Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Давлат бюджетининг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўзига хосликлари
Самандарова Гулмира Музаффар қизи
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
Мақолада давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, уни миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва роли борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Давлат бюджетининг макроиқтисодий сиёсатдаги ўрни юзасидан хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий хулосалари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида илмий хулосалар шакллантирилган. Калит сўзлар: давлат бюджети, бюджет очиқлиги, бюджет-солиқ сиёсати, бюджет харажатлари, бюджет даромадлари, ташаббускорлик бюджети. Кириш Жамият пайдо бўлибдики, унда аъзоларнинг турмуш фаровонлиги кун тартибидаги доимий масала бўлиб келган. Кўплаб ҳолатларда аҳоли фаровонлиги давлат бюджети билан чамбарчас боғлиқ ҳолда таҳлил этилганлигини кўриш мумкин. Бунда давлат томонидан аҳоли қўлидаги даромаднинг маълум қисмини кам даромадли бошқа аҳоли қатламига қайта тақсимлаш амалга оширилади. Бу эса, ўз навбатида бюджет-солиқ сиёсатининг илк кўринишларини ўзида акс эттириб беради. Бюджет сиёсатининг турмуш тарзини барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти кўп жиҳатдан молиявий қарорларнинг вертикал ва горизонтал тарзда тақсимланганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий таълимотлар тарихида кўплаб адабиётларда бюджет сиёсатига доир кўплаб қарорларнинг марказлашган ҳолда амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу эса, ўз навбатида, бюджетнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирнинг ижобий ёки салбий бўлишига шарт- шароит яратган. Кўпгина адабиётларда марказий ҳокимият томонидан молиявий қарорларни қабул қилиниши салмоғи кўп бўлиши уларнинг сифатига салбий таъсир этиши қайд этиб ўтилади. Бизнингча, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда бюджет ишларига оид қарорларни қабул қилишда аҳоли иштирокининг кенгроқ таъминланиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан, бюджетнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини мустаҳкамлаш учун молиявий қарорларни горизонтал шаклдан вертикал шаклга ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида бюджетни янада очиқ бўлиши ва фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлашни тақозо этади. Шу боисдан, солиқ сиёсати аҳолининг турмуш фаровонлигига доим сезиларли таъсир ўтказиб келган. Масалан, Қўқон, Хива ва Бухоро хонликлари даврида ҳам ушбу масаланинг намунасини кўриш мумкин. Жумладан, солиқ ва бошқа тўловларнинг кескин ортиб кетиши аҳоли турмуш шароитлари бирмунча пасайишига олиб келган. Бунга асосий сабаблардан бири сифатида молиявий бошқарувнинг ҳаддан зиёд марказлашуви ва яккаҳокимликнинг кучайиб кетиши ортидан вужудга келган деган хулосалар қайд этиб ўтилади [1]. 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 21 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil А.Темур давлатида эса, бюджет ишлари дастлаб хазинабон томонидан амалга оширилган бўлса, кейинчалик вазирликлар кесимида бюджет маблағларини назоратини амалга ошириш белгилаб берилган. Шу билан бирга, давлат молиявий амалдорининг молиявий камомадларга йўл қўйишига нисбатан молиявий санкциялар ҳам кўзда тутилганлиги бюджет сиёсатидаги тартибнинг мавжудлигини ўзида акс эттиради [2]. Юқоридаги илмий далиллардан ҳам кўриниб турибдики, молиявий қарорларнинг марказлашуви турмуш даражасига салбий таъсир этиши ёки аксинча ижобий таъсир этиши мумкин экан. Ўз навбатида бюджет-солиқ сиёсатида номарказлашув сиёсатининг амалга оширилиши ва бунда аҳоли иштирокининг фаол бўлиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш лозим. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Давлат бюджети макроиқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан муҳим вазифани бажаради. Макроиқтисодиётни ташкил этувчи монетар ва фискал сиёсат ўзаро фарқланади. Умуман олганда, макроиқтисодий сиёсатнинг йирик бўғини сифатида фискал сиёсат аҳолининг истеъмолига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда фискал (бюджет-солиқ) сиёсат ялпи талабнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаб, ЯИМнинг ўзгариш тенденциясига таъсир кўрсатади. Бу эса бюджет сиёсатининг аҳамиятини кўрсатиб беради. Хорижлик кўплаб олим ва мутахассисларнинг илмий хулосаларида бюджет сиёсатининг самарали олиб борилиши макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим элементи сифатида қаралади. Бунда бюджет сиёсатининг номарказлашуви институционал жиҳатдан ваколатли органлар фаолиятини оптималлаштириш орқали амалга оширилади. Бунда молиявий қарорларни қабул қилиш бюджет маблағларини тақсимловчилар ўртасида ваколатларни тартибга солиш ва уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ўзида акс эттиради. Е.Морозова ўзининг илмий тадқиқотларида бюджетнинг тузилиши ва унда молиявий қарорларнинг қабул қилиниши иерархияси тўғрисида ёндашувларни баён қилади[3]. Бюджет сиёсатига доир қарорларни қабул қилинишида номарказлаштириш амалиёти қуйидаги учта йўналишда натижаларга эришишни талаб этишини таъкидлаб ўтади. Жумладан, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва макроиқтисодий барқарорлик кабиларни келтиради. Ўз навбатида, бюджетнинг номарказлашувининг учбурчак дилеммасини жадвалда келтирилган ҳолат билан ифодалаб беради. Бюджет сиёсатини оптималлаштириш орқали ҳаёт даражасини мустаҳкамлаш олтин нуқтани топиш каби мураккаблик касб этади
Доказательный фрагмент
«Мақолада давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, уни миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва роли борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, уни миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва роли борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- давлат бюджети, бюджет очиқлиги, бюджет-солиқ сиёсати, бюджет, открытость бюджета, государственный бюджет, расходы бюджета, budget revenues, budget openness, budget expenditures, доходы бюджета, ташаббускорлик бюджети, бюджет харажатлари, бюджетно-налоговая политика, state budget, инициативный бюджет, initiative budget, бюджет даромадлари, fiscal policy
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019