К содержанию
РецензированоRU2020

Таълим тизими трансформацияси жараёнида янги профессионал таълим тизимининг ўрни

Мелибоев Азиз Розақович

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

Сўнгги икки йилларда иқтисодиётдаги юксалиш одимлари, инвестицион лойиҳалар кўлами, технологик жиҳатдан янги иш ўринларининг яратилиши касб-ҳунар таълими соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини туғдирди. Қолаверса, бутун дунё кучайтирилган карантин шароитида яшаётган ҳозирги мураккаб даврда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда. Калит сўзлар: Профессионал таълим, меҳнат бозори, ўрта бўғин кадрлар, “Ҳаёт давомида таълим олиш принципи”, Дуал таълим модели, таълим дастурлари, Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи, компетенция. Кириш Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар ва хотин- қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш, ёшларни замонавий касб эгаллашлари, умумий ўрта таълим муассасаларида касбга йўналтириш ишларини янада жойлантириш ҳамда янги профессионал таълим тизимининг стратегияси, асосий устувор вазифалари белгилаб берилди. Тизимнинг янги стратегияси моҳияти шуки, профессионал таълим муассасаларида таҳсил оладиган ҳар бир ёш, ҳар бир шахс ҳаётда ўз ўрнини топиши, аввало, ўзи даромад қилиши, шу орқали иқтисодий юксалишга хизмат қилиши, ўз меҳнати билан ҳаёти фаровонлигини таъминлаб, пировард натижада жамият ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши лозим. Бугунги кунда умумтаълим мактаблари 11-синф ўқувчиларининг 25 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирса, қолган 75 фоизига касб-ҳунар ўргатиш орқали инсон капиталини ривожлантириш ва келгусида уларни даромад топиш имкониятларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш такомиллаштирилмоқда ва айнан иш ўринлари учун ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг халқаро тажрибаларга асосланган янги механизмлари жорий этилмоқда. Бу эса ўз навбатида барча манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тизимли ҳамкорлигини ўрнатиш ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда иштирокини кенгайтириш шунингдек, шахсларни “Ҳаёт давомида таълим олиш принципи” асосида ўқитиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмак бериш талаб этилади. 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 217 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда шаклан ва мазмунан мутлақо янги, узлуксиз профессионал таълим тизими барпо этилиши, мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб 3 та тоифадаги таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатиши белгиланди. 2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжатида таълим тизими, турлари ва шакллари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги қонуни таълим тизимининг трансформациясининг таъминлаш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мазкур қонунда профессионал таълимни алоҳида моддалар билан ёритилганлиги жаҳон меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёж доимий мавжудлигидан келиб чиқиб Ўзбекистон шароитида ҳам ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш долзарб масала бўлиб қолишини кўрсатмоқда. Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш борасида Австрия, Болгария, Германия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Финландия, Саудия Арабистони, Франция, АҚШ ва Канада каби давлатларнинг илғор тажрибалари Ўзбекистон профессионал таълим тизимининг трансформациясини илмий ёндошувлар асосида жорий этишга хизмат қилади. Жумладан, Германия, Буюк Британияда бошланғич профессионал таълим дастурлари 9, 10-синф битирувчиларига, Корея Республикаси, Финландия, Саудия Арабистонида 9-синф битирувчиларига берилади. Шунингдек, Буюк Британия, Корея Республикаси, Саудия Арабистонида ўқувчилар 9-синфни битирганидан сўнг ўз хоҳишига кўра академик таълимни ёки профессионал таълимни танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Профессионал таълим муассасаларида касб ва мутахассислик эгаллашлари, таълим олиш давомийлиги бошланғич таълим дастурлари бўйича 3 йил (Буюк Британия, Корея Республикаси, Саудия Арабистони), 1-5 йил (Австрия), 2 йил (Франция), 1-3 йил (Германия, Болгария), 3 йил (Италия, ўрта профессионал таълим дастурлари бўйича 3 йил (Латвия), 2-3 йил (Германия, Корея Республикаси), 1-2 йил (Испания), 1-4 йил (Буюк Британия), 1 йил (Бразилия). Ўрта махсус профессионал таълим дастурилари 2 йил (Корея Республикаси), 2-3 йил (АҚШ, Канада, Япония), 2-5 йил (Саудия Арабистони), 2 йил (Бразилия) этиб белгиланган. Ушбу мамлакатларда бошланғич профессионал таълим ҳамда ўрта профессионал таълим дастурларини тугатган битирувчиларга Ўрта махсус профессионал таълим дастурларида таълим олиш имкониятлари берилади. Меҳнат бозори талабларига мос кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини бевосита амалиёт билан уйғунлаштирилган ҳолда ташкил этиш иш берувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришда энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. Бу борада Германиянинг Дуаль таълими модел

Доказательный фрагмент

«Сўнгги икки йилларда иқтисодиётдаги юксалиш одимлари, инвестицион лойиҳалар кўлами, технологик жиҳатдан янги иш ўринларининг яратилиши касб-ҳунар таълими соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини туғдирди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Сўнгги икки йилларда иқтисодиётдаги юксалиш одимлари, инвестицион лойиҳалар кўлами, технологик жиҳатдан янги иш ўринларининг яратилиши касб-ҳунар таълими соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини туғдирди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Профессионал таълим, меҳнат бозори, ўрта бўғин кадрлар, “Ҳаёт, меҳнат бозори, dual education model, Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи, competence, кадры среднего звена, Vocational education, middle management, Профессионал таълим, Профессиональное образование, IFRS, lifelong learning principle, компетенция, рынок труда, компетентность, Ҳаёт давомида таълим олиш принципи, принцип обучения на протяжении всей жизни, модель дуального образования, Дуал таълим модели, ўрта бўғин кадрлар, таълим дастурлари, МСФО, educational programs, образовательные программы, labor market
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники