К содержанию
РецензированоRU2020

Проблемы совершенствования использования государственных финансовых ресурсов в развитии государственного предпринимательства в Узбекистане

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТАДБИРКОРЛИГИНИ · РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ · РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Махмудова Нодирахон Жумабой қизи

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

This article emphasizes the importance of structural institutional reforms in Uzbekistan to ensure sustainable economic growth and the standard of living of the population by involving the population in entrepreneurship, employment and important aspects of financial measures to support entrepreneurship. Keywords: family business, business projects, farming, employment, fund, state program, craft development, project financing. Кириш Мамлакатимизда йилдан-йилга тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, уларга кенг имкониятлар бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. “Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди. Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган «Бизнес юритиш — 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 69- ўринни эгаллаб, ислоҳотлар миқёси ва самарадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди”[1]. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш долзарблиги бутун жаҳонда кетаётган “Cовид-19” пандемияси шароитида бир неча баробар кучайди ва давлатимизда айнан тадбиркорларга унинг таъсирини камайтириш учун кўплаб чоралари кўрилмоқда. Хусусан, уларга солиқ ставкаларини 4/2020 (№ 00048) http://iqtisodiyot.tsue.uz 83 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil пасайтириш, кредитларни қайтаришда “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” ҳисобидан молиявий кўмаклашиш, кредит мажбуриятлари муддатларини узайтириш, ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарга даромад ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш каби қўллаб-қувватловчи тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимизда аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш механизмлари тобора яхшиланаётгани, аввало, ҳар йили ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Давлат дастурлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида кўринади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора- тадбирлари тўғрисида” Фармони бу борадаги ишлар изчиллигини, бир қатор камчиликлар ва бартараф этиш чораларини акс эттирди. Хусусан, тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил этишдаги камчиликлар, аҳоли гуруҳларини тадбиркорликка жалб этиш билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги паст эканлиги, мамалакат саноати соҳасининг рақобатбардошлигини кучайтиришда янги индустриал соҳа ва стратегия ишлаб чиқилмаганлиги ва зарурати, камбағалликни тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали қисқартириш давлат сиёсати тадбирлари тизими яратилди [2]. Россиялик иқтисодиёт фанлари номзоди Родина Т.Е. фикрига кўра, ривожланаётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши ўртача 33 фоизни ташкил этади. Россияда эса уларнинг улуши ЯИМнинг бешдан бир қисмини эгаллайди [3]. Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганлиги сабабли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги ҳиссаси 2000 йилдаги 30 фоиздан 2018 йилга келиб 59,4 фоизга етди [4]. Ўзбекистонда аҳоли тадбиркорлигини ошириш масалалари ва чора- тадбирлар бир қатор қонун ҳужжатларида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги[5], “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [6], “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги [7], “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги[8], “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари [9], “2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони[10] билан мустаҳкамланди. Тадқиқот методологияси Ўзбекистонда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришда давлат молиявий ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш тадқиқотини амалга оширишда асосан тизимли таҳлил, илмий абстракциялаш, статистик гуруҳлаш, ва таққослаш каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди. 4/2020 (№ 00048) http:/

Доказательный фрагмент

«This article emphasizes the importance of structural institutional reforms in Uzbekistan to ensure sustainable economic growth and the standard of living of the population by involving the population in entrepreneursh…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article emphasizes the importance of structural institutional reforms in Uzbekistan to ensure sustainable economic growth and the standard of living of the population by involving the population in entrepreneursh… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
family business, business projects, farming, employment, fund, state program, фонд, ҳунармандчиликни ривожлантириш, жамғарма маблағлари, фермер хўжаликлари, развитие ремесел, финансирование проектов, государственная программа, семейный бизнес, оилавий тадбиркорлик, project financing, бизнес проекты, Давлат дастури, craft development, тадбиркорлик лойиҳалари, аҳоли бандлиги, фермерские хозяйства, state programs, лойиҳаларни молиялаштириш, занятость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники