К содержанию
РецензированоRU2020

Вопросы гармоничного развития промышленности и сельского хозяйства

РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Эрматов Илҳомжон Исмоилович

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

The article shows the role of the real sector of industry and agriculture in the economy, structural changes in the gross regional product, differences in the level of technological development, positive results achieved over the years of independence, scientifically based recommendations for improving the efficiency and integration of these sectors in the short and long term are identified. Калит сўзлар: глобаллашув, кооперация, инвестиция, модернизация, иқтисодий ўсиш, капитал, кластер тизими, қўшилган қиймат, инновацион технологиялар. Кириш Ҳозирги кунда миллий иқтисодиёт тизими олдида динамик-ўзгарувчан шароитларга мослашиш муаммоси тобора жиддий аҳамиятга эга. Бунда,бир тарафдан ички тармоқ мутаносиблиги, иккинчи тарафдан, глобал муаммолар чуқур таҳлили асосида қарор қабул қилиш, илғор инновацияларни тез ўзлаштириш орқали тармоқ ва соҳаларни уйғун равишда барқарор тараққиётга йўналтириш талаб қилинмоқда. Бинобарин, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш йўлида ўтган қисқа даврда тизимли ишлар олиб борилди. 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, илғор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини юритиш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш белгилаб олинган. Саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини янада кенгайтириш, хўжалик субъектларини ушбу тармоқлар фаолиятига кенгроқ жалб этиш, улар орасида кооперацияни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилаётган 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 189 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil маҳсулотлар таннархини камайтиришга эришиш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган интенсив ва прогрессив ислоҳотлар халқаро миқёсда ҳар томонлама муносиб мавқени эгаллаш мақсадига қаратилган бўлиб, эндиликда: “Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда... Қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. Соҳага илғор технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда”[1]. 2020 йил 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда, эришилган ижобий натижалар ва айрим камчиликлар танқидий жиҳатдан баҳоланиб, келгусида кластер тизимини кенгайтириш, етиштирилган маҳсулотни халқаро талабига мос чуқур қайта ишлаш, бунда замонавий билим ва тажрибалар ҳамда барча имкониятларни ишга солиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Айниқса, бу икки тармоқ йирик тузилма сифатида юқори (капитал, меҳнат, энергия каби) омил сиғимдорлиги боис, иқтисодиёт реал сектори барча бўғинлари, бошқа институт ва тузилмалар стратегик мақсадларида ҳам қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари тараққиётига боғлиқ қатъий чора-тадбирлар механизмини шакллантириш бугунги кундаги айни долзарб масаладир.Ушбу ҳодиса замонавий жамиятни босқичма- босқич, ўз марказида янги, юқори фан сиғимли технологиялар амал қиладиган муҳитга киритади ҳамда иқтисодиёт негизини ташкил қилиб, барча тармоқ ва соҳаларни чуқур интеграциялаштиради. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бундай муаммоларни ўрганишда хориж ва маҳаллий олимларимиздан С.А. Волков, И.Н.Эрматов, Қ.Х.Абдураҳмонов, Ю.Г. Одегов ва Н.Қ.Зокирова каби олимлар кенг камровли илмий қарашлари билан ёндашган ҳолда ўзларининг салмоқли тавсияларини билдирганлар. Жумладан, С.А. Волков ўз изланишлари хулосаларида cаноат ва қишлоқ хўжалиги қанча маҳсулот ишлаб чиқарса, иқтисодиётда шунга мутаносиб реал ва таъминланган пул айирбошланишини, бу икки йирик тармоқ ҳар қандай мамлакат хўжалигининг бирламчи драйвери эканини таъкидлаган [2]. И.Н.Эрматовнинг тадқиқотларида саноат ва қишлоқ хўжалигининг изчил интеграциялашуви – тараққиётнинг муҳим зарурати сифатида белгиланиб, пировардида агросаноат комплексларини ташкил қилиш билан ҳудудий агросаноат комплексларининг соғлом рақобатли муҳити шаклланиши илгари сурилган. Ушбу интеграция 4 гуруҳдан, яъни қишлоқ хўжалиги, шу тармоқ машинасозлиги; енгил ва озиқ-овқат саноати технологик ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш; электроэнергетика, ёқилғи саноати кабилар ҳамда билвосита - қора ва рангли металлургия, материалшунослик каби соҳаларнинг барқарор ва ўзаро мувофиқлашган хўжалик юритиши илмий жиҳатдан асосланган[3]. Қ.Х.Абдураҳмонов, Ю.Г. Одегов ва Н.Қ.Зокировалар замонавий фан -етакчи ишлаб чиқариш кучи, бунда инсон капитали устувор ролга эга деб баҳолайдилар. Ривожланган давлатлар тажрибасида инсон капитали нафақат саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги, балки барча тармоқ ва соҳаларнинг мутаносиб ривожланишида асосий омил эканини асослаб беришди. Айниқса, юксак илмий 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiy

Доказательный фрагмент

«The article shows the role of the real sector of industry and agriculture in the economy, structural changes in the gross regional product, differences in the level of technological development, positive results achie…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article shows the role of the real sector of industry and agriculture in the economy, structural changes in the gross regional product, differences in the level of technological development, positive results achie… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
глобаллашув, кооперация, инвестиция, модернизация, иқтисодий, инновацион технологиялар, глобализация, modernization, добавленная стоимость, globalization, Юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш, экономический рост, капитал, innovative technologies, кластер тизими, инновационные технологии, capital, горизонтал кооперацияси, инвестиции, cluster system, кластерная система, cooperation, investments, added value, economic growth, қўшилган қиймат
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники