Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилининг ўрни
КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КОРХОНАЛАРНИНГ · Абдумуротов Шохруҳ Шавкат ўғли
Экономика и инновационные технологии · 28 · 42-48 · 2021
Аннотация
Мазкур мақолада корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилининг ўрни ёртилган. Шунингдек, корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиўда кўрсаткичлар таклиф этилган. Бундан ташқари, корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилил қилиш бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: корхоналарнинг молиявий ҳолати, молиявий барқарорлик, хўжалик юритувчи субъектлар, миқдор кўрсаткичлари, рентабелли кўрсаткичлари. Кириш Корхоналар молиявий ҳолатининг таҳлили корхона молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганишни назарда тутади. Ушбу таҳлил жараёни учун аниқлаб олинган мақсади таҳлилнинг йўналиши, батафсиллик даражаси, таҳлил жараёнида фойдаланилган маълумотлар, таҳлил амалларининг қўлланиши кабиларга таъсир кўрсатади. Корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлилий амаллар танланади [1]. Республикамизда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: «Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил давомида бу борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди» [2] деб таъкидладилар. Бу эса, ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ривожлантириш, самарадорлигини оширишни тақозо этади. Корхоналар молиявий ҳолати таҳлили корхонанинг жорий ёки стратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда турли хил бўлиши мумкин. Таҳлилнинг мақсади корхона фойдасига таъсир кўрсатувчи омилларни миқдор кўрсаткичларини ва таъсир даражасини аниқлаш, хўжалик маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, корхона мулкдорларига тегиши бўлган фойдани кўпайтириш йўлларини аниқлаш ва шу кабилар бўлиши мумкин. Корхона молиявий таҳлили жараёнида ҳал қилинадиган вазифалар таҳлил олдига қўйилган мақсадга боғлиқ. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодий таҳлилга оид турли асарларда корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадига турлича ёндашилган. А.В.Воҳобов, А.Т.Ибраҳимов ва Н.Ф.Ишонқуловлар фикрига кўра, корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсади “ .... молиявий фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 42 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, харажатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади” [3]. М.Рахимовнинг фикрича “Молиявий таҳлил мақсади – фирма ва компаниялар молиявий ҳолатини, молиявий натижалари, пул оқимларини молиявий ҳисобот маълумотларида ифодаланган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган даврий ўрганишдан иборат” [4]. Проф. Пардаев М.Қ.нинг фикрича, молиявий барқарорлик коэффициентлари гуруҳи компания эгалари ва кредиторлар ўртасидаги таваккалчиликнинг қандай тақсимланганлигини кўрсатади. Унда молиявий қарамлик ва молиявий мустақиллик, активларнинг қарамлик коэффициенти, фоизни қоплаш коэффициенти каби коэффициентлардан фойдаланиш таклиф қилинган [5]. Иқтисодчи олим Б.Ж.Хакимов корхоналарнинг жами активлари таркибида пул маблағлари энг муҳим молиявий актив сифатида тан олинишини эътироф этади [6]. Демак корхонанинг тезкор ликвидлиги яъни жорий активлари билан жорий мажбуриятларини қоплаш коэффициенти айнан пул маблағларига боғлиқ бўлган муҳим иқтисодий кўрсаткичдир. Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни бошқарувчиларга ёққол кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб ташлашдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир. Тадқиқот методологияси Тадқиқот ишида корхоналар молиявий ҳолати таҳлил қилишда гуруҳлаш ва таққослаш усулларидан кенг фойдаланилди. Хусусан, таққослаш усули корхона фаолиятини таҳлил қилишнинг энг асосий усули бўлиб, ундан молиявий натижалар таҳлилида ҳам фойдаланилади. Бундан ташқари, корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили кўрсаткичлар орқали таҳлил қилинган. Таҳлил ва натижалар Корхоналар молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадини белгилашни қуйидагича амалга ошириш мумкин: ➢ эришилган молиявий натижани унинг ҳажми ва нисбий катталиги нуқтаи назаридан баҳолаш; ➢ қандай омиллар таъсирида шаклланганлигини аниқлаш; ➢ фойдани ошириш имкониятларини ўрганиш; ➢ корхона молиявий ҳолатини мустаҳкамлашни таъминлаш. Минтақалар бўйича корхона ва ташкилотларнинг сони йилдан-йилга ошиб бомоқда. Хусусан, 2021 йилда рўйхатга олинганлар сони 503538 мингтани ташкил қилган бўлса, тугатилган корхоналар сони эса 11547 мингтани ташкил қилди ва шулардан фаол ишлаб келаётганлари 475197 минг яқинни ташкил қилди (жадвал). Мамлакатда корхоналар сонинг кўпайиши корхонанинг молиявий холатига боғлиқ бўл
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилининг ўрни ёртилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилининг ўрни ёртилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- корхоналарнинг молиявий ҳолати, молиявий барқарорлик, хўжалик, рентабелли кўрсаткичлари, хозяйствующие субъекты, молиявий барқарорлик, финансовое состояние предприятий, финансовая устойчивость, корхоналарнинг молиявий ҳолати, quantitative indicators, количественные показатели, profitability indicators, хўжалик юритувчи субъектлар, financial stability, business entities, показатели рентабельности, financial condition of enterprises, миқдор кўрсаткичлари
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025