К содержанию
РецензированоRU2020

The development of organizational skills of students in the process of independent learning as a pedagogical problem

ТАШКИЛОТЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ · ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА · Мусаханова Гулнора Мавляновна

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

In the article, the author examines the work carried out by universities today to develop students' organizational skills in the process of independent learning and the problems they face. Кeywords: Education, self-study, organizational skills, competence, modern approaches. Кириш Маълумки, ҳар бир мамлакатнинг юксалиши, ривожланиши ёки аксинча, инқирозга юз тутиши ўша мамлакатдаги таълим тизимининг қай даражада ривожланганлигига боғлиқдир. Ҳозирда янгиланаётган жамият учун ҳамда эркинлашаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатлар учун, аввало, шу сифатларга мос тарзда фаолият кўрсатишга қодир таълим тизими зарур. Шунинг учун ҳам таълим тизимига Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор йуналиш деб ёндашилади. Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш педагогик муаммо сифатида эканлигини тахлил этар эканмиз, Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли Фармони асосида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” қабул қилинганлиги айни мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилганлигини эътироф этиш мумкин. Мазкур концепцияда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 222 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш масалаларига катта ахамият қаратилган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўқув жараёнида мустақил таълимнинг талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш борасидаги муаммоларни ҳал этиш доимий долзарб ҳисобланган масала ҳисобланади. Шу боис, “Таълим тўғрисида” ги Қонунда мустақил фикрлайдиган, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими акс эттирилган [2]. Шунингдек, мазкур муаммоларни тизимли ҳал қилиш борасида Республикада ҳуқуқий меъёрий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони [6], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони [1], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори [3], шунингдек, мустақил иш талқинига бўлган ёндашувларни таҳлил қила туриб, шуни айтиш мумкинки, ўқув жараёнида унинг аҳамиятини аввалдан англаб етганларини кўриш мумкин. Ф.А.Дистервег ўқувчиларни ақлий кучларини ривожлантириш ғоясини кўриб чиқиб, шуни таъкидлаган: “ривожланиш ва таълим ҳеч бир инсонга берилиши ва етказилиши мумкин эмас. Ҳар ким бунга шахсий фаолияти билан эришиши керак. Инсон ўзининг мустақил йўл билан эгалламагани - уники ҳисобланмайди” деб фикр билдирган [9]. Буюк мутафаккиримиз Абдулла Авлонийнинг фикрича, - «Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан тақдир(орзу) қилиб келинган, муаллимларнинг диққатларига суялган ва виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадир. Фикр инсонни шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўлур»- деб ёзади ўзининг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида. Яна шу асарида бадан тарбияси билан бир қаторда фикр тарбиясига ҳам алоҳида аҳамият беради. Унинг таькидлашича, фикр тарбияси “ муаллимнинг ёрдамига сўнг даражада мухтождир” ва инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга: “Фикр агар яхши тарбият топса, Ханжар олмосдан бўлур ўткур. Фикрнинг ойнаси олурса занг, Руҳи равшан замир ўлур бенур” деб айтиб ўтганлар [10]. Л.В.Голиш ва Д.М.Файзуллаевалар ўзининг олиб борган илмий тадқиқот ишларида таълим олувчилар томонидан мустақил ишни бажаришда уларнинг фаолияти тизимида кўрсатилган ҳар бир элементл

Доказательный фрагмент

«In the article, the author examines the work carried out by universities today to develop students' organizational skills in the process of independent learning and the problems they face.»

Образец извлечения

Демо-превью

In the article, the author examines the work carried out by universities today to develop students' organizational skills in the process of independent learning and the problems they face. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
таълим, мустақил таълим, ташкилотчилик қобилияти, , компетентность, самообучение, организаторские способности, modern approaches, мустақил таълим, Education, organizational skills, ташкилотчилик қобилияти, компетенция, Образование, competence, замонавий ёндошувлар, современные подходы, self-study
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники