Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Пахта тозалаш корхонаси ривожланиш стратегияси самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш
Мардонов Шерзод Рустамович
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
Мақолада Республикамизда экспорт салохиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоклардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарининг келгусида ривожланиш маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш усуллари, пахта тозалаш корхонаси ривожланиши, маркетинг стратегиясининг самарадорлиги таркибий қисмининг комбинацияси сифатида кўриб чиқиш, маркетинг стратегияси самарадорлиги интеграл кўрсаткичларини такомиллаштириш масалалари ўрганилган ва потенциал самарали стратегиянинг асосий хусусиятларини куриб чикилган. Калит сўзлар: Маркетинг, маркетинг стратегияси, ривожланиш стратегияси, усул, баҳолаш, самарадорлик. Кириш Бозор иқтисодиётига ўтиш, ички ва ташқи савдо шароитининг доимий ўзгариб бориши бозор муносабатларига ўтиш шарт – шароитини, унинг ўзига хос хусусиятларини атрофлича ўрганишни тақозо этади. Ҳозирги вақтда республикамиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоқлардан бири саналган – пахтачилик мажмуи тараққиётига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу билан биргаликда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар сиёсатини амалга ошириш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Шунинг учун пахта толасига чуқур ишлов бериш натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳукуматимиз жиддий эътиборини қаратмоқда. Шу сабабли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш, ...» бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган [1]. Бинобарин, пахтачилик мажмуи ва уни қайта ишловчи турдош тармоқларда якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш муҳим вазифалардан саналади. Шу билан биргаликда, пахта тозалаш саноатида етарлича хом ашё етишмаслиги сабабли мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан, ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Жаҳон бозорида рақобатнинг шароитда маълум даражада келгуси ривожланиш жараёнининг ноаниқлигини кучайтираётган вазиятда, корхона мақсади ва вазифаларига жавоб берадиган, ички ва ташқи омилларга ўз таъсирини ўтказа оладиган муқобил ривожланиш стратегик вариантларни амалиётга муваффақиятли жорий этиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли маркетингнинг тамойиллари ва қоидаларини чуқур ўрганиш натижалари асосида пахта тозалаш корхоналарида самарали маркетинг хизматини ташкил этиш, танланган маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш долзарб масала саналади. 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 258 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ҳозирги босқичда стратегиянинг самарадорлигини баҳолашга бир қанча ёндашувлар мавжуд. Стратегиянинг самарадорлиги лойиҳалар самарадорлигига таянилиши мумкин эмас ва алоҳида хусусиятларни талаб қилади. Масалан, Ю. Н. Лапыгин потенциал самарали стратегиянинг қуйидаги асосий хусусиятларини аниқлайди [2]: 1) танланган стратегиянинг моҳиятан тўғрилиги; 2) стратегиянинг ягоналиги (муваффақиятга эришиш учун компания стратегияси ўзининг кучли томонлари ва рақобат устунликларини яратадиган имкониятларини ўз ичига олиши керак); 3) келажакдаги ноаниқлик стратегик имконият сифатида (ташқи муҳитдаги ўзгаришлар келажакда муваффақиятга эришиш учун кашф этилиши ва ишлатилиши керак бўлган таҳдидларни ва янги қўшимча имкониятларни амалга оширади); 4) мослашувчан етарлилик (ташқи муҳит томонидан тақдим этилган имкониятларни амалга ошириш учун компаниянинг ўзидаги стратегик ўзгаришлар ташқи ўзгаришларга адекват бўлиши зарур). Бизнингча, бу ёндашув бир томондан самарали, лекин айни пайтда тўлиқсиз ва баҳолаш қийин, чунки бу хусусиятларни холисона баҳолаш жуда қийин. Бироқ, Г.Минцбергнинг фикрига кўра, «замонавий шароитларда ташкилотларнинг муваффақияти ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар стратегик бошқарувнинг ҳар қандай мактаби доирасига сиғмайди» [3]. Бошқача ёндашув ҳам мавжуд. Масалан, Т. А. Зубов стратегиянинг самарадорлигини икки йўл билан баҳолаш мумкин деб ҳисоблайди [4]: • ишлаб чиқилган стратегик муқобилларни компания учун яроқлилигини, мақсадга мувофиқлигини, мақбуллигини ва мустаҳкамлигини аниқлаш учун баҳолаш; • стратегияни амалга ошириш натижаларини режалаштирилган натижалар билан таққослаш. Бироқ, мақсадли моделни қўллашда бир қатор муаммолар мавжуд: - компаниялар кўплаб мақсадларга эга бўлиши мумкин; - компаниянинг мақсадлари етарлича ўзига хосликка эгадир; - вақтинчалик истиқболдан фойдаланиш: қисқа муддатга муваффақиятли натижа узоқ вақт давомида муваффақияциз бўлиши мумкин; - ташкилот ичидаги ва ташқарисидаги воқеалар оқибатидаги фарқлар муаммоси. Шунинг учун стратегиянинг мақсадли самарадорлигини ўлчаш муаммоси фирманинг мақсадли кўрсаткичларининг аниқлигига боғлиқ [5]. Мақсадларни белгилашда қуйидаги асосий талаблар бажарилиши керак: - мақсадлар бевосита бизнес мантиқ ва танланган стратегик кўрсатмаларни акс эттириши лозим; - мақсадлар аниқ бўлиши ва назорат қилиниши
Доказательный фрагмент
«Мақолада Республикамизда экспорт салохиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоклардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарининг келгусида ривожланиш маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш усуллари, пахта тозалаш корхо…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Республикамизда экспорт салохиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоклардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарининг келгусида ривожланиш маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш усуллари, пахта тозалаш корхо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Маркетинг, маркетинг стратегияси, ривожланиш стратегияси, development strategy, ривожланиш стратегияси, method, Marketing, оценка, баҳолаш, effectiveness, эффективность, стратегия развития, самарадорлик, evaluation, маркетинговая стратегия, усул, маркетинг стратегияси, метод, marketing strategy
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025