К содержанию
РецензированоRU2020

Резервы банков на потери по ссудам и налог на прибыль организаций

Абдуллаев Зафаржон Алижонович

Экономика и инновационные технологии · 41 · 357-379 · 2020

Аннотация

Бир қатор ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти даврида бўлган мамлакатларда кредитлар бўйича йўқотишлар учун резервларга солиқ чегирмаларини қўлланиши корпоратив солиқ тизимидаги мунозарали масалалардан ҳисобланади. Олиб борилган тадқиқотларда банклар кредитлар бўйича йўқотишларга резервлардан ўзларининг солиққа тортиладиган фойдасини камайтириш мақсадларида фойдаланишлари аниқланган. Калит сўзлар: банк, солиқ, кредит, кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар, капитал, корпоратив фойда солиғи. Аннотация: В ряде развивающихся стран и стран с переходной экономикой применение налогового вычета по резервам на покрытие убытков по кредитам является одним из спорных вопросов в системе корпоративного налогообложения. Исследования показали, что банки используют резервы на покрытие потерь по ссудам для уменьшения налогооблагаемой прибыли. Ключевые слова: банк,налог, кредит, резервы на возможные потери по кредитам, капитал, корпоративный подоходный налог. Abstact: The tax treatment of bank loan losses has been a contentious issue in a number of developing and transition countries. Research has shown that banks use loan loss provisions to reduce taxable profits. Key words: bank, tax, loan, loan loss provisioning, capital, corporate income tax. Кириш Тижорат банклари кредит рискини камайтириш мақсадида асосан банк кредитлари бўйича кутилаётган зарарни қоплаш учун ёстиқ сифатида маълум миқдорда маблағларни ажратади ва бу маблағлар кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга резервлар ёки умидсиз қарзлар бўйича резервлар деб аталади. Кредитлар бўйича йўқотишларга резервларнинг баҳоланиши‒бу банклар томонидан банк кредит портфелидаги кутилаётган эҳтимолий йўқотишларни камайтириш учун қўлланиладиган кредит рискларини бошқариш инструменти ҳисобланади [1]. Кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар банк регуляторлари, назорат органлари ва бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқувчилар томонидан катта эътибор берилмоқда, чунки банкларнинг балансидаги катта ҳажмдаги кредитлар уларни иқтисодий шароитнинг ёмонлашувидан юзага келиши мумкин бўлган кредит дефолтига нисбатан заифлаштиради, бу қарз олувчиларнинг кредитларни қайтариш қобилиятига таъсир қилиши банклардан кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга етарли даражада резервларни шакллантиришни талаб этади. Шу билан бирга, Laeven ва Majnoniларнинг фикрича, кредитлар бўйича йўқотишларга резервларни шакллантиришда турли мамлакатлардаги фарқланишларни ҳисобга олган ҳолда кредитлар бўйича йўқотишларни қопланишида 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 328 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil турли усулларини қўлланиши билан боғлиқ муаммолар тўлиқ ечимини топмасдан, янги Базель келишувларида кўзланган мақсадга эришиш мумкин эмас [2]. Базель-IIIда кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар тизимида, кейинги берилган кредитлар бўйича банк ва молиявий муассасалардан кредитлар самарадорлигини белгиловчи қарздорнинг индивидуал характеристкасига асосланган резервларни шакллантириш талаб қилинади [3]. Krüger ва бошқаларнинг таъкидлашича, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (International Financial Reporting Standards‒ IFRS) ва АҚШда умумий қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тамойилларига (Generally Accepted Accounting Principles‒GAAP) асосланган кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга резервлар 1-даражали капитални камайтиришни назарда тутади [4]. Бундан ташқари, регуляторлар иқтисодий пасайишлар даврида буфер капитални камайтириш ёки банклар банкротликка яқин бўлганда резерв режимини ўзгартириш орқали пасайишлар давридаги қўшимча талабаларни юмшатишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи Олиб борилган таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, дунёдаги кўплаб банкларда муаммоли кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар шакллантиришнинг цикллик иқтисодий пасайишлар бошланган давргача кечиктириш, иқтисодий циклни банк даромади ва капиталига таъсирини кучайишига олиб келади. Хусусан, Ozili ва Outaларнинг фикрича, кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар банк капиталига талабларнинг циклга мойиллигини янада оширади ва банкларнинг кредитлар бўйича йўқотишларга резервлардан даромадни камайтириш мақсадларида фойдаланишга мойиллиги даромаднинг миқдори ва тақсимланишига, иқтисодиётнинг ҳолатига (айниқса, пасайиш ва инқироз даврларига) ва регулятив капиталга талабларга боғлиқликдир [1]. Олиб борилган кўплаб тадқиқотларда, банклар кредитлар бўйича йўқотишларга резервлардан капитални тартибга солиш учун эмас, асосан фойдани камайтириш мақсадларида фойдаланишлари айниқса, Базель келишувларидан кейинги даврларда резервлардан даромадларни бошқаришда фойдаланиш ҳолатлари янада кўпроқ намоён бўлган [5,6,7,8]. Жумладан, Anandarajan ва бошқаларнинг таъкидлашича, Базель келишувлари амалга оширилгандан кейин ҳам банклар кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга резервлардан капитал ва фойдани бошқариш учун фойдаланишлари ва айниқса Базелдан кейинги даврда банк бошқарувининг ушбу резервлардан фойдани бошқаришдаги хатти-ҳаракати

Доказательный фрагмент

«Бир қатор ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти даврида бўлган мамлакатларда кредитлар бўйича йўқотишлар учун резервларга солиқ чегирмаларини қўлланиши корпоратив солиқ тизимидаги мунозарали масалалардан ҳисо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Бир қатор ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти даврида бўлган мамлакатларда кредитлар бўйича йўқотишлар учун резервларга солиқ чегирмаларини қўлланиши корпоратив солиқ тизимидаги мунозарали масалалардан ҳисо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
bank, tax, loan, loan loss provisioning, capital, corporate income tax, резервы на возможные потери по кредитам, банк, кредит, кредитлар бўйича йўқотишларга резервлар, корпоративный подоходный налог, налог, капитал, солиқ, корпоратив фойда солиғи
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники