вақт асосида ҳисоблаб чиқилиши керак. Юқоридаги 2 омил асосан ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатларга хос бўлиб, биринчи санаб ўтилган муаммо тўлов тизимидаги мауммолар юзасидан пайдо бўлиши табий ҳолдир. Нақд пул оқимини бошқариш корхонадаги дебиторлик қарзларини бошқариш билан чамбарчас боғлиқ, чунки баъзи корхоналар учун пул оқимининг асосий манбаи товарларни сотиш ҳисобланади. Товарларни сотиш нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун ўз вақтида ва қисмларга бўлиб, яъни кредит асо
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the role of working asset management in the economy over the years, international experience, and service providers.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the role of working asset management in the economy over the years, international experience, and service providers. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- financial assets, accounts receivable, accounts payable, non-financial assets, финансовые активы, кредиторлик, accounts receivable, non-financial assets, реал активлар, financial assets, cash, дебиторская задолженность, молиявий активлар, кредиторская задолженность, номолиявий активлар, нефинансовые активы, real assets, пул маблағлари, accounts payable, реальные активы, денежные средства, дебиторлик
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021